← Назад
Решение #603021 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1104-2202/737-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Т.Салимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья –Н.Худояров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Б.Исрайлов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогар вакили Б.Кодиров (2023 йил 17 апрелдаги 1-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакиллари юрисконсульт О.Хайтбаев ва бош
мутахассис Ж.Каримов (2023 йил 18 апрелдаги 11/1029-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти
Ғазначилик бошқармаси, Оққўрғон туманидаги 23-сонли мактаб ва “Faktor
Global Biznes” масъулияти чекланган жамияти жалб этилган ҳолда, даъвогар
“Нурафшоннефтгазсувқурилиш” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг жавобгар Тошкент вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш
бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясидан 866 975 100 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги
ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Нурафшоннефтгазсувқурилиш” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) ва Тошкент вилоят ҳокимлиги капитал
қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 10 сентябрда Тошкент
вилояти, Оққўрғон туманидаги 23-сонли мактабни капитал таъмирлаш бўйича
умумий қиймати 4 196 403 000 сўмлик 28-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар (пудратчи) Тошкент вилояти, Оққўрғон
туманидаги 23-сонли мактабни капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш,
жавобгар (буюртмачи) эса ушбу бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва унга
ҳақ тўлаш мажбуриятларини олган.
Шартноманинг 2-бандига кўра, жавобгар шартнома бўйича объектда
қурилиш ва монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолда
бажариш, ўз навбатида даъвогар жавобгарга ишларни бажариш учун зарур
шароитларни яратиш, уларни қабул қилиб олиш ва тўловни амалга ошириш
мажбуриятларини олган.
Шартноманинг 13-бандига асосан жавобгар бажариладиган ишлар
қийматини 30 фоизи миқдорида 1 258 920 900 сўм тўловни молиялаштирадиган
ташкилотлардан пул маблағлари келиб тушгандан кейин 10 кун ичида
даъвогарга ўтказиб бериш; 15-бандига асосан жорий молиялаштириш ҳар ойда
бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида олдиндан тўланган тўлов
миқдорини чегириб қолиш шарти билан молиялаштирадиган ташкилотлардан
пул маблағлари келиб тушгандан кейин тўлаб бериш; 16-бандига асосан
жавобгарга қолган 5 фоиз миқдоридаги маблағларни кафолат муддати ўтганидан
кейин тўлаш мажбуриятларини олган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида шартномага қўшимча келишув тузилиб,
ажратилган лимитлар бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Тарафлар ўртасида имзоланган бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги
2019 йил 16 сентябрдаги 1-сонли ҳисоб-фактурага асосан даъвогар томонидан
жавобгарга 2 041 963 024 сўм қийматдаги ишлар топширилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2 492 098 340 сўмлик бажарилган ишлар
қиймати тўғрисидаги ҳисоб-фактура тақдим этилган бўлиб, мазкур
ҳисоб-фактура жавобгар томонидан имзоланмаган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан
даъвогар тўловга қобилиятсиз деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш
юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчи сифатида О.Атхамжанов тайинланган
(4-1104-2101/2118-сонли иш).
Даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси жавобгар томонидан мазкур
шартнома бўйича 2 492 098 340 сўмлик ишлар бажарилганлиги, жавобгар
томонидан жами 1 913 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги, қолган
577 983 400 сўм қарздорлик тўланмаётганлиги важлари билан судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 577 983 400 сўм асосий қарз
ва 288 991 700 сўм пеня жами 866 975 100 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 25 апрель ва 26 майдаги ажримлари билан Тошкент
вилояти Ғазначилик бошқармаси, Оққўрғон туманидаги 23-сонли мактаб ҳамда
“Faktor Global Biznes” масъулияти чекланган жамияти ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
(бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) сифатида жалб қилинган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар
томонидан кассация шикояти тақдим этилган ва унда биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб,
шикоятда даъвогар шартнома шартлари бўйича жавобгарга бажарилган ишларни
топширишга тайёрлиги ҳақида 2019 йил 19 декабрда хабарнома юборганлиги,
жавобгарнинг техник назоратни амалга оширувчи ходими А.Ташпулатов
ишларни қабул қилганлиги ва бажарилган ишлар юзасидан тузилган
далолатномани имзолаганлиги, А.Ташпулатов ишларни қабул қилишда
далолатномада ҳеч қандай камчиликларни кўрсатмаганлиги, кейинчалик
жавобгар бажарилган ишларнинг камчиликлари борлиги юзасидан даъвогарга
мурожаат қилмаганлиги ва яширин камчиликларни қасддан яшириб, улар бўйича
талаб билдирмаганлиги, бажарилган ишлар юзасидан ўтказилган текшириш
ва назорат ўлчовлари қонун талабларига мос келмаслиги, судлар томонидан иш
учун аҳамалиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги ва моддий ҳуқуқ нормалари
бузилганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида билдирилган
важларни такрорлаб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъвогарнинг барча важлари асоссизлиги, қуйи
инстанция судлари томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ
ўрганилганлиги, моддий ва процессул ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилиб,
қонуний қарорлар қабул қилинганлигини билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган учинчи шахслардан вакиллар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун
судлов ҳайъати ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 666-моддасининг биринчи қисмига кўра, қурилиш пудрати
шартномаси
бўйича
пудратчи
шартномада
белгиланган
муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш
ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни
бажариш учун зарур шарт-шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш
ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш
вазирлигининг Тошкент вилояти қурилиш назорати инспекцияси томонидан
Оққўрғон туманидаги 23-сонли мактабда тарафлар ўртасида тузилган шартнома
бўйича даъвогар томонидан бажарилган ишлар ўрганилганида, қурилиш
меъёрлари ва шаҳарсозлик нормалари қоидалари ҳамда лойиҳа ҳужжатлари
талаблари бузилган ҳолда, 195 810 000 сўм қийматдаги ишлар сифатсиз
бажарилганлиги аниқланиб, ушбу сифатсиз бажарилган ишларни ишларнинг
умумий ҳажмидан чиқариб ташлаш тўғрисида 2020 йил 5 февралда 01/131-сонли
далолатнома расмийлаштирилган. Унга кўра, 195 810 000 сўмлик сифатсиз
бажарилган қурилиш ишлари ишларнинг умумий ҳажмидан чиқариб ташланган.
Шунингдек, биринчи инстанция судининг 2022 йил 3 июндаги ажрими
билан жавобгарнинг аризасига асосан иш бўйича назорат ўлчови тайинланиб,
уни ўтказиш тегишли гувоҳнома ва лицензияга эга бўлган “Qurilish Loyihalash
va Nazorat O’lchovi” масъулияти чекланган жамиятига юклатилган.
Суднинг ушбу ажрими асосида иш бўйича назорат ўлчови ўтказилиб,
унинг якуни бўйича назорат ўлчови (маълумотлари) хулосаси судга тақдим
этилган. Мазкур хулосада жавобгар ҳақиқатда объектда 2 025 884 789 сўмлик
ишлар бажарганлиги, 446 473 571 сўмлик ишлар бажарилмаганлиги (қўшиб
ёзилганлиги) аниқланганлиги ҳамда 195 810 000 сўмлик сифатсиз бажарилган
қурилиш-монтаж ишларини бартараф этиш бўйича ҳужжатлар тақдим
этилмаганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогар томонидан қурилиш
объектида қўшиб ёзилган ҳамда сифатсиз бажарилган ишларининг қиймати
(446 473 571 + 195 810 000 = 642 283 571 сўм) даъво аризасида ундирилиши
сўралаётган 577 983 400 сўм асосий қарздорликдан ортиб кетганлиги, яъни
даъвогарнинг ўзи шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Баён этилганлардан кўринадики, кассация шикоятида билдирилган важлар
асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди даъво талабларини қаноатлантиришни
рад этишда, апелляция инстанция эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний
тўхтамга келган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий
5
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмига асосан
ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ давлат божи
даъвогардан ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Нурафшоннефтгазсувқурилиш” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Нурафшоннефтгазсувқурилиш” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 8 669 751 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
Б. Исрайлов
Ш. Мирзахакимов