Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1758 Дата решения 18.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "MS-BARER TEXTILE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1211747 Claim ID 3262409 PDF Hash 345ec1057fe2b009... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Истиқбол кўчаси,8-уй. 0 370 7151311. Эл.почта: i.chirchiq@sud.uz Тел: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 18 апрель 4-1102-2302/1758-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Қибрай туман прокурорининг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар – “MSBarer Textile” МЧЖ ҳисобидан 137.090.738,63 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик ва 62.650.468,18 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – С.Агзамова (2023 йил 11 январдаги ДА43-10/03-34-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Қибрай туман прокурори “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “MS-Barber Textile” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 137.090.738,63 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик ва 62.650.468,18 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан Қибрай туман прокуроратураси ҳамда жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган Қибрай туман прокуроратураси вакили ҳамда жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд Қибрай туман прокуроратураси ҳамда жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни Қибрай туман прокуроратураси вакили ҳамда жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга 2023 йил 18 апрелдаги 02-295-сонли маълумотномани тақдим қилиб, жавобгар томонидан қарздорликлар қисман бўлсада бартараф қилинмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 15 августда “Юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти” тўғрисида 445441-сонли шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1-бандига асосан, ушбу электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ, “Таъминотчи” корхона “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса уни қабул қилиб олиш ва шартномада белгиланган тартибда унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан тарафлар ўртасидаги тузилган электр энергияси таъминот шартномаси бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 2023 йил 1 март ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида жами 137.090.738,63 сўм муддати ўтган қарздорлиги вужудга келган. Қарздорликни тўлаб беришни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2023 йил 13 февралдаги 02-72-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширилганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг 137.090.738,63 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини бажарилмаганлиги учун шартноманинг 3.12-бандига асосан жавобгардан 62.650.468,18 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 62.650.468,18 сўм пеня миқдорини 9.400.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 244, 326, 468, 474-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “MS-Barer Textile” МЧЖ ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 137.090.738,63 сўм асосий қарз, 9.400.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “MS-Barer Textile” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 3.994.824,13 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. А.К.Пайғамов