Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2202/742 Дата решения 18.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Ответчик / Подсудимый Komilov Mirasil Umidjon o якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1074767 Claim ID 3240477 PDF Hash a6a9aa08aed9a6a5... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 9-моддаси онуни 9 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262-моддаси бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1104-2202/742-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Т.Салимов Апелляция инстанциясида ажрим қабул қилган судья У.Сайдахмедов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 18 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакили Т.Норқобилов (2023 йил 27 январдаги 392/01-10-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 1-сон тергов ҳибсхонаси вакили С.Исаев (2023 йил 17 апрелдаги 1254-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “Komilov Mirasil Umidjon o’gli”га нисбатан ҳисобидан 129.587.600,02 сўм асосий қарз, 58.650.311,20 сўм пеня ундириш, шартномани бекор қилиш ва Зангиота тумани, Боғзор қўрғони манзилидаги бинодан мажбурий чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги ажрими устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (ижарага берувчи, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), якка тартибдаги тадбиркор “Komilov Mirasil Umidjon o’gli” (ижарага олувчи, бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Тошкент вилояти ИИБ ЖИЭБ 1-сон тергов ҳибсхонаси (балансда сақловчи, бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) ўртасида 2021 йил 18 мартда 0714/12-21-A -сонли ижара шартномаси тузилган. Даъвогар томонидан қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан жавобгарга 2021 йил 18 мартдан 2022 йил 18 мартгача бўлган муддатга ижара тўлови эвазига Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Боғзор қўрғонида жойлашган бино ижарага топширилган. Жавобгар томонидан 2021 йил 18 мартдан 2022 йил 18 мартгача бўлган давр учун ижара тўлови тўлиқ тўланмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 129.587.600,02 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шунга кўра даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат иқлиб, жавобгар ҳисобидан 129.587.600,02 сўм асосий қарз, 58.650.311,20 сўм пеня ундириш, 003036/123-21-сонли шартномани бекор қилиш ва Зангиота тумани, Боғзор қўрғони манзилидаги Давлат мулки бўлган бинодан мажбурий чиқаришни сўраган. Иш судда кўрилишида даъвогар даъво талабларини камайтириш тўғрисида ариза тақдим қилиб, жавобгар ҳисобидан 87.568.085 сўм асосий қарз ва 33.025.476 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини камайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилиниб, даъвогарнинг шартномани бекор қилиш ва бинодан мажбурий чиқариш даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 87.568.085 сўм асосий қарз, 6.000.000 сўм пеня ундирилган. Даъвогар биринчи инстанция судининг мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унга илтимоснома илова қилиб, шикоят бериш муддатини узрли деб топиб, ўтказиб юборилган муддатни тиклашни сўраган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги ажрими билан даъвогарнинг апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномаси ҳамда апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Мазкур ажрим устидан даъвогар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ажримни бекор қилиш ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг даъвогар ҳисобидан давлат божи ундириш қисмини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция шикоятида биринчи инстанция суди даъвогардан асоссиз 6,7 млн. сўм давлат божи ундирганлиги, Ўзбекистон Републикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси 1-қисмининг 10-бандига кўра даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги, даъвогар вакили ҳал қилув қарорини 2022 йил ноябрда олгандан сўнг апелляция шикояти киритилганлиги, даъвогарнинг собиқ вакили ўз вақтида апелляция шикояти киритмаганлиги учун у билан 2022 йил сентябрда меҳнат шартномаси бекор қилинганлги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятидаги важларини қувватлаб, суд томонидан давлат божи ҳал қилув қарорида нотўғри ундирилганлиги, даъвогарнинг собиқ ходими ўз вақтида апелляция шикояти киритмаганлиги учун у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, ушбу ҳолатда шикоят бериш муддатини узрли деб топиб тиклашни сўраб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили кассация шикоятидаги важларга эътирози йўқлигини билдирди. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятининг ажримга нисбатан бўлган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, шикоятнинг ҳал қилув қарорига нисбатан бўлган қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Аниқланишича, иш бўйича Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини камайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилиниб, даъвогарнинг шартномани бекор қилиш ва бинодан мажбурий чиқариш даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 87.568.085 сўм асосий қарз, 6.000.000 сўм пеня ва 21.600 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгардан республика бюджетига 2.411.871,22 сўм, даъвогардан 6.752.887 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан апелляция шикояти берилган ва унга илтимоснома илова қилиб, унда ҳал қилув қарори даъвогарга 2022 йил 3 ноябрда келиб тушганлиги, шу сабабли шикоят бериш муддати ўтиб кетганлиги баён қилиниб, ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиб, муддатни тиклашни сўралган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги ажрими билан даъвогарнинг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Бунда апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг илтимосномасида келтирган важлари апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш учун асос бўлмайди деб ҳисоблаб, икки ойлик муддат ўтказиб юборилган деб топган. ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ишни кўриб ҳал қилув қарори қилиш вақтида суд мажлисида даъвогар вакили Д.Рашидов иштирок этган бўлиб, апелляция шикояти беришнинг икки ойлик муддати 2022 йил 3 июнда ҳал қилув қарори қабул қилиш вақтидан эътиборан ўтишни бошлайди. Ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти даъвогар томонидан 2022 йил 8 ноябрда тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми "Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Апелляция инстанцияси суди даъвогар томонидан апелляция шикоятини беришда икки ойлик муддат ўтказиб берилганлигини асос қилиб, муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани рад қилиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми "Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 19 июндаги 283-сонли қарорининг 1-бандида иқтисодий судларнинг эътибори ишларни кўришда процессуал муддатларга қатъий риоя этиш иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишнинг, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кўмаклашишнинг муҳим омиллардан бири ҳисобланишига қаратилиши, судлар ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга уларнинг ўз процессуал ҳуқуқларидан инсофли равишда фойдаланмасдан ва процессуал мажбуриятларини бажармасдан, суд муҳокамасининг асоссиз равишда узайтирилишига қаратилган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг олдини олиш чораларини кўриши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу Пленум қарорининг 2-бандида барча процессуал ҳаракатлар ишни кўраётган суд, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан ИПК ва бошқа қонунлар ёки суд томонидан белгиланган муддатлар ичида бажарилиши лозимлиги, 4-бандида эса судлар процессуал муддатларнинг тугаши билан ишда иштирок этувчи шахслар процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотишини инобатга олишлари лозимлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати даъвогар вакилининг биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини 2022 йил 3 ноябрь ойида олганлиги, даъвогар вакили Д.Рашидов ўз вақтида апелляция шикоятинисудга киритмаганлиги ва у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди. Сабаби икки ойлик муддат қатъий бўлиб, ушбу муддат ўтгандан сўнг апелляция шикояти берилганда ҳар қандай вазиятда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш имконияти мавжуд эмас. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан процессуал 6 ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда асосли ажрим чиқарилган ва уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвогар томонидан шикоят беришда ихтиёрий тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил15 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров Б.Исрайлов