← Назад
Решение #603030 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Истиқбол кўчаси,8-уй.
0 370 7151311.
Эл.почта: i.chirchiq@sud.uz
Тел:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 апрель
4-1102-2302/1757-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Қибрай туман
прокурорининг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар –
“Turon-Ravshan” фермер хўжалиги ҳисобидан 14.547.955 сўм муддати ўтган
асосий қарздорлик ва 397.880,04 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – С.Агзамова (2023 йил 11 январдаги
ДА43-10/03-34-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Қибрай туман прокурори “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида
(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Turon-Ravshan”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
14.547.955 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик ва 397.880,04 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан Қибрай туман прокуроратураси ҳамда жавобгарнинг “гибрид почта”
хизмати орқали хабардор қилинган Қибрай туман прокуроратураси вакили
ҳамда жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд Қибрай туман
прокуроратураси ҳамда жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни Қибрай туман
прокуроратураси вакили ҳамда жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга 2023 йил
18 апрелдаги 02-294-сонли маълумотномани тақдим қилиб, жавобгар
томонидан қарздорликлар қисман бўлсада бартараф қилинмаганлигини маълум
қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришлари тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил
январь ойида “Юридик шахс бўлган истеъмолчилар учун электр таъминоти”
тўғрисида 240760-сонли шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг
1-бандига асосан, ушбу электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ,
“Таъминотчи” корхона “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ
орқали етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса уни қабул қилиб олиш ва шартномада
белгиланган тартибда унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмида агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб берган.
Бироқ, жавобгар томонидан тарафлар ўртасидаги тузилган электр
энергияси таъминот шартномаси бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги
натижасида 2023 йил 1 март ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида жами
14.547.955 сўм муддати ўтган қарздорлиги вужудга келган.
Қарздорликни тўлаб беришни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган 2023 йил 16 февралдаги 02-133-сонли талабнома оқибатсиз
қолдирилган сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар
олдидаги асосий қарзи бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширилганлиги
ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг 14.547.955 сўм
асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини
бажарилмаганлиги учун шартномага асосан жавобгардан 397.880,04 сўм пеня
ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг
манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 397.880,04 сўм пеня миқдорини
60.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси ФКнинг 234, 236, 244, 326, 468, 474-моддалари, Ўзбекистон
Республикаси ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Turon-Ravshan” фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр
тармоқлари” АЖ фойдасига 14.547.955 сўм асосий қарз, 60.000 сўм пеня ва
30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Turon-Ravshan” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
А.К.Пайғамов