Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-1902/2814 Дата решения 18.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Янгибозор тумани Давлат солиқ инспекцияси Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Жуман Толли бобо фермер хўжалиги
Source ID 1076450 Claim ID 3207781 PDF Hash d386a66758f1c50b... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 280-моддаси ИПК 280 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2201-1902/2814-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ажрим чиқарган ишни кўрган судья – М.Қазақов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ш.Джамолов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 18 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар В.Сатторова ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда кўмаклашаётган Хоразм вилоят суди ходими И.Рахмонов, Янгибозор тумани давлат солиқ инспекцияси вакили А.Матқурбонов (2023 йил 13 февралдаги 20/1-00883-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Янгибозор тумани давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “Жуман толли бобо” фермер хўжалигидан 35 283 387,15 сўм қўшимча ҳисобланган солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясинин 2023 йил 13 февралдаги қарори устидан “Жуман толли бобо” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Олий суд жойлашган бинода видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Янгибозор туман давлат солиқ инспекция (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан “Жуман толли бобо” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар ёки фермер хўжалиги деб юритилади)да камерал солиқ текшируви ўтказилган. Камерал солиқ текшируви натижасида 2018 йилда ягона ер солиғидан 28 174 500 сўм, 2019 йилда ягона ер солиғи 7 108 887,15 сўм, жами 35 283 387,15 сўм ягона ер солиғини тофовут аниқланганлиги асос қилиниб, аниқланган тафовутни ихтиёрий тўлаш бўйича жавобгарга юборилган талабнома жавобгар томонидан ихтиёрий бажарилмаган. Шундан сўнг, даъвогар Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 35 283 387,15 сўм қўшимча ҳисобланган солиқ қарзни ундиришни сўраган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 35 283 387,15 сўм қўшимча ҳисобланган солиқ қарздорлик ундирилган. Навоий вилоят иқтисодий суди апелляция инстанцияси судининг 2020 йил 17 мартдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилинган. Даъвони қаноатлантириш рад этилган. Шундан сўнг, жавобгар 2022 йил 18 майда Урганч туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини қайтарма ижро қилиш масаласини ҳал қилишни сўраган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 10 июндаги ажрими билан жавобгарнинг суд ҳужжатини қайтарма ижро қилиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди кассация инстанцияси судининг 2020 йил 15 октябрдаги қарори билан жавобгарнинг мазкур ажрим устидан берган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Шундан сўнг жавобгар Урганч туманлараро иқтисодий судига янгидан ариза билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини қайтарма ижроси бўйича ижро варақасини беришни сўраган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими билан жавобгарнинг аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 13 февралдаги қарори билан 2022 йил 22 декабрдаги ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими ҳамда апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 13 февралдаги қарорини бекор қилиб, ноқонуний тарзда бюджетга олинган 49 071 138 сўм ер солиғи суммасини қайтарма ижро қилиш йўли билан ундириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар унга ҳисобланган ер солиғи суммасидан доимий равишда норози бўлиб келаётганлиги, унга тушунтириш қийин бўлаётганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанция судининг судининг 2023 йил 13 февралдаги ажримини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарнинг аризасини биринчи инстанцияда кўриш жараёнида даъвогар томонидан судга маълумотнома тақдим этилган. Ушбу маълумотномада Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 14 087 423 сўм солиқ тўлови ундирилганлиги, апелляция инстанцияси судининг 2020 йил 17 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, солиқ тўловчининг фойдасига қарор қабул қилинганлиги, солиқ тўловчи (жавобгар) томонидан 2020 йил учун тақдим этилган ер солиғи ҳисоботи бўйича 4 100 306 сўм ҳисобланган бўлиб, ушбу ҳисобланган солиқларни ҳисобга олган ҳолда апелляция инстанцияси судининг қароридан кейин 10 238 000 сўм ортиқча ундирилган ер солиғи жавобгарга қайтарилганлиги қайд этилган. Шунга асосланиб, биринчи инстанция суди жавобгарнинг қайтарма ижро варақаси бериш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад этган, апелляция инстанция суди эса, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдирган. Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан, жавобгарнинг важларига тўлиқ баҳо берилмаган ҳолда биринчи инстанция суди қарорини кучида қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Апелляция инстанция суди қарорида даъвогар томонидан суднинг ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан фақат 14 087 423 сўм ундириб олинган бўлиб, шундан 4 087 423 сўм жавобгар томонидан 2020 йил учун тақдим этилган ер солиғи ҳисоботи бўйича ҳисобланган солиқ учун ундирилиб, 10 238 000 сўм маблағ жавобгарга қайтарилганлиги қайд этилиб, ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Апелляция инстанцияси суди ўз хулосасини, яъни жавобгарга 10 238 000 сўм маблағ қайтарилганлиги ҳақида хулосага келган бўлса-да, ушбу ҳолат қандай далиллар билан тасдиқланганлиги кўрсатилмаган. Суд қарорида апелляция шикоятидаги бирорта важга баҳо берилмаган. Ваҳоланки, ИПК 280-моддасининг иккинчи қисмида Апелляция инстанцияси судининг қарорида апелляция шикоятида (протестида) келтирилган ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текшириш тўғрисида талаб билдирилишига доир асослар, апелляция шикояти (протести) юзасидан ёзма фикрда баён қилинган важлар, апелляция инстанцияси суди томонидан аниқланган иш ҳолатлари; суднинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосалари учун асос бўлган далиллар; суд қарорни қабул қилишда амал қилган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; суднинг у ёки бу далилларни рад этишига ва ишда иштирок этувчи шахслар ҳавола қилган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўлламаганлигига доир сабаблар кўрсатилиши кераклиги белгиланган. Хусусан, жавобгарнинг апелляция шикоятида фермер хўжалиги 2017-2019 йилларда ДСИга ягона солиқ суммалари кўринишича жами 19 170 910 сўм пул маблағи ўтказилганлиги, даъвогар жавобгарга ер солиғи ставкаларини нотўғри ҳисоблаганлиги ҳақида важлар келтирилган ва ноқонуний тарзда бюджетга олинган 49 071 138 сўмни фермер хўжалигидан қайтариш сўралган. Апелляция инстанцияси суди шикоятдаги ушбу важларни ўрганмаган ва жавобгар томонидан сўралаётган 49 071 138 сўм қайси давр учун ҳисобланганлиги ёки тўланганлиги ёхуд ундириб олинганлиги ҳолатларига аниқлик киритмаган. Ушбу суммани даъво аризасида ундириш сўралган ва суд қарори асосида ундирилган солиқ суммасига алоқадорлиги ўрганилмаган. Натижада суд томонидан асослантирилмаган қарор қабул қилинган. Кассация инстанияси суди мажлисида иштирок этган даъвогар вакили фермер хўжалиги билан солиқлар масаласида доимий равишда зиддиятлар келиб чиқаётганлигини билдириб, ушбу масалада суддан ёрдам беришни сўради. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати фермер хўжалигига ҳисобланган ва ундан ундирилган, шу жумладан суд қарори асосида ундирилган солиқ суммалари ҳисоб – китобига аниқлик киритиш мақсадида суд ишга мутахассис жалб қилиш ёки экспертиза тайинлаш масаласини ҳал қилиши лозим эди деб ҳисоблайди. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, апелляци яинстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим деб топади. Апелляция инстанцияси суди ишни янгидан кўришда жавобгарнинг аризаси ва апелляция шикоятидаги важларни тўлиқ ўрганиши, уларга баҳо бериши, хусусан даъво аризасида кўрсатилган даврлар бўйича фермер хўжалигига ҳисобланган ер солиғи, шундан ДСИ томонидан ундириб олинган (шу жумладан, бекор қилинган ҳал қилув қарори асосида), фермер хўжалиги томонидан ихтиёрий тўланган суммаларга аниқлик киритиши, 5 зарурат туғилганда ИПКда белгиланган тартибда ишга мутахассис жалб қилиши ёки экспертиза тайинлаши, ишдаги ва янгидан тақдим этадиган далилларга баҳо бериб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаш пайтида ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ҳам ундириши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Жуман толли бобо” фермер хўжалигининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 февралдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В.Сатторова Р.Сагатов