Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/738 Дата решения 18.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение EUROASIA INSURANCE акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый BUNYODKOR TA`MIR QURILISH уй-жой мулкдорлари ширкати
Source ID 1082533 Claim ID 3252177 PDF Hash e59fa8ba44c9a07c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
амда 170-моддаси амда 170 law
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
ФКнинг 1001-моддаси ФКнинг 1001 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
амда ИПКнинг 118-моддаси амда ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ TUMANLARARO МЕЖРАЙОННЫЙ IQTISODIY SUDI ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Юкоричирчикский район, г. Yangibozor sh., Mustaqillik Янгибазар, ko’chasi, 77-uy улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И 4-1105-2301/738-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг АЖ шаклидаги “Euroasia insurance” қўшма корхонаси суғурта компанияси манфаатида “Bunyodkor Ta’mir Qurilish” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳисобидан регресс тартибда 300.000.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Я.Маматкаримов (2023 йил 5 январдаги 10-сонли ишончнома) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси АЖ шаклидаги “Euroasia insurance” қўшма корхонаси суғурта компанияси (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Bunyodkor Ta’mir Qurilish” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан регресс тартибда 300.000.000 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 28 мартдаги ажрими билан “Агро банк” АТБ ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаб, даъво аризада келтирилган техник хатоликни тузатиш ҳақида палатанинг аризасини тақдим этиб, жавобгардан 288 360 000 сўм ундиришни сўради. Тегишли тартибда хабардор қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва “Агро банк” АТБ суд муҳокамасида иштирок этмади. Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгарнинг давлат рўйхатидан ўтган манзилига, яъни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Янгибозор қўрғони, Иттифоқ м.ф.й.га суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими дастлаб алоқа бўлими, кейинчалик эса даъвогар вакили орқали юборилган, бироқ жавобгар манзилида фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли уни топшириш имкони бўлмаган. Бундан ташқари жавобгарнинг bigboy_1991@inbox.uz электрон почта манзилига суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажримлари юборилган. Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг 2-хатбошиси ҳамда 170-моддасининг учинчи қисмига асосан низони жавобгар ва учинчи шахснинг иштирокисиз мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши мумкинлиги назарда тутилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Агро банк” АТБ Юқоричирчиқ филиали ва жавобгар ўртасида 2018 йил 19 сентябрь куни 405-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, кредит маблағининг қайтмаслик хавфини олдини олиш мақсадида 2018 йил 24 сентябрдаги АS/14/720-сонли шартномага асосан 288 360 000 сўм миқдоридаги кафиллик суғарта полиси тақдим этилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги 4-1001-2228/50896-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан даъвогардан “Агро банк” АТБ фойдасига 288 360 000 сўм асосий қаз ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилиши белгиланган ҳамда суднинг 2022 йил 5 декабрдаги ижро варақасига асосан 2022 йил 9 декабрь куни 50896-сонли тўлов топшириқномасига асосан жами 288 384 000 сўмни суғурта қопламаси сифатида банкка ўтказиб берган. Суғурта шартномасининг 11.1 ва 11.2-бандларида суғурта ҳодисаси юз бериши натижасида суғурта товони тўлаб берилгандан сўнг, тўланган суғурта товонини регресс (суброгация) тартибида ундириш ҳуқуқи суғурта компаниясига ўтиши белгиланган. ФКнинг 957-моддасига мувофиқ агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши шарт. Агар суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи томонидан қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) айби билан мумкин бўлмаган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмини тўлашдан озод қилинади ва товоннинг ортиқча тўланган суммасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлади. ФКнинг 1001-моддасининг биринчи қисмида бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Гарчи, даъвогар суғурта ҳодисаси натижасида банкка тўланган пул маблағларини суғурта компаниясига тўлаб бериш борасида жавобгарга бир неча маротаба огоҳлантириш хати юборган бўлса-да, аммо жавобгар тўловни амалга оширмаган. Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар шартнома шартлари ва конунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозимлиги, 333-моддасига мувофиқ эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши лозимлиги назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарнинг кредит қарзини қоплаш мақсадида банкка тўланган 288 360 000 сўмлик суғурта қопламасини жавобгардан регресс тартибда ундиришни талаб қилиши асосли ҳисобланади. Қайд этилганлар инобатга олиниб, суд даъвони қаноатлантиришни ҳамда ИПКнинг 118-моддасига кўра давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 957, 1001-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127, 157, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг техник хатоликни тугатиш ҳақидаги аризаси иш юритувига қабул қилинсин. Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. “Bunyodkor Ta’mir Qurilish” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳисобидан АЖ шаклидаги “Euroasia insurance” қўшма корхонаси суғурта компанияси фойдасига 288 360 000 сўм суғурта қопламаси ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. “Bunyodkor Ta’mir Qurilish” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳисобидан 5 767 200 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Қ И Л Д И: Ғ.Машкуров