Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2303/3093 Дата решения 18.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Учкудукский районный экономический суд Судья Турдиев Дилшод Муродович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят Экология ва атроф-мухитни мухофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый MAFTUNKOR BAHOR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1078126 Claim ID 3281502 PDF Hash 7adc9d15f512f494... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
WWW-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқудуқ тумани 2023 йил 18 апрель Учқудуқ туман иқтисодий суди, судья Д.Турдиев, даъвогар WWWнинг жавобгар WWWга нисбатан киритган даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни WWW (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар WWW (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан WWW сўм компенсация тўлови, WWW сўм пеня ва почта харажатини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддасига мувофиқ агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, жавобгар томонидан даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар ҳамда ишни судда кўришга тайинлаш тўғрисидаги ажрим нусхаси жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчиси бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар ҳисобланади, шунингдек юридик ва юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар. Низомнинг 6-бандига кўра, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламаларини ва оқоваларни норматив ва нормативдан ортиқча чиқарганлик ва оқизганлик, шунингдек, чиқиндиларни белгиланган лимит ва лимитдан ортиқча жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари миқдори атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I — IV тоифаларига мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан ушбу Низомга 1, 2, 3, 4 ва 5-иловаларга асосан белгиланган базавий ставкаларга мувофиқ, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташланмалари, оқовалари массаси чиқиндиларни жойлаштириш билан боғлиқ аниқ маълумотлар ҳамда тасдиқланган экологик нормативларга асосланган ҳолда мустақил равишда белгиланади. Хавфлилик даражаси I (юқори даражада хавфли), II (ўртача даражада хавфли) ва III (паст даражада хавфли) тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун тўловлар миқдори лаборатория таҳлиллари асосида, агар атрофмуҳитни ифлослантирувчи манбаларда назоратнинг автоматик тизими жорий этилган бўлса, бу ҳолатда компенсация тўловлари ушбу тизимнинг маълумотлари асосида ҳисобланиши мумкин. Низомнинг 26-бандига кўра, I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар. Аванс компенсация тўловлари олдинги чорак маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Тегишли чорак учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлган тақдирда, компенсация тўлови ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача амалга оширилади. Бу ҳолатда ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга норматив бўйича ва нормативдан ортиқ чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ҳисоб-китоби молиявий ҳисоб-китобни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда, йилига бир марта экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади. Шунингдек, Низомнинг 27-бандига кўра, III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилади. Жавобгар томонидан юқоридаги қарор ва низом талабларида кўрсатилган тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвогар WWW сўм компенсация тўловини тўлашлик тўғрисида жавобгарга огоҳлантириш хати юборган. Бироқ жавобгар томонидан даъвогарнинг огоҳлантириш хатига муносабат билдирилмаган. Шу сабабли даъвогар WWW сўм компенсация ва WWWW сўм пеня ундириш тўғрисида судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунга кўра, суд даъвонинг WWW сўм компенсация ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризасида ушбу тўловлар кечиктирилганлиги учун WWW сўм пеня ундириш ҳам сўралган. Юқоридаги Низом 30-бандига кўра, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида, пеня ундирилади. Даъвонинг пеня ундириш талаби асосли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 6-бандига кўра, иқтисодий судларда солиқ, молиявий ва маъмурий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишда фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига WWW сўм миқдорида пеня ундиришни лозим деб топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундиришни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176-179, 2032, 2034-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар WWWдан даъвогар WWW фойдасига WWW сўм компенсация тўлови, WWW сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати жами WWW сўм ундирилсин. Жавобгар WWWдан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Д.Турдиев