← Назад
Решение #603079 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QUMQO’RG’ON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
190900, Qumqo’rg’on tumani O’zbekiston
shoh ko‘chasi,
Tel: (+99876) 465-20-78,
Fax: (+99876) 465-21-55
KUMKURGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190900,Kumkurgon district , Uzbekistan
shakh street
еmail:i.qumqurgon@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 апрель
4-1904-2302/1195-сонли иш
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Хамдамованинг котибалигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
АТБ “Туронбанк” манфаатида жавобгар “Сурхон Қизириқ Агро Инвест”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 100.771.000 сўм кредит фоизини
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Қумқўрғон туманлараро иқтисодий
судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
аниқлади:
даъвогар Ўзбекистон Савдо--саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси АТБ “Туронбанк” манфаатида Қумқўрғон туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Сурхон
Қизириқ Агро Инвест” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
100.771.000 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган.
Палата, даъвогар, жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига
асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларга
асосланиб, ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Суд ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Агар ушбу ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит) қоидаларида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг
моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан
ушбу боб 1-параграфи (Қарз) нинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 735-моддасига асосан, Қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси
биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи
назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз
берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг
327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда
фоизлар тўланиши керак.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон
туманаро судининг 2-1904-2204/1677-сонли иш бўйича 08.06.2022 йилдаги
ҳал қилув қарорига асосан “Сурхон Қизириқ Агро Инвест” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан АТБ “Туронбанк” фойдасига 526.150.145 сўм
кредит қарздорлиги ундирилган ва ундирув Муротов Файзулло
Амануллаевичга тегишли Денов шаҳар, “Саноатчилик” МФЙ, Бибихоним
кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш биносига қаратиш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими томонидан 09.01.2023 йилда
суд қарорига асосан қарздорлик ундируви қаратилган фуқаро Муротов
Файзулло Амануллаевичга тегишли 440.000.000 сўмлик ишлаб чиқариш
биноси электрон онлайн аукцион савдосида ўз харидорини топмаганлиги
сабабли 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолда жами 396.000.000 сўмга ҳисоблаб
банк балансига таклиф қилинган. Банк томонидан ушбу 396.000.000 сўмлик
мол-мулклар 30.01.2023 йилда банк балансига қабул қилиниб суд қарорига
асосан 76.556.131 сўм муддати ўтган фоизлар ҳамда 319.443.869 сўм асосий
кредит қарзлари сўндиирилган. Суднинг қарорида ундирилиши
кўрсатилган асосий кредит қарзи 449.594.013 сўмдан мулк банк балансига
олиш орқали ундирилган 319.443.859 сўмни чегириб ташлаганда
130.150.144 сўм кредит қарздорлиги ундирилмасдан қолганлиги
аниқланган. Даъвогар томонидан судга мурожаат этгандан кейин қолдиқ
қарзи тўланмаслиги оқибатида шу кунгача 100.771.000 сўм банк фоизи
ҳисобланган.
Ўзбекистон Репсублакаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи
(қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври
учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган
тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда
ҳисобланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар “Сурхон Қизириқ Агро Инвест” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар фойдасига 100.771.000 сўм кредит
фоизини ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси асосан, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 118,128,170,176-180, 186,192моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Сурхон Қизириқ Агро Инвест” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан АТБ “Туронбанк” фойдасига 100.771.000 сўм кредит
фоизи ва 30.000 сўм почта ҳаражатлари;
- Республика бюджетига 2.015.420 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев