← Назад
Решение #603119 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ушбу Кодекс | 231 | — | code_article | |
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| ФКнинг | 151 | — | law | |
| ФКнинг | 153 | — | law | |
| ФКнинг | 163 | — | law | |
| онуннинг | 41 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2301-2204/2089-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – Б.Баймуратов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – У.Сабиров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Н.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 18 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар В.Сатторова ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, суд мажлисини видеоконферецалоқа режимида кўришда
кўмаклашаётган
Қорақалпоғистон
Республикаси
суди
ходими
М.Бектурганов, даъвогар А.Кудайбергенов, унинг адвокати У.Абдимуратов
(2022 йил 23 сентябрдаги 88-сонли ордер асосида), жавобгар А. Рауажовнинг
турмуш ўртоғи Қ.Хомлуротова, учинчи шахс Ф.Матсапаевнинг иштирокида,
даъвогар А.Кудайбергеновнинг жавобгарлар А.Рауажов, Қ.Қалмуратова,
Давлат хизматлари агентлигининг Нукус шаҳар Давлат хизматлари маркази,
А.Абдолов ва “Кизкеткен Автотранс” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан жамият иштирокчиларининг 2017 йил 17 октябрдаги қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори устидан А.Кудайбергенов
томонидан берилган кассация шикояти асосда ишни Олий суд биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Кизкеткен Автотранс” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жамият ёки МЧЖ деб юритилади) иштирокчиларининг
2017 йил 10 октябрдаги йиғилиши томонидан Нукус туманлараро иқтисодий
суддининг 23-1706/1356-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан жамият иштирокчиларининг 2012 йил 28 августдаги
6 сонли йиғилиш қарори, МЧЖ раҳбарининг 2012 йил 29 августдаги
30-сонли буйруғини ҳақиқий эмас деб топиш, МЧЖ уставини қайта рўйхатга
олиш, жамият иштирокчилари Рауажов Адилбай Базарбаевичнинг улуши
20 фоиз ва Калмуратова Кутлибике Тлевмуратовнанинг улуши 80 фоиз
белгилаш ҳақида 1-сонли қарор қабул қилинган.
Ушбу қарор асосида жамият Низомига ўзгартириш киритилиб,
2017 йил 12 октябрь қайта рўйхатдан ўтказилган.
Жамиятнинг 2015 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилган Низомига кўра,
ягона улушдор ҳисобланган А.Кудайбергенов (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) жавобгарлар жамият иштирокчилари Рауажов Адилбай
Базарбаевич (бундан буён матнда жавобгар А.Рауажов деб юритилади) ва
Калмуратова Кутлибике Тлевмуратовна (бундан буён матнда жавобгар
Қ.Қалмуратова деб юритилади), Давлат хизматлари агентлигининг Нукус
шаҳар Давлат хизматлари маркази ва Абдолов Арзимбат Кучкарович (бундан
буён матнда жавобгар А.Абдолов деб юритилади)га нисбатан судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жамият иштирокчиларининг 2017 йил
10 октябрдаги 1-сонли баённома-қарорини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 18 октябрдаги ажрими билан МЧЖ ишга иккинчи
жавобгар сифатида, 2022 йил 14 ноябрдаги ажрими билан Ф.Матсапаев ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвони қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Даъвогарнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Бунга асос қилиб, апелляция инстанцияси суди таркибида бўлган судья
Г.Зарипова судлов таркибдан асоссиз чиқарганлиги ва такибга Б.Ктайбеков
кирганлиги, бу суд қарорининг холис чиқарганлигига шубҳа уйғотганлиги,
апелляция инстанциясининг даъво муддатини нотўғри қўллаганини,
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг иқтисодий
судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги
282-сонли қарори (бундан буён матнда Олий хўжалик судининг 282-сонли
Пленум қарори деб юритилади)нинг 5-банди, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар
томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарори (бундан буён матнда
Олий хўжалик судининг 262-сонли Пленум қарори деб юритилади)
20.2-бандига асосланиб, хатога йўл қўйганлиги, Олий хўжалик судининг
юқорида қайд этилган Пленум қарорида икки ойлик даъво муддати МЧЖ
коллегиал ижро этувчи органининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво иши бўйича қўллаш мумкин эмаслиги, Олий хўжалик
судининг 262-сонли Пленум қарорининг 20.2-бандида бундай даъволарга
нисбатан суд томонидан умумий даъво муддати қўлланиши мумкин деб
кўрсатилганлиги, МЧЖнинг аввалги таъсисчиси бўлган А.Рауажовдан
кейинги таъсисчи А.Абдоловга қонуний ўтганлиги Хоразм вилоят суди
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори
билан исботланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 163-моддасида шахсий номулкий
ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги
талабларга, омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка
қўядиган талабларига, жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги
талабларга, мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар
қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан
боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу Кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш
ҳақидаги талабларига нисбатан даъво муддати жорий қилинмаслиги
белгиланганлиги, даъвогар низоли йиғилиш қарори ҳақида 2022 йил
20 сентябрда, яъни даъвогарнинг Давлат хизматлари маркази Нукус
бўлимига нисбатан берган аризаси бўйича маъмурий иш кўрилган вақтда
хабардор бўлганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида
келтирилган важларини такрорлаб, уни қаноатлантиришни, апелляция
инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок Ф.Матсапаев, шунингдек А.Рауажовнинг
турмуш ўртоғи Қ.Хомлуротова кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган МЧЖ, Қ.Қалмуратова, Давлат хизматлари агентлигининг Нукус
шаҳар Давлат хизматлари маркази, А.Абдолов суд мажлисида ўз вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Судлов
ҳайъати
ишда иштирок
этувчилар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляция инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра МЧЖнинг 2015 йил 14 майда рўйхатдан
ўтказилган Низомига кўра, даъвогар унинг ягона таъсисчиси ҳисобланган.
Жамият иштирокчиларининг 2017 йил 10 октябрдаги 1-сонли қарорига
асосан унинг Низомига ўзгартириш киритилиб, 2017 йил 12 октябрда қайта
рўйхатдан ўтказилган. Ўзгартирилган жамият таъсис ҳужжатига кўра, унинг
иштирокчилари сифатида А.Рауажов (жавият устав фондининг 20 фоизи)
ҳамда К.Калмуратова (жамият устав фондининг 80 фоизи) киритилган.
Даъвогар жамият иштирокчиларининг 2017 йил 10 октябрдаги 1-сонли
қарори қонунга зид равишда қабул қилинган деб ҳисоблаб, уни ҳақиқий эмас
деб торпишни сўраган.
Жавобгар К.Калмуратова биринчи инстанция судига ариза тақдим
этган. Унда даъвогарнинг даъво аризаси бўйича даъво муддати ўтиб
кетганлигини билдирган ва даъво муддатини қўллаб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Биринчи инстанция суди томонидан ушбу аризаси муҳокама қилмаган
ва даъвогарнинг даъвосини қаноатлантриш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
билдирилган талабга нисбатан даъво муддатни қўллаб, даъво талабини
қаноатлагнтиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
ФКнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати - уч йил.
ФКнинг 151-моддасида айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда
умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус
даъво муддатлари белгиланиши мумкинлиги, агар қонунда бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекс 152-162-моддаларининг қоидалари
махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилиниши белгиланган.
Олий хўжалик судининг 282-сонли Пленум қарорининг 5-бандида
айрим турдаги талаблар учун қонун ҳужжатларида умумий даъво муддатига
қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари
белгиланиши мумкинлиги, хусусан, масъулияти чекланган ёки қўшимча
масъулиятли жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъволар бўйича махсус даъво муддатлари
белгиланганлиги қайд этилган.
“Масъулияти
чекланган
ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун
деб
юритилади)
41-моддасининг
биринчи
қисмига
кўра,
жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда
қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли
қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд
томонидан
ҳақиқий
эмас
деб
топилиши
мумкин.
Бундай
ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки
билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин.
Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул
қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган
бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой
ичида берилиши мумкин.
Олий хўжалик суди Пленуми 262-сонли қарорининг 20.2-бандида
Қонун ва бошқа қонунчилик, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда
қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли
қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, бундай ариза жамият
иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим
бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкинлиги, бунда икки
ойлик муддат йиғилишда иштирок этган иштирокчи учун қарор қабул
қилинган кундан, йиғилишда иштирок этмаган иштирокчи учун эса у қарор
тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисобланиши
ҳақида тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан билдирилган жамият иштирокчилари умумий
йиғилиши қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабларга нисбатан
қисқартирилган, яъни икки ойлик даъво муддати қўлланилади.
ФКнинг 153-моддасида даъво муддати суд томонидан фақат низодаги
тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши
суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг низоли умумий йиғилиш ҳақида
2022 йилнинг 20 сентябр куни билганлиги тўғрисидаги важи билан келиша
олмайди.
Чунки, биринчидан даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи
бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди
(ФК 154-моддаси). Яъни, мазкур ҳолатда даъвогар низоли умумий йиғилиш
қарори қабул қилгани кундан қарийб 5 (беш) йилдан муддат ўтганидан кейин
берилган. Агар даъвогар МЧЖга нисбатан ўзининг қандайдир ҳуқуқлари
мавжуд деб ҳисобласа, ушбу муддат давомида МЧЖ иштирокчиланинг
2017 йил 10 октябрдаги қарори ҳақида бириши лозим эди. Чунки, ушбу қарор
қабул қилинганидан кейин жамиятнинг устави 2017 йил 12 октябрда,
2021 йил 3 майда қайта рўйхатдан ўтказилган. Ушбу ҳолатлар юзасидан
даъвогар билиши лозим бўлган.
Бундан ташқари, Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг
4-2303-1802/1471-сонли иқтисодий ишида даъвогар жавобгар “Самандар
Қўнғирад” масъулияти чекланган жамияти раҳбари сифатида иштирок этган.
Ушбу иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорида 2017 йил 10 октябрда
МЧЖнинг Низоми қайта рўйхатга олинганлиги ва жавобгарлар А.Раўажов
ҳамда Қ.Қалмуратовалар улушдор бўлганликлари қайд этиб ўтилган. Яъни,
ушбу (4-2303-1802/1471-сонли) ишда жавобгар сифатида иштирок этган
даъвогар ушбу ҳал қилув қарорида қайд этилган ҳолат юзасидан нафақат
билиши лозим бўлган, балки билган.
Шундан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси даъвогар даъво муддати
ўтказиб юборганлиги ҳақида тўғри хулосага келган ва жавобгар
К.Калмуратованинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини
қаноатлантириб, даъво муддатини қўллаш ва даъвони қаноатлантириш
ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг бошқа важлари
билан келиша олмайди. Биринчидан, ФКнинг 163-моддасида белгиланган
даъво
муддати
қўлланилмайдиган
талаблар
рўйхатида
МЧЖ
иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги талаб кўрсатилмаган. Ушбу талабга нисбатан икки ойлик даъво
муддати қўлланилиши Қонуннинг 41-моддасида аниқ кўрсатиб ўтилган.
Иккинчидан, МЧЖ иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори, коллегиал
ижро этувчи органининг қарори ҳисобланмайди. (Ушбу талабга нисбатан
умумий уч йиллик даъво муддати қўлланилган тақдирда ҳам, уч йиллик
муддат ҳам даъвогар томонидан ўтказиб юборилган).
ИПКда ишни апелляция инстанцияси судида кўриш жараёнида судлов
ҳайъати таркибига ўзгартириш киритиш таъқиқланмаган. Шунинг учун ишни
кўришда дастлаб, судья Г.Зарипова, кейинчалик судья Б.Ктайбеков иштирок
этганлиги суд қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Қолаверса,
суд таркиби ўзгарганидан кейин тарафлардан судьяларга раддия
билдирилмаган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси
суди қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогарнинг
зиммасида қолдириб, ундан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори ўзгаришсиз, даъвогар
А.Кудайбергеновнинг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
А.Кудайбергеновдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш бидлан боғлиқ
75000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В.Сатторова
Р. Сагатов