← Назад
Решение #603127 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 29 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 108 | — | code_article | |
| онун | 17 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
6 263 символов
MARG’ILON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
MARGILAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
151100, Marg’ilon shahri, Nurafshon ko‘chasi, 7
151100, Margilan, Nurafshon street, 7
Tel: (+99873) 253-77-20
Веб-сайт: oliy sud.uz
е-mail: i.margilon@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 18 апрель
4-1504-2303/1290-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.А.Бойназаров
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Рахмонованинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Ёзёвон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши ҳуқуқшуноси М.Жўраев (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили
Х.Тўйчиев (ишончнома асосида) иштирокида, манфаатдор шахс вакили
иштирокисиз, даъвогар Ёзёвон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгашининг “Фар офарин” фермер хўжалиги
манфаатида, жавобгар МЧЖ шаклидаги “Posco international textile” хорижий
корхонасидан 264089061,8 сўм асосий қарз, 80283075 сўм пеня ва почта
харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ёзёвон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши “Фар офарин” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар МЧЖ шаклидаги “Posco international textile” хорижий корхонаси
(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 264089061,8 сўм асосий
қарз, 80283075 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати ундиришни сўраган.
Суд мажлисида Ёзёвон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлиги, низони тарафар ўзаро келишиб олишганлигини билдириб,
даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили судга тарафлар ўртасида тузилган
медиатив келишувни тақдим қилиб, низони тарафар ўзаро келишиб
олишганлигини билдириб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Манфаатдор шахс суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли
тартибда тилхат орқали хабардор қилинган бўлсада, лекин суд мажлисига
келмади.
Суд тарафлар вакиллари тушунтиришини тинглаб, тақдим қилинган
медиатив келишувни ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ушбу
келишувни қабул қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 13
апрель куни F0082-сонли фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, шартномага
кўра даъвогар жавобгарга 130 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш,
жавобгар эса маҳсулотларни қабул қилиб, тўловларни 2022 йил 31 декабрга
қадар амалга ошириш мажбуриятини олган.
Аммо, жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловларни
тўлиқ амалга оширмаган, натижада уни даъвогар олдида қарздорлиги
вужудга келган.
Шунга кўра, Ёзёвон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 264089061,8 сўм асосий қарз, 80283075 сўм
пеня ва 30000 сўм почта харажати ундиришни сўраган.
Аммо, тарафлар суд томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида низо
бўйича медиатив келишувга эришиб, судга 2023 йил 18 апрель куни
тузилган медиатив келишув тақдим этилган ва даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуни (бундан
буён матнда – Медиация тўғрисидаги қонун деб юритилади) 17моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади” деб
белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасида, медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб
чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари
хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма
шаклда медиатив келишув тузилади.
Давлат органи ёки бошқа орган томонидан қайси шахснинг
манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган бўлса, ўша шахслар мазкур
давлат органининг ёки бошқа органнинг иштирокисиз медиатив келишув
тузишга ҳақли деб белгиланган.
Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 53-бандига кўра,
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини
кўрмасдан қолдириши учун асос ҳисобланади.
Иқтисодий процессуал кодекси 108-моддасининг биринчи қисмида,
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради,
иккинчи қисмида эса, суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар
ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини
бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18моддасининг 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади деб
белгиланган.
Медиация тўғрисидаги қонун 17-моддасининг олтинчи қисмига кўра,
низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда,
тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув
тузилган ҳоллар мустасно.
Чунончи, Ёзёвон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши судга ариза берганлик учун давлат божи тўлашдан озод
қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив
келишувни қабул қилишни, медиатив келишув қабул қилинганлиги
муносабати билан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъво аризаси
кенгаш томонидан тақдим қилинганлиги сабабли олдиндан давлат божи
тўланмаганлиги, ишни кўриш жараёнида медиатив келишув тузилганлиги
сабабли ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божини ундирмасликни
лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги
Қонуннинг 17 ва 29-моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 170 ва 195-моддаларини
қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар “Фар офарин” фермер хўжалиги ва жавобгар МЧЖ
шаклидаги “Posco international textile” хорижий корхонаси ўртасида 2023
йил 18 апрель куни медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан
даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажати Ёзёвон тумани Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши зиммасида
қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида апелляция тартибида
шикоят беришга ҳақли.
Раислик қилувчи, судья
Х.А.Бойназаров