← Назад
Решение #603140 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 94 | — | law | |
| ИПК | 95 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
2023 йил 18 апрель
4-1105-2301/740-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров,
судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар “Quality-EngineeringGroup” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Тошкент туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг жавобгар “Ermon
Xoji-Ota” фермер хўжалиги ҳисобидан 17.872.000 сўм асосий қарз, 8.936.000
сўм пеня ва 29.042.000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан “Quality-Engineering-Group”
масъулияти чекланган жамияти вакили И.Пайзуллаев (2023 йил 16
февралдаги 15-сонли ишончнома) иштирокида, ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Тошкент туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши “Quality-Engineering-Group” масъулияти чекланган жамияти (матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Ermon Xoji-Ota” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 17.872.000 сўм асосий қарз, 8.936.000 сўм пеня ва 29.042.000 сўм
зарар ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга даъвони таъминлаш чораларини
кўриш тўғрисида илтимоснома тақдим қилиб, жавобгарга тегишли молмулкларни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш тарзида даъвони таъминлаш
чораларини кўришни ва даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Кенгаш ва жавобгар вакиллари суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида “Гибрид почта” хизмати орқали суд ажрими юборилиб хабардор
қилинганлигига қарамай бугунги суд муҳокамасида иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд низони кенгаш ва
жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони таъминлаш
чораларини кўриш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад
қилишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад
этилган талабларига мутаносиб равишда юклашни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2022 йил 25 июнда сомон-пресс харид қилиш бўйича 3-сонли шартнома
тузилган.
Шартномага асосан жавобгар даъвогарга ҳар донаси 8.000 сўмдан
4.000 дона сомон пресс маҳсулотларини етказиб бериш, даъвогар эса
олдиндан 100 фоиз тўлов қилиш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан зиммасига олинган мажбуриятлар лозим даражада
бажарилиб, 2022 йил 4 июлдаги 634-сонли тўлов топшириқномаси асосида
жавргарга 32.000.000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган.
Жавобгар томонидан 1.766 дона 14.128.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб
берилган. Қолган 17.872.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилмаган.
Натижада 17.872.000 сўм қарздорлик вужудга келган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасида эса мажбуриятни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ
маҳсулотни етказиб бериш мажбурияти жавобгарнинг зиимасида бўлган.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра жавобгар томонидан
1766 дона қиймати 14 128 000 сўмлик сомон пресс маҳсулотлари даъвогарга
етказиб берилган бўлиб, қолган 17 872 000 сўмлик маҳсулотлар бугунги
кунга қадар етказиб берилмаганлиги аниқланди.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг
жавобгардан асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
8.936.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартномада мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаганлиги учун томонларнинг мулкий жавобгарлиги
белгиланмаган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига
асосан товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ
етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган
ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига)
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг
0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси
етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган
хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақда эса
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг
2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогарнинг пеня
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ ФКнинг 326-моддасида суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, суд асосли деб ҳисобланган пеня миқдорининг
мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблигини ўрганиб, уни
5.000.000 сўмга камайтиришга, қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Даъвогар даъво аризасида бугунги кунда сомон пресс маҳсулотларини
Тошкент туман кўп тармоқли дехқон бозоридан донасини 17.000 сўмдан
сотиб олётганлиги натижасида 29.042.000 сўм зарар кўрганлигини билдириб,
жавобгар ҳисобидан ушбу суммани ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Маълумки, судлар зарар ундириш талабини қаноатлантириши учун
амалдаги қонунчилик унинг зарурийлиги, асослилиги, зарар етказган
шахснинг ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги ғайриқонуний бўлиши билан бирга
бундай ҳаракат (ҳаракатсизлик) ва мавжуд зарар ўртасида сабабий боғлиқлик
бўлиши шартлигини назарда тутади.
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш
билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар, зарарга шартнома
мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки
шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини
бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган
даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам кириши (ФК 14-моддасининг
иккинчи қисми), бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий
миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси
(калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Лекин даъвогар талабларини асослантирувчи далиллар, яъни бир дона
сомон пресс 16.000-18.000 сўмдан сотилаётганлиги тўғрисида Тошкент туман
кўп тармоқли “Дехқон бозори” МЧЖнинг 2023 йил 13 мартдаги 11-сонли
маълумотномаси тақдим этилган бўлса-да, бироқ даъвогар 2.234 дона сомон
прессни ошган нархда сотиб олганлиги ва натижада унга ҳақиқатда зарар
етганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади.
Ҳолбуки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс, шу жумладан, даъвогар ҳам ўз талабига асос қилиб
келтираётган ҳоларларни исботлаши лозимлиги аниқ белгилаб қўйилган.
Шунга асосан суд даъвогарнинг зарар ундириш талабини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
Бундан ташқари, суд муҳокамасида даъвогар даъвони таъминлаш
чоралари кўриш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилди.
ИПК 94-моддаси биринчи қисмига мувофиқ жавобгарга тегишли бўлган
мол-мулк ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш даъвони таъминлаш
чораларидан бири бўлиши мумкин.
ИПК 95-моддасига кўра, даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризада
даъвони таъминлаш заруриятининг асоси кўрсатилиши керак.
Суд даъвони таъминлаш чоралари кўриш учун зарурият мавжуд эмас
деб ҳисоблаб, даъвогарнинг ушбу илтимосномасини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
9-моддасига асосан иқтисодий судларга даъво аризаси билан мурожаат
қилинганда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган
даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилинган.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво
талабларини
қаноатлантириш
рад
этилган
ёки
улар
қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад
этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Фермер,
деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ3318-сонли Қарори 3-бандининг 6-хатбошисида Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи
тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор
шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим
этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда бунда даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича
давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда
даъвонинг асоссиз деб топилган қисми бўйича эса даъвогар Тошкент тумани
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши аъзоси
эканлиги, у МЧЖ бўлса-да, унинг фаолият тури 46110-қишлоқ хўжалигидан
иборат эканлигини инобатга олиб, ундан давлат божини ундиришмасликни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қилади:
Даъвогар
“Quality-Engineering-Group”
масъулияти
чекланган
жамиятининг даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ermon Xoji-Ota” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“Quality-Engineering-Group” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
17.872.000 сўм асосий қарз, 5.000.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига “Ermon Xoji-Ota” фермер хўжалиги ҳисобидан
536.160 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров