Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2208/47218 Дата решения 18.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MADANIY MEROS AGENTLIGI TOSHKENT SHAHAR MADANIY MEROS BOSHQARMASI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "VISION" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1076451 Claim ID 3114081 PDF Hash 4c8def3c9080cc8d... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 262-моддаси нинг 262 law
олатда протест ИПКнинг 264-моддаси олатда протест ИПК 264 law
онун 26-моддаси онун 26 law
рисидаги кодекснинг 65-моддаси рисидаги кодекс 65 code_article
нинг 9-моддаси нинг 9 law
ришда Конституциянинг 53-моддаси ришда Конституция 53 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
онуни 26-моддаси онуни 26 law
онуни 20-моддаси онуни 20 law
Низомнинг 42-моддаси Низом 42 law
онунда унинг 26-моддаси онунда у 26 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
илтимоснома ИПК 262-моддаси илтимоснома ИПК 262 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
жавобгарларнинг ФКнинг 9-моддаси жавобгарларнинг ФК 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2208/47218-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ю.Фозилова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Саидов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 18 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Абдуллаев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, “Do’stlar mazali taomlari” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Т.Тиллаева (2023 йил 10 мартдаги 44-сонли ордер, 2023 йил 6 мартдаги ишончнома асосида, Т.Агзамова (2023 йил 6 мартдаги ишончнома асосида), Маданий мерос агентлиги ходими юридик бўлим бошлиғи А.Ахмедов, Агентликнинг Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси вакили У.Умаров (раҳбар)нинг иштирокида, даъвогар Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармасининг жавобгарлар “Vision” масъулияти чекланган жамияти, “Do’stlar mazali taomlari” масъулияти чекланган жамияти, “Leasing komfort” масъулияти чекланган жамияти, “Skonix-soave” шўъба корхонаси, “Kredit Osiyo Servis” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан улар зиммасига ноқонуний ўрнатилган реклама конструкциясини ўзларининг ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 5 январдаги қарори устидан “Vision” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Vision” “Do’stlar mazali taomlari”, “Leasing komfort”, “Kredit Osiyo Servis” маъулияти чекланган жамимяти ҳамда “Skonix-soave” шўъба корхонаси (бундан буён матнда жавобгарлар деб юритилади) зиммасига архитектура ёдгорлигининг том қисмида ўрнатилган металл конструкцияли “LED” мониторини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклашни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 5 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилиниб, даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгарлар зиммасига Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 53-уй (бундан буён матнда объект деб юритилади)нинг том қисмида ўрнатилган метал конструкцияли “LED” мониторини 1 ой муддатда ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбурияти юклатилган. Яккасарой туман прокурорининг апелляция протести қаноатлантирилган. “Vision” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучида қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб, апелляция инстанцияси суди қонун нормаларини бузган ҳолда Яккасарой туман прокурорининг протестини иш юритишга қабул қилганлиги, хусусан протест нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилмаганлиги, протест Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 262-моддасида белгиланган бир ойлик муддат ўтказиб берилганлиги, бундай ҳолатда протест ИПКнинг 264-моддасига асосан қайтарилиши лозим бўлганлиги, “Реклама тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)га асосан даъвогар ваколатли орган ҳисобланмаслиги, суд томонидан ушбу Қонун 26-моддасининг талаблари нотўғри қўлланилганлиги, ушбу модда давлат мулки бўлган ер ва биноларга тегишли эканлиги ва хусусий мулк объектига қўлланилмаслиги, даъвони асоссизлиги суд томонидан жавобгарлар томонидан реклама конструкцияларини ўрнатиш учун белгиланган реклама жойи паспорти (рухсатномаси) билан ўз исботини топганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори билан тасдиқланган “Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ни Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 18-бандида давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга хўжалик юритувчи субъектга хўжалик ва ташкилий-бошқарув хусусиятига эга бўлган топшириқ бериш, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ва аралашиш тақиқланиши белгиланганлиги, даъвогар Тошкент шаҳар прокуратураси билан бирга тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига тўғридан тўғри аралашиб, тўсқинлик қилаётганлиги, апелляция инстанцияси суди объектнинг том қисмида ўрнатилган метал конструкцияларни олиб ташлаш мажбуриятини юклаб, жавобгарларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этишга мажбур қилаётганлиги тўғрисида важлар келтирилган. Олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг собиқ ходими Б.Тўлаганов ушбу масалани тинч йўл билан ҳал қилмоқчи бўлганлиги, “Do’stlar mazali taomlari” МЧЖ раҳбари (опа) билан икки-уч марта учрашганлиги, даъво аризаси берилган тақдирда опа “қарғайман, чунки болаларимни шу ердан боқаяпман” деб айтганлиги, прокуратура ходими “Нодир” даъво аризаси бўйича ҳужжатларни тайёрлаш кераклигини айтганлигини, 2022 йил 13 апрелдаги далолатнома жойига чиқилмасдан хизмат хонасида тузилганлиги, у ҳужжатларни йиғиб берганлиги, лекин даъво аризасини “Нодир” бошқарманинг компьютерида ёзганлигини билдирди. Олдинги суд мажлисларида иштирок этган “Vision” масъулияти чекланган жамияти вакиллари шикоятда кўрсатилган важларни такрорлаб, мазкур даъво аризаси прокуратура органларининг босими остида ва улар томонидан тайёрланганлиги, апелляция протести ИПКда кўрсатилган бир ойлик муддат ичида берилмаганлиги, муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома шикоят иш юритишга қабул қилинганидан кейин берилганлиги, бу билан апелляция инстанцияси суди процессуал хатоликка йўл қўйганлиги, кассация инстанцияси суди ушбу масала бўйича ўз муносабатини билдириши лозимлиги, объектнинг том қисмида ўрнатилган монитордан ташқари, унинг девор қисмларида ҳам реклама баннерлари мавжудлиги, бироқ даъвогар ва прокуратура ушбу рекламалар бўйича муносабат билдирмасдан, айнан том қисмидаги рекламани олиб ташлаш бўйича даъво киритганлиги, иш ҳужжатларидаги далолатнома тузишда объект эгаси иштирок этмаганлиги, далолатнома қонун талаблари асосида расмийлаштирилмаганлиги ва уни далил сифатида қабул қилиб бўлмаслигини билдиришди ва шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Олдинги суд мажлисида иштирок этган “Skonix-soave” шўъба корхонаси вакили даъвогар томонидан даъво асоссиз, объектда текшириш ўтказилмасдан киритилганлиги, далолатнома эса мулкдорнинг иштирокида тузилмаганлиги, қонун талабига кўра, даъво аризаси киритилишидан олдин текшириш ўтказилиши лозимлиги, рекламани ўрнатиш бўйича тегишли паспорт олинганлиги ва ижара шартномаси тузилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “Do’stlar mazali taomlari” масъулияти чекланган жамияти вакиллари объект маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинганлигидан уларнинг хабари йўқлиги, объект моддий маданий мерос объектлари сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, даъвогар назорат органи сифатида ушбу объектни асраш бўйича бирор-бир иш қилмаганлиги, объектнинг том қисми ижарачи томонидан таъмирланганлиги, апелляция протести ИПКда кўрсатилган бир ойлик муддат ичида берилмаганлиги, муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома шикоят иш юритишга қабул қилинганидан кейин берилганлиги, ушбу масалада суд ўз изоҳини бермаганлиги, илтимосномада муддатни ўтказиб юбориш сабаблари кўрсатилмаган бўлса-да, протест иш юритишга қабул қилинганлиги, даъвогарнинг ўзида ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш имконияти бўлса-да, бу ишни прокуратура орқали қилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 9-моддасида фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилиши, фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса - иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари кераклиги, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмаслиги, ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суд шахсга қарашли ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши мумкинлиги белгиланганлиги, суд томонидан юқорида қайд этилган, яъни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилиши ҳақидаги қонун нормаси қўпол бузилганлиги, иқтисодий ишдаги мавжуд ҳужжатлар қўп ҳолларда қалбакилаштирилганлиги, даъвогарнинг собиқ ҳуқуқшуносига нисбатан қилинган босимлар натижасида объектга чиқилмасдан, унга (объектга) зарар етказилганлиги бўйича мутахассисларнинг хулосаси олинмасдан, далолатнома даъвогар собиқ ҳуқуқшуносининг хизмат хонасида тузилганлиги, гўёки “жавобгар ташкилотларининг вакиллари имзо чекишдан бош тортганлиги” кўрсатилиб, даъво аризаси киритилганлиги, Низомнинг 21-бандида давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ўз фаолиятининг қонунийлиги, холислиги, у қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғри ташкил қилиниши ва амалга оширилиши учун жавоб бериши, 1-бандида давлат назорати - юридик ва жисмоний шахслар томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, объектларнинг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланиш ва бошқа зарур ҳолатларни ўрганиш, аниқлаш, таҳлил ва мониторинг қилиш, баҳолаш ҳамда салбий таъсирларнинг олдини олишга қаратилган текширишлар мажмуи эканлиги, объект - моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган ёки тарихий-маданий қимматга эга эканлиги аниқланган бино, иншоотлар, ер участкалари ва бошқа кўчмас мулк объектлари, археология мерос объектлари ва археология ашёлари, тарихий-маданий қийматига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар), алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар эканлиги, 3-бандида давлат назорати хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш шаклида ўтказилганда, ушбу назорат "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ амалга оширилиши, назорат қилувчи орган томонидан давлат назорати тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилганда ушбу давлат назорати - текшириш Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шартлиги кўрсатиб ўтилганлиги, бироқ даъвогар томонидан объектга нисбатан юқорида қайд этилган талаблар амалга оширилганлиги ҳақида бирорта ҳужжат судга тақдим этилмаганлиги, объектнинг том қисмида реклама мосламаси 2012 йилдан бошлаб ўрнатилган бўлиб, 2019 йил 10 майдан бошлаб объектнинг мулкдорлари ва ижарага олувчи “Vision” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган “Бинонинг том қисмини ижарага олиш ва ташқи реклама жойлаштириш ҳақида”ги шартнома асосида бинонинг том қисмидаги реклама ўрнатилган ускуналар ўрнига видео тасвирли экран ўрнатилганлиги, ушбу экраннинг ўрнатилиши объектнинг том қисмига шикаст етказилишига олиб келмаганлиги, даъвогар томонидан Низомнинг 16-бандида давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг мажбурияти кўрсатилган бўлиб, даъвогар томонидан амалга оширилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Суд ҳокимияти тўғрисида” 1996 йил 20 декабрдаги қарорининг 13-бандида судлар ишларни ва материалларни кўришда Конституциянинг 53-моддасига кўра давлат томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баравар муҳофаза этилишини кафолатлаши принципига оғишмай риоя этишлари шартлиги, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги, шунинг учун судлар ишларни кўришда давлат органлари ва мансабдор шахслар мулкдорнинг ҳуқуқларини қанчалик ҳимоя қилаётганлик ва уларга риоя этаётганликларини аниқлашлари, асоссиз текширишлар, тафтишлар ва ҳоказо фактларга тегашли муносабат билдиришлари ҳамда бундай ноқонуний ҳаракатлар натижасида мулкдорга етказилган зарарни айбдор мансабдор шахслардан ундириш чораларини кўришлари лозимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 14 сентябрдаги 12/239-сон қарорининг 11-бандида судлар Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилишини инобатга олишлари лозимлиги белгиланганлиги, апелляция инстанцияси суди қарори жавобгар корхоналарнинг амалдаги қонунлар билан белгиланган ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилинишига олиб келганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва Маданий мерос агентлиги вакиллари объект Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарори билан моддий маданий мероснинг миллий рўйхатига архитектура ёдгорлиги сифатида киритилганлиги, Низомнинг 30-бандига кўра, объектни ноқонуний эгаллаш, фойдаланиш, нобуд қилиш, бузиш, шикаст етказиши ҳолатлар ҳақида ишончли ахборотлар бўлганда; объект ва унинг қўриқланадиган теграларида ўрнатилган тартибда рухсатнома олмасдан, келишилмасдан фойдаланиш, хўжалик ва бошқа фаолиятлар ташкил этилаётганда; юридик ва жисмоний шахслар томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва тўхтатиш юзасидан тезкор назорат тадбирларини амалга ошириш зарурати бўлганда, қисқа муддатли - рейд тартибидаги давлат назорати сутканинг исталган вақтида бир кундан кўп бўлмаган муддат давомида ўтказилиши мумкинлиги, даъво аризаси киритиш учун ишдаги далолатнома асос бўлиши шарт эмаслиги, даъвогар жавобгарларнинг фаолиятига аралашмаган ҳолда ўз ваколати доирасида судга даъво аризаси киритганлиги, ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш мумкин бўлса-да, шикоятни прокуратура орқали киритиш ҳам қонунга зид эмаслигини билдириб, апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган “Leasing komfort”, “Kredit Osiyo Servis” масъулияти чекланган жамиятлари ўз вакили иштирокини таъминламади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, 1930-1936 йилларда барпо этилган объект Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига 328-тартиб рақами билан киритилган. “Vision” масъулияти чекланган жамияти ҳамда бошқа жавобгарлар ўртасида архитектура ёдгорлигининг том қисмини ижарага олиш ва ташқи реклама жойлаштириш ҳақида 2019 йил 10 майдаги 1-сонли шартнома тузилган ва шу кундаги далолатномага асосан маданий мерос объектининг том қисми “Vision” масъулияти чекланган жамиятига топширилган. Даъвогар ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишда архитектура ёдгорлигининг том қисмида “LED” реклама экрани ўрнатилгани аниқланиб, бу ҳақда 2022 йил 13 апрелдаги далолатнома тузилган. Даъвогарнинг архитектура ёдгорлигининг том қисмида ўрнатилган метал конструкцияли “LED” реклама экрани олиб ташлаш тўғрисида жавобгарларга йўллаган 2022 йил 23 августдаги талабномалари оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар даъво аризасида келтирилган талаб билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Жавобгарларга талабнома юборилганлиги иш ҳужжатларидаги почта квитанциялари билан тасдиқланади. “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26-моддасининг учинчи қисмига кўра, ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларига, йўл белгиларига ва светофорларга, уларнинг тиргакларига ёки ҳаракатни тартибга солиш учун мўлжалланган бошқа ҳар қандай қурилмага ўрнатиш, шунингдек туташ ҳудуддаги ободонлаштириш элементларини бузган ҳолда ўрнатиш тақиқланади. Мазкур қоида эски таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг олтинчи қисмида ҳам мавжуд бўлган. Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари - моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ҳисобланади. Низомнинг 5-бандида моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйиш; объект ҳолатини кузатиб бориш, муҳофаза қилиш ва сақланишига салбий таъсир этиши мумкин бўлган омилларни ҳамда уларни нобуд қилиш, бузиш, шикаст етказиш ва нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш, шунингдек, ушбу ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриш; мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг объектни муҳофаза қилиш ва сақлаш талабларига мувофиқлигини аниқлаш; юридик ва жисмоний шахсларнинг объектларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш; объектдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати ҳамда уни муҳофаза қилиш, сақлаш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларни хабардор қилиш давлат назоратининг асосий вазифалари ҳисобланиши белгиланган. Объектнинг том қисмида “LED” реклама экрани ўрнатилганлиги, жавобгарлар томонидан “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддаси талаблари бузилганлигидан далолат беради. Низомнинг 42-моддасига кўра, хусусий мулкда турган объектдан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, мулкдордан олиб қўйилиши тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш - давлат назорати натижаларини амалга ошириш шаклларидан бири ҳисобланади. Низомнинг 15-бандида давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар: объектга зарарли таъсир кўрсатаётган корхона, ташкилот, иншоот ва бошқа бинолар фаолияти, фойдаланиш ва бошқа ҳаракатларни ўн кундан ортиқ бўлган муддатга чеклаш, тўхтатиб қўйиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш, шунингдек, объектга етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги аризалар билан судларга мурожаат қилишга ҳақи эканлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати объект эгалари реклама фаолияти билан шуғулланувчи “Vision” масъулияти чекланган жамияти билан шартнома тузиб, амалда моддий маданий мерос бўлган кўчмас мулк объектига зарарли таъсир кўрсатаётган фаолият билан шуғулланган. Даъвогар эса жавобгарларнинг ушбу фаолиятини чеклаш ҳақида судга мурожаат қилган. Шунинг учун жавобгарларнинг даъвогарда даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш ваколати мавжуд эмаслиги тўғрисидаги важи билан келиша олмайди. “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг юқорида қайд этилган нормаси аниқ бўлиб, қонунчиликда ушбу норманинг бошқа нормалар билан зиддиятли тарафи ёки ва ноаниқликлар мавжуд эмас. Жавобгарларнинг даъвогар томонидан текшириш ноқонуний ўтказилганлиги, далолатнома мулк эгалари иштирокида тузилмаганлиги, тадбиркорлик субъектларини текшириш бўйича қонунда белгиланган тартиб бузилганлиги тўғрисидаги важлари ҳам суд қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, Низомнинг 30-бандида объектни ноқонуний эгаллаш, фойдаланиш, нобуд қилиш, бузиш, шикаст етказиши ҳолатлар ҳақида ишончли ахборотлар бўлганда;объект ва унинг қўриқланадиган теграларида ўрнатилган тартибда рухсатнома олмасдан, келишилмасдан фойдаланиш, хўжалик ва бошқа фаолиятлар ташкил этилаётганда; юридик ва жисмоний шахслар томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва тўхтатиш юзасидан тезкор назорат тадбирларини амалга ошириш зарурати бўлганда, қисқа муддатли - рейд тартибидаги давлат назорати сутканинг исталган вақтида бир кундан кўп бўлмаган муддат давомида амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. Яъни, мазкур ҳолатда объект моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти миллий рўйхатига киритилганлиги сабабли, даъвогар ўз ваколати доирасида қайд этилган талаб билан даъво аризасини киритиш ваколатига эга ҳисобланади. Яъни, суд ҳужжатларидаги далолатнома мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам даъво асосли ҳисобланади. Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра жавобгарларнинг бошқа важлари суд қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. “Реклама тўғрисида”ги Қонунда унинг 26-моддаси талаблари давлат мулки бўлган объектларга нисбатан қўлланилиши кўрсатилмаган. Шунинг учун кассация шикоятидаги мазкур норма фақатгида давлат мулки бўлган объектларга нисбатан қўлланилиши ҳақидаги важ асоссиз ҳисобланади. Кассация шикоятида, шунингдек жавобгарлар вакилларининг кўрсатмаларида қайд этилганидек, ИПК 262-моддасининг биринчи –учинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Аниқланишича, ҳақиқатан ҳам апелляция протестида қайд этилган ҳужжатлар рўйхатида шикоят бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақида илтимоснома кўрсатилмаган. Шикоятнинг ўзида ҳам ўтказиб юборилган муддатни тиклаш сўралмаган. Бироқ, илтимоснома ИПК 262-моддасининг иккинчи қисмида қайд этилган ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва у суд томонидан 2022 йил 21 декабрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган. Илтимосномада ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиш учун ҳал қилув қарорини туманлараро иқтисодий суддан талаб қилиб олинганлиги кўрсатилган. Апелляция протестига унинг нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлиги ҳақидаги квитанциялар илова қилинган. Бироқ, ушбу ҳолат суд қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, ИПК 302-моддасининг учинчи қисмида процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Мазкур модданинг тўртинчи қисмида эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлувчи ҳолатлар кўрсатилган бўлиб, қайд этилган ҳолат ушбу рўйхатда кўрсатилмаган ва мазкур ҳолат нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келмаган. Жавобгарларнинг даъво аризаси прокуратура ходимларининг босими асосида киритилганлиги, бошқа маданий мерос объектларидаги рекламалар бўйича бундай даъволар киритилмаганлиги, ҳатто шу объектнинг ўзида ҳам (девор қисмида) реклама баннерлари мавжудлиги, бироқ уларни олиб ташлаш бўйича ҳам судларга даъволар киртилмаганлиги, бу эса мазкур ишда кимнингдир манфаати турганлиги ҳақидаги, шунингдек даъвогар Низомда кўрсатилган ўз вазифаларини бажармаганлиги ҳақидаги важлари ҳам суд қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, даъво аризаси асосли киритилган бўлиб, уни ким қаерда тайёрлаганлиги (расмийлаштирганлиги) аҳамиятга эга эмас. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар собиқ ходимининг ва жавобгарларнинг даъво аризаси прокуратура ходимларининг босими остида тайёрланганлиги ҳақидаги кўрсатмалари бўйича хусусий ажрим чиқарилиб, Бош прокуратурага юбориш лозим бўлади. Бошқа маданий мерос объектларидаги рекламалар бўйича бундай даъволар киритилмаганлиги ва даъвогар Низомда кўрсатилган ўз вазифаларини бажармаганлиги ҳақидаги важлар эса, мазкур иш бўйича даъво предмети ҳисобланмайди. Объектнинг том қисмида реклама мосламаси 2012 йилдан бошлаб ўрнатилганлиги ҳам даъвогарни даъво аризаси билан судга мурожаат қилиши мумкин эмаслигини англатмайди. Шунингдек, жавобгарларнинг ФКнинг 9-моддасида фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилиши, фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса - иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари кераклиги, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмаслиги, ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суд шахсга қарашли ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши мумкинлиги белгиланганлиги, суд томонидан юқорида қайд этилган, яъни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилиши ҳақидаги қонун нормаси қўпол бузилганлиги, иқтисодий ишдаги мавжуд ҳужжатлар қўп ҳолларда қалбакилаштирилганлиги ҳақидаги важлари ҳам суд қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, ФКнинг айнан ушбу моддасида тадбиркорлар - иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари кераклиги, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмаслиги лозимлиги белгиланган. Жавобгарлар эса, қонун талабига зид бўлган ҳаракатни амалга оширишган. Кассация шикоятидаги суд қарори ижро этилган тақдирда, жавобгарлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этишга мажбур бўлиши ҳақидаги важи ҳам асоссиз ҳисобланади. Чунки, биринчидан мажбурият бажариш пайтида бинонинг том қисмига шикаст етказилмаслиги керак. Иккинчидан, агар суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида бундай ҳолат рўй бериш эҳтимоли юзага келган тақдирда, суд қарорини ижро этиш масаласи юзасидан судга мурожаат қилиниши мумкин. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз, “Vision” масъулияти чекланган жамиятининг 11 кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: апелляция инстанциясининг 2023 йил 5 январдаги қарори ўзгаришсиз, “Vision” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Р. Сагатов