← Назад
Решение #603254 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 164 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2202/2287-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья К.Тухтаев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья О.Нуримов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 18 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Ш.Махмудов раислигида, судьялар Р.Хайдаров ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, МЧЖ
шаклидаги «Асклепий» ЧЭК вакили Х.Махмудов (2023 йил 6 январдаги
25-сонли ордер ва 2023 йил 9 февралдаги Т-1014-сонли ишончномага
асосан), «Мирмухаммад Фарм» масъулияти чекланган жамияти вакили
М.Шукуров (2022 йил 22 июлдаги ишончномага асосан), «Имконплюс
Фарм» масъулияти чекланган жамияти вакили М.Бахриддинов (раҳбар)
иштирокида, даъвогар МЧЖ шаклидаги «Асклепий» ЧЭК манфаатида
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
шаҳар
ҳудудий
бошқармасининг жавобгар «Мирмухаммад Фарм» масъулияти чекланган
жамияти ва қўшимча жавобгар «Имконплюс Фарм» масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2022 йил
24 март куни тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш,
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, Самарқанд шаҳри, Озод шарқ
кўчаси, 17-уйда жойлашган, ер майдони 0,013603 гектар, умумий фойдали
майдони 101,70 кв.м., қурилиш ости майдони 133,58 кв.м бўлган дорихона
биносини «Мирмухаммад Фарм» масъулияти чекланган жамиятига
қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил
19 августдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 октябрдаги қарори
устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини иқтисодий иш
ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида Самарқанд вилоят суди
кўмагида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
МЧЖ шаклидаги «Аслепий» ЧЭК («Етказиб берувчи») ва
«Авиа Мамонт груп» масъулияти чекланган жамияти («Харидор») ўртасида
2021 йил 5 январь куни С/313-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида
шартнома тузилган.
Шартнома
бўйича
харидор
мажбуриятини
бажарилишини
таъминлаш мақсадида МЧЖ шаклидаги «Аслепий» ЧЭК («Кредитор»),
«Авиа Мамонт груп» МЧЖ («Қарздор») ва «Мирмухаммад Фарм»
масъулияти чекланган жамияти («Кафил») ўртасида 2021 йил 12 январда
С/313/ДП-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Харидор тўловни амалга ошириш юзасидан ўз мажбуриятларини
бажармагач, судга даъво аризаси берилган ва Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори билан
қарздор «Авиа Мамонт груп» МЧЖ ва кафиллар «Фарм строй нур» МЧЖ,
«Нур стори бизнес омад» МЧЖ, «Мирмухаммад Фарм» МЧЖ ва «Назарбек
Элеганс» МЧЖдан даъвогар МЧЖ шаклидаги «Аслепий» ЧЭК фойдасига
солидар тартибда 4 028 021 287,22 сўм асосий қарз ва 500 000 000 сўм пеня
ундириш белгиланган.
Аниқланишича, 2022 йил 24 мартда «Мирмухаммад Фарм» МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва «Имконплюс Фарм»
МЧЖ (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ўртасида
олди-сотди шартномаси тузилиб, унга кўра жавобгар ўзига тегишли бўлган
Самарқанд шаҳри, Озод шарқ кўчаси, 17-уйда жойлашган, ер майдони
0,013603 гектар, умумий фойдали майдони 101,70 кв.м., қурилиш ости
майдони 133,58 кв.м. бўлган дорихона биноси (бундан буён матнда
дорихона биноси деб юритилади)ни қўшимча жавобгарга сотган. Мазкур
бино 2022 йил 26 мартда қўшимча жавобгар номига давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Шундан сўнг Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси даъвогар МЧЖ шаклидаги «Асклепий» ЧЭК
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва
қўшимча жавобгар ўртасида 2022 йил 24 март куни тузилган олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, унинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаб, дорихона биносини жавобгарга қайтаришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан АТ «Халқ банки» иш бўйича низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 12 октябрдаги қарори билан апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг
2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан даъвогар томонидан кассация
шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантириш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда,
апелляция инстанцияси суди қарорида кўчмас мулкни олди-сотди
шартномаси расмийлаштирилган вақтда жавобгар ва қўшимча
жавобгарнинг даъвогар олдида бирон мулкий жавобгарлиги бўлмаган,
яъни даъвогарга жавобгарнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида
қонуний кучга кирган суд ҳужжати, ижро органида ижро иши мавжуд
бўлмаган, шунга кўра кўчмас мулкни хатлаш, ундирувни мулкка қаратиш
мавҳум бўлган вақтда тузилган битимни қалбаки битим деб ҳисоблаб
бўлмайди деб асоссиз хулосага келганлиги, апелляция инстанцияси суди
мулк бегоналаштирилаётган вақт (2022 йил 24 март)да даъвогар
томонидан даъво иши қўзғатилганлиги (2022 йил 10 февраль), 2022 йил
17 февралда даъво аризаси суд томонидан қабул қилиниб, 2022 йил
23 февралда иш юритувига қабул қилинганлиги, 2022 йил 14 мартда
даъвони таъминлаш ажрими қабул қилинганлиги, 2022 йил 24 мартда
давлат ижрочиси томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига банд
солинганлигини инобатга олмаганлиги, қолаверса жавобгар ўзига
тегишли кўчмас мулкни 2022 йил 24 март кунги олди-сотди шартномасига
асосан қўшимча жавобгарга номигагина бегоналаштираётган (сотаётган)
вақтда жавобгарнинг маҳсулот етказиб бериш шартномаси ва кафиллик
шартномасига асосан даъвогар олдида 4,028 млрд. сўм муддати ўтган
қарзни тўлаш мажбурияти мавжуд бўлганлиги, олди-сотди шартномаси
мулкни бегоналаштириш учун номигагина тузилган қалбаки битим бўлиб,
мулк қўшимча жавобгар балансига ўтказиб қўйилганлиги, жавобгар ва
қўшимча жавобгар бир манзилда давлат рўйхатидан ўтган бўлиб,
раҳбарлари яқин қариндошлар эканлиги, мулкдор мулкидан ўз хоҳишига
кўра фойдаланиши ва бошқа шахсларнинг хукук ва манфаатларига путур
етказмаслиги шартлиги, судда “Халқ банки” вакили иштироки
таъминланмаганлиги, қўшимча жавобгар томонидан олинган 46 065 АҚШ
доллари кредит деярли қоплаб бўлинганлиги, низоли кўчмас мулк
2021 йил 6 майда ипотека шартномасига асосан 600 млн. сўмга
баҳоланганлиги, мулкни қўшимча жавобгар номига ўтказилиши даъвогар
ҳисобига ундириш белгиланган суд қарори ижросидан қочиш
ҳисобланиши, суд кўчмас мулк жавобгар номида туриб, ипотека
шартномасига асосан банк томонидан гаровга олинган ҳолатда хам, давлат
ижрочиси томонидан келгусида ундирув 2022 йил 18 апрелдаги ҳал қилув
қарорига асосан ушбу гаров мулкка қаратилиши мумкинлигига эътибор
бермаганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация
шикоятини қувватлаб, жавобгар мажбуриятни бажаришдан қочиш
мақсадида қўшимча жавобгар билан қалбаки битим тузганлиги, даъвогар
томонидан товар етказиб берилган бўлиб, ушбу мажбурият бўйича
жавобгар кафил сифатида зимасига мажбурият олганлиги, қарздорлик
4 млрд. сўм бўлганлиги, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича
мажбурият вужудга келгандан сўнг даъвогар жавобгарнинг банкдаги
ҳисобварағига тўлов талабномасини қўйганлиги, 2022 йил 1 февралда
жавобгарга талабнома юборган бўлиб, кафиллик шартномасида талабнома
берилгандан сўнг 5 кунда, яъни 2022 йил 6 февралда қарзни тўлаш
мажбурияти юзага келганлиги, қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси судда кўрилишида даъвогар судга ариза тақдим этиб, даъвони
таъминлаш чораси сифатида жавобгарнинг ҳисобварағи ва молмулкларини хатлашни сўраганлиги, суд эса фақатгина ҳисобварақни
хатлаб, мулкни эса хатламай нотўғри тўхтамга келганлиги, жавобгар эса
бундан фойдаланиб мулкни бегоналаштирганлигини билдирди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация
шикоятига эътироз билдириб, жавобгар томонидан ўзига тегишли мулкни
қонуний тартибда реализация қилганлиги, ушбу шартномани қалбаки
битим деб ҳисоблашга асос йўқлиги, ушбу мулк муқаддам банкдан олинган
кредит учун гаровга қўйилган бўлиб, олди-сотди шартномаси банкнинг
розилиги билан амалга оширилганлиги, мулкни сотиш учун ҳеч ким
томонидан тақиқ бўлмаганлиги, даъвогар шартномани тузишда қонун
талаби бузилганлигини тасдиқловчи далил тақдим этмаганлигини
билдириб, шикоятни рад қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили ҳам
жавобгарнинг тушунтиришларини тасдиқлаб, кассация шикоятига
эътироз билдириб, фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя
этган ҳолда жавобгар мулкини реализация қилганлиги, мулк эгаси мулк
баҳосини хоҳлаган нархда сотиши мумкин бўлиб, нарх бўйича қонунда
чеклов мавжуд эмаслиги, мулкка ҳеч ким томонидан тақиқ
қўйилмаганлигини билдирди.
Суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси ва учинчи шахс АТ “Халқ банки” вакили иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра судлов ҳайъати ишни палата ва учинчи шахс вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд
қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Даъвогар даъво талабини асослашда даъвогар ва харидор ўртасида
2021 йил 5 январда маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган
бўлиб, харидор мажбуриятини бажармаганлиги сабабли низо судда
кўрилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан харидор ва кафиллардан
даъвогар фойдасига солидар тартибда 4 028 021 287,22 сўм асосий қарз,
500 000 000 сўм пеня ундириш белгиланганлиги, жавобгар ушбу
қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб, ўзига тегишли бўлган
дорихона биносини қўшимча жавобгарга олди-сотди шартномасига асосан
сотганлиги ва бино қўшимча жавобгар номига давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги, мазкур битим юридик оқибатлар туғдириш нияти
бўлмаган ҳолда, номигагина қалбаки битим тузилган бўлиб ўз-ўзидан
ҳақиқий эмаслиги важларини келтирган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра. жавобгар томонидан ўзига тегишли
бўлган дорихона биноси 2021 йил 6 майдаги ипотека шартномасига асосан
АТ “Халқ банки”дан олинган кредитнинг таъминоти сифатида гаровга
қўйилган.
Гаровга олувчи АТ “Халқ банки”нинг розилигини олган ҳолда бино
2022 йил 24 мартдаги олди-сотди шартномасига асосан қўшимча
жавобгарга сотилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 124-моддасига кўра, юридик оқибатлар
туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки
битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
24 ноябрдаги «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 269-сонли Қарорининг
15-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, қалбаки битимни тузишда
тарафларнинг мақсади қандайдир фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни
ўрнатишга қаратилган бўлмаслиги, бундай битим, қоида тариқасида,
тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқаришга
эришиш мақсадида тузилади (масалан, қарздорнинг мол-мулкини
хатлашдан қочиш мақсадида уни номигагина бегоналаштирилиши).
Қалбаки битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. У ҳеч қандай ҳуқуқий
оқибатларни туғдирмайди. Тарафлар ушбу битимни ижро этиш ниятида
эмас, бироқ у бажарилаётгани тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш учун айрим
ҳаракатларни: мол-мулкни бошқага бериш, зарур ҳужжатларни тузиш ва
ҳ.к.ни амалга оширадилар.
Тарафлар номигагина тузган бўлса ҳам, улар ва атрофдаги шахслар
учун тарафлар битимни ҳақиқатдан ҳам ижро этиш ниятида бўлган
ҳолатдаги сингари ҳуқуқий оқибатларни яратадиган битимлар қалбаки
бўлиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2022 йил
24 мартда тузилган олди-сотди шартномаси дорихонаси биносини сотишга
қаратилган бўлиб, ушбу санада сотувчи дорихона биносини харидорга
топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширган.
2022 йил 26 мартда қўшимча жавобгар номига кўчмас мулкнинг
кадастр ҳужжати расмийлаштирилган.
Шартномага асосан 2022 йил 1 апрелда 2-сонли ҳисоб фактура
расмийлаштирилган.
Қўшимча жавобгар томонидан 2022 йил 28 апрелда 79-сонли тўлов
топшириқномаси билан 17 160 912 сўм тўлов амалга оширилган.
Мазкур ҳолатда олди-сотди шартномаси тузилиши, мулк
бегоналаштирилиши ва ҳужжатлар расмийлаштирилиши, мажбуриятни
бажаришдан бўйин товлашдан иборат жавобгар мансабдор шахсларининг
хатти-ҳаракатларида
ғайриқонуний
жиноий
қилмиш
белгилари
мавжудлиги тегишли далиллар билан тасдиқланмаганлиги сабабли судлов
ҳайъати юқорида ҳужжатларни ноқонуний деб ҳисоблашга асос топмади.
ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли
мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш,
ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк
ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни
талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
Шунга кўра биринчи ва апелляция инстанцияси судлари олди-сотди
шартномасини қалбаки битим деб ҳисоблашга асос мавжуд эмас деб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли тўхтамга келган.
Даъвогар кассация шикоятида мулк бегоналаштирилаётган вақт
(2022 йил 24 март)да даъвогар томонидан даъво иши қўзғатилганлиги
(2022 йил 10 февраль), 2022 йил 17 февралда даъво аризаси суд томонидан
қабул қилиниб, 2022 йил 23 февралда иш юритувига қабул қилинганлиги,
2022 йил 14 мартда даъвони таъминлаш ажрими қабул қилинганлиги,
2022 йил 24 мартда давлат ижрочиси томонидан жавобгарнинг ҳисоб
рақамига банд солинганлиги ҳолатларини суд инобатга олмаганлиги,
қолаверса жавобгар ўзига тегишли кўчмас мулкни номигагина
бегоналаштираётган (сотаётган) вақтда жавобгарнинг маҳсулот етказиб
бериш шартномаси ва кафиллик шартномасига асосан даъвогар олдида
4,028 млрд. сўм муддати ўтган қарзни тўлаш мажбурияти мавжуд
бўлганлиги, жавобгар ва қўшимча жавобгар бир манзилда давлат
рўйхатидан ўтган бўлиб, раҳбарлари яқин қариндошлар эканлиги
тўғрисида важларни келтирган бўлиб, ушбу ҳолатлар жавобгарнинг ўзига
тегишли мулкни бегоналаштиришига бевосита монелик қила олмаслиги
сабабли судлов ҳайъати ушбу важлар билан келишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги
161-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул
қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос
келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва
302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши
учун асос бўлиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси
судлари томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган,
суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос мавжуд эмас деб
топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш, кассация
шикоятини судга тақдим этишда даъвогар томонидан ихтиёрий тўланган
суд
харажатларини
унинг
зиммасида
қолдириш,
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажат
даъвогардан ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал
қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 12 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, даъвогар МЧЖ
шаклидаги «Асклепий» ЧЭКнинг кассация шикояти қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
Даъвогар МЧЖ шаклидаги «Асклепий» ЧЭК ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди ҳисобига ишни кассация инстанциясида
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат
ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
Б.Исрайлов