Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/749 Дата решения 18.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение CHIRCHIK FLAME масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый GULISTON INVEST STROY SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1077793 Claim ID 3258722 PDF Hash 9753ef4695d184ce... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2301/749-сонли иш 2023 йил 18 апрель 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, даъвогар “Chirchik Flame” МЧЖнинг жавобгар “Guliston Invest Stroy Servis” МЧЖдан 500.000 сўм асосий қарз, 100.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Chirchik Flame” МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади) cудга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Guliston Invest Stroy Servis” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 500.000 сўм асосий қарз ва 100.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Тарафлар ўртасида 2020 йил 2 июль куни 17-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра даъвогар жавобгарга 2 дона “Котел КВ-30ТГ”, 5 дона “Котел КВ-50ТГ” жами 62.500.000 сўмлик маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар эса қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларига кўра 62.500.000 сўмлик маҳсулот етказиб берган. Жавобгар томонидан 62.000.000 сўм пул маблағи тўлаб берилиб, қолган пул маблағлари тўлаб берилмаган. Натижада қолган қарздорлик суммаси 500.000 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 419моддасида эса агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозимлиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар шартнома шартларини бузиб, 500.000 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ишончнома, ҳисобварақ-фактура ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Шу боис даъвонинг мазкур талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. Ундан ташқари, даъвогар жавобгардан 100.000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида жавобгар томонидан тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0.1 фоиз миқдорида, лекин тўланмаган сумманинг 20 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шунга асосан суд даъвогарнинг ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 100.000 сўм пеня ундиришни лозим топди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъво талаблари асосли деб топилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Юқоридагиларга асосан даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги сабабли тўланган 300.000 сўм давлат божининг 150.000 сўм қисмини маълумотнома асосида қайтаришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 150.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034-5моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Guliston Invest Stroy Servis” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Chirchik Flame” МЧЖ фойдасига 500.000 сўм асосий қарз, 100.000 сўм пеня, 150.000 сўм давлат божи ҳамда 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар “Chirchik Flame” МЧЖга ортиқча тўланган 150.000 сўм давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Ғ.Машкуров