← Назад
Решение #603289 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/755-сонли иш
АЖРИМ
(даъводан воз кечишни қабул қилиш ва даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 17 апрель
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида,
А.Розматов котиблигида, даъвогар “OSMONLARDAN BALANDDA”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Дўстлик туман адлия бўлимининг
жавобгар Дўстлик туман Ободонлаштриш бошқармасидан 148.900.000 сўм
зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни: тарафлардан Дўстлик туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Эрматов,
даъвогар вакили Ж.Саитқулов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили
И.Саматов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ
суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “OSMONLARDAN BALANDDA” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида Дўстлик туман адлия бўлими судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар Дўстлик туман Ободонлаштриш бошқармасидан
148.900.000 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 17 мартдаги ажрими билан ишга Жиззах вилоят
Ғазначилик бошқармаси ва Дўстлик туман Молия бўлими низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар Дўстлик туман
Ободонлаштриш бошқармасидан 148.900.000 сўм зарарни ундириш
тўғрисидаги даъводан воз кечиш ҳақида ариза тақдим қилиб, даъвогар даъводан
воз кечишини билдириб, уни қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Дўстлик туман адлия бўлими
даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъводан
воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни ва даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, учинчи шахслар Жиззах вилоят Ғазначилик бошқармаси ва
Дўстлик туман Молия бўлими бугунги суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Жиззах
вилоят Ғазначилик бошқармаси ва Дўстлик туман Молия бўлими вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъводан воз
кечиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни, яъни даъвогарнинг даъводан
воз кечишни қабул қилишни ҳамда даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида
ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво
талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд
инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул
қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини
камайтиришни ҳам, агар бу қонунчиликка зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул
қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради.
Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари
миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ
ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш
тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси биринчи қисми 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини
кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган
даъводан даъвогар воз кечган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг унинг манфаатида киритилган
даъводан воз кечиши қонунчиликка хилоф эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир
қилмаслигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул
қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, олдиндан ихтиёрий
тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан
Республика бюджетига 2.978.000 сўм давлат божи ундирини лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 131-133, 195-моддаларига асосланиб, суд
ажрим қилди:
Даъвогар “OSMONLARDAN BALANDDA” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида Дўстлик туман адлия бўлимининг жавобгар Дўстлик
туман Ободонлаштриш бошқармасидан 148.900.000 сўм зарарни ундириш
тўғрисидаги даъводан воз кечиши қабул қилинсин.
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажати даъвогар
“OSMONLARDAN BALANDDA” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Даъвогар “OSMONLARDAN BALANDDA” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2.978.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
И.Қурбанов