← Назад
Решение #603300 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Фукаролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 293 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2301/1190-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 17 апрель
Самарқанд шаҳар иқтисодий суди судьяси К.И.Тухтаев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Узоқовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Ипотека банк» АТБ
манфаатида жавобгар «Orient Juicy Garden» масъулияти чекланган жамияти, жавобгар
«Desmar» масъулияти чекланган жамияти, жавобгар «Kafolat Gaz Invest» масъулияти
чекланган жамияти, жавобгар «Sam Aziya Tex» масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида даъвогар вакили Ш.Исаев (31.03.2023 йилдаги
17-4/035-сонли ишончнома асосида), жавобгар «Orient Juicy Garden» масъулияти
чекланган жамияти вакили К.Ишанкулов (2022 йил 10 июндаги 10/06-22-сонли
ишончнома асосида), жавобгар «Orient Juicy Garden» масъулияти чекланган жамияти ва
жавобгар «Kafolat Gaz Invest» масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Эргашев
иштирокида кўриб чикиб қуйидагиларни-,
А Н И Қ Л А Д И:
Самарқанд шаҳар иқтисодий судига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Ипотека банк» АТБ
манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Orient Juicy Garden»
масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар «Kafolat Gaz Invest» масъулияти чекланган
жамияти ҳамда жавобгар «Sam Aziya Tex» масъулияти чекланган жамиятидан солидар
тартибда 15.03.2023 йил ҳолатига 2 500 000 000 сўм кредит қолдиғи, 397 164 074,12 сўм
фоиз, 32 370 130,38 сўм пеня, жами 2 929 534 204,5 сўмни ундириш, ундирувни гаровга
қўйилган «Desmar» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Самарқанд
вилояти Оқдарё тумани Р.Хамраев массиви Найман қишлоғида жойлашган ишлаб
чиқариш биноларининг 0004, 0005, 0006, 0007, 0008, 0009, 0011-литерлардаги қурилиш
ости майдони 1 441 88 кв.м бўлган фойдали майдони 1342,38 кв.м бўлган биноларга
қаратиш сўралган.
Суд мажлисида даъвогар вакили Ш.Исаев қарздорлик жавобгар томонидан
қисман тўлаб берилганлигини билдириб, жавобгардан 2 500 000 000 сўм асосий кредит
қарзи, 357 164 074 сўм фоиз, 9 870 130 сўм пеняни ундиришни, даъвони қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар «Orient Juicy Garden» масъулияти чекланган жамияти
ва жавобгар «Kafolat Gaz Invest» масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Эргашев
даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даьвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан ва суд мажлисидан аниқланишича, даъвогар «Ипотека банк»
АТБ (банк) ва жавобгар «Orient Juicy Garden» масъулияти чекланган жамияти (қарз
олувчи) ўртасида 22.12.2021 йилда 4172-сонли кредит шартномаси тузилган.
Банк томонидан қарз олувчига боғдорчилик фаолиятини кенгайтириш, қурилиш
маҳсулотлари, кўчатлар ҳамда томчилаб суғориш тизимини сотиб олиш учун 60 ой
муддатга 24 ой митиёзли давр билан 22,8 фоиз стама тўлаш шарти билан
2 500 000 000 сўм кредит берилган.
Қарз олувчи томонидан кредитнинг қайтариш жадвалига риоя қилинмаслиги
натижасида банк олдида 15.03.2023 йил ҳолатига 238 807 908,64 сўм муддати ўтган
фоиз қарздорлиги юзага келган. Шартномага асосан тўлов кечиктирилган кунлар учун
32 370 130,38 сўм пеня ҳисобланган.
Фукаролик кодексининг 735-моддасига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Қарз олувчи томонидан кредит фоизлари ўз вақтида тўланмасдан
муддати ўтган фоиз қарздорлигига йўл қўйилиб, кредит шартномаси шартлари қўпол
равишда бузилган. Банк томонидан мунтазам равишда кредит қарзи ва фоиз
тўловларини тўлаш жадвалини бузиб келаётганлиги учун огоҳлантирилган. Жавобгар
томонидан огоҳлантириш хати ижросиз қолдирилган.
Фуқаролик кодексининг 736-моддасида агар қарз шартномасида қарзни бўлиббўлиб қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган
барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномадан даъво
аризаси билан судга мурожаат қилингандан кейин жавобгар томонидан қарздорлик
қисман тўланганлиги, 397 164 074,12 сўм муддати ўтган фоиз қарзининг
357 164 074 сўмлик қисми, тўлов кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган
32 370 130,38 сўм пенянинг 9 870 130 сўмлик қисми тўланмаганлиги аниқланди.
Банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3-бандида
фоизларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган
суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тловнинг ҳар бир куни
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
«Ипотека банк» АТБ (банк) ва жавобгар «Orient Juicy Garden» масъулияти
чекланган жамияти (қарз олувчи) ҳамда «Kafolat Gaz Invest» масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 22.12.2021 йилда 500 000 000 сўмга кафиллик шартномаси тузилган.
«Ипотека банк» АТБ (банк) ва жавобгар «Orient Juicy Garden» масъулияти
чекланган жамияти (қарз олувчи) ҳамда «Sam Aziya Tex» масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 22.12.2021 йилда 2 000 000 000 сўмга кафиллик шартномаси
тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 293-моддасида қарздор
кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беради деб
белгиланган.
Шунинг учун суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгарлардан даъвогар
фойдасига солидар тартибда 2 500 000 000 сўм асосий кредит қарзи, 357 164 074 сўм
фоиз қарздорлиги, 9 870 130 сўм пеняни ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Кредитнинг таъминоти сифатида 04.12.2021 йилдаги ипотека шартномасига
асосан «Desmar» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Самарқанд вилояти
Оқдарё тумани Р.Хамраев массиви Найман қишлоғида жойлашган ишлаб чиқариш
биноларининг 0004, 0005, 0006, 0007, 0008, 0009, 0011-литерлардаги қурилиш ости
майдони 1 441 88 кв.м бўлган, фойдали майдони 1342,38 кв.м бўлган бинолар ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Фуқаролик кодекси 279-моддасида гаровга олувчининг(кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Шунинг учун суд, жавобгарлардан даъвогар фойдасига 2 500 000 000 сўм асосий
кредит қарзи, 357 164 074 сўм фоиз қарздорлиги, 9 870 130 сўм пеняни ундирувини
гаровга қўйилган мулкка қаратишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
далилларни ўрганиб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвони
қисман қаноатлантиришни, жавобгар «Orient Juicy Garden» масъулияти чекланган
жамияти ва жавобгар «Kafolat Gaz Invest» масъулияти чекланган жамияти ҳамда
жавобгар «Sam Aziya Tex» масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда
2 500 000 000 сўм асосий кредит қарзи, 357 164 074 сўм фоиз қарздорлиги,
9 870 130 сўм пеняни ундиришни, кафиллик шартномасидаги олинган мажбурият
доирасида жавобгарликни белгилашни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни, ундирувни жавобгар «Desmar» масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган 04.12.2021 йилдаги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган Самарқанд
вилояти Оқдарё тумани Р.Хамраев массиви Найман қишлоғида жойлашган ишлаб
чиқариш биноларининг 0004, 0005, 0006, 0007, 0008, 0009, 0011-литерлардаги қурилиш
ости майдони 1 441 88 кв.м бўлган, фойдали майдони 1342,38 кв.м бўлган биноларга
қаратишни, суд харажатлари масаласини мухокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган
58 590 684,09 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини жавобгар «Orient Juicy
Garden» масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб суд-,
ҚАРОР
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Orient Juicy Garden» масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар
«Kafolat Gaz Invest» масъулияти чекланган жамияти ҳамда жавобгар «Sam Aziya Tex»
масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда даъвогар «Ипотека банк» АТБ
фойдасига 2 500 000 000 сўм асосий кредит қарзи, 357 164 074 сўм фоиз қарздорлиги,
9 870 130 сўм пеня ундирилсин.
Жавобгар «Kafolat Gaz Invest» масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгарлиги кафиллик шартномасига асосан 500 000 000 сўм доирасида белгилансин.
Жавобгар «Sam Aziya Tex» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлиги
кафиллик шартномасига асосан 2 000 000 000 сўм доирасида белгилансин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ундирув жавобгар «Desmar» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
04.12.2021 йилдаги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган Самарқанд вилояти
Оқдарё тумани Р.Хамраев массиви Найман қишлоғида жойлашган ишлаб чиқариш
биноларининг 0004, 0005, 0006, 0007, 0008, 0009, 0011-литерлардаги қурилиш ости
майдони 1 441 88 кв.м бўлган, фойдали майдони 1342,38 кв.м бўлган биноларига
қаратилсин.
Жавобгар «Orient Juicy Garden» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 58 590 684,09 сўм давлат
божи, даъвогар «Ипотека банк» АТБ фойдасига 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, бир ой муддат ичида Самарқанд шаҳар иқтисодий суди орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Қ И Л Д И:
К.И.Тухтаев