← Назад
Решение #603318 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2301/1693-сонли иш
Судья: Р.Г.Асқаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан тумани
2023 йил 17 апрель
Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судьяси Р.Асқаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси Oltin mato-group
масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар – Мухаммадзохид фермер
хўжалиги ҳисобидан 100 235 639 сўм асосий қарздорликни ва 30 000 сўм почта
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Т.Абдумаликов, У.Усманхўжаев (ишончнома
асосида), жавобгар фермер хўжалиги раҳбари А.Абдуллаев, мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Мажбурий ижро
бюроси Пахтаобод туман бўлими ходими С.Бахритдинов (гувохнома асосида)
иштирокида, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) палата аъзоси Oltin mato-group
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар–
Мухаммадзохид фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 100 235 639 сўм асосий қарздорликни ва 30 000 сўм
почта харажатини ундиришни сўраган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Мажбурий ижро бюроси Пахтаобод туман бўлими жалб қилинган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, фермер хўжалиги билан
2019 йил 25 декабрда пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича
контарактация шартномаси тузилганлигини, мазкур шартнома бўйича фермер
хўжалигидан 97 709 кг пахта хом ашёсини қабул қилиб олганлигини, қабул
қилиб олинган маҳсулотлари бўйича белгиланган маблағларни ўтказиб
берганлигини, тўланмасдан қолган 100 235 639 сўм маблағ бўйича фермерлар
кенгаши томонидан ундириш юзасидан судга даъво аризасини тақдим
этганлигини, кластер томонидан ушбу маблағлар 2021 йилнинг 25 февраль ва
31 март кунлар тўлаб берилганлигини, айрим сабабларга кўра вакил судда
иштирок эта олмаганлиги сабабли суд томонидан мазкур маблағларни ундириш
бўйича ҳал қилув қарорини қабул қилганлигини, суднинг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси электрон шаклда МИБ Пахтаобод
туман бўлимига юборилганлигини, МИБ Пахтаобод туман бўлими томонидан
ижро харакатларини олиб борган ҳолда 2021 йилнинг сентябрь ойида такроран
ундириб берганлигини, ортиқча ўтказилган маблағларни қайтариш юзасидан
фермер хўжалигига мурожаат қилганлигини, лекин натижа бўлмаганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар фермер хўжалиги раҳбари суд мажлисида иштирок этиб, кластер
билан 2019 йил 25 декабрда пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш
бўйича контарактация шартномаси тузганлигини, мазкур шартнома бўйича
фермер хўжалиги 97 709 кг пахта хом ашёсини топширганлигини, топширган
маҳсулотлари бўйича белгиланган маблағлар ўтказиб берилганлигини,
тўланмасдан қолган 100 235 639 сўм маблағлар бўйича фермерлар кенгаши
томонидан ундириш юзасидан судга даъво аризасини тақдим этганлигини,
ҳақиқатдан ҳам кластер томонидан ушбу маблағлар 2021 йилнинг 25 февраль ва
31 март кунлар ўтказиб берилганлигини, МИБ Пахтаобод туман бўлими
томонидан ижро харакатларини олиб борган ҳолда 2021 йилнинг сентябрь
ойида яна 100 235 639 сўм маблағлар келиб тушганлигини билдирди.
Аввалгни суд мажлисида иштирок этган МИБ Пахтаобод туман бўлими
ижрочиси, Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 4-1704-2102/159-сонли
иши бўйича ижро хужжати электрон шаклда бўлимга келиб тушганлигини,
ундирувчи қайтариб олиш бўйича ариза билан мурожаат қилмаганлигини,
шундан сўнг ижро иши қўзғатилганлигини, ижро харакатлари олиб борган
ҳолда 2021 йилнинг сентябрь ойида ижро харакатларни якунланганлигини
билдириб, ижро иши бўйича юритилган ижро хужжатидан нусха тақдим этди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасини
суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин суд мажлисида иштирок этмади,
шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси 3-қисмига асосан, ишни палата вакилининг иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Иш хужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга кўра, даъвогар билан
жавобгар ўртасида “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича
25.12.2019 йилда 249-сонли контрактация шартномаси” тузилган. Мазкур
шартнома бўйича жавобгар 97 709 кг 527 265 3198 сўмлик пахта хом ашёни
даъвогарга етказиб берган. Етказиб берилган ушбу маҳсулот бўйича даъвогар
томонидан 527 265 319 сўм маблағларни жавобгарга ўтказиб берган.
Избоскан туманлараро иқтисодий суди томонидан 4-1704-2102/159-сонли
иш бўйича 01.03.2021 йилда ҳал қилув қарори қабул қилаётган пайтда даъвогар
ва жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этишмаган ва тўланганлиги
тўғрисида хужжатларни ҳам тақдим этишмаган, шу сабабли суд ишдаги мавжуд
хужжатлар асосида мазмунан кўриб чиққан, лекин фермерлар кенгаши ҳам суд
мажлисида ушбу маблағлар фермернинг ҳисоб-рақамига келиб тушганлигини
маълум қилмаган. Шу сабабли суд, жавобгар фойдасига 100235639 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган.
Мазкур ҳал қилув қарори 2021 йил 1 апрель куни қонуний кучга
кирганидан сўнг ижро варақаси электрон шаклда МИБ Пахтаобод туман
бўлимига юборилган, МИБ Пахтаобод туман бўлими томонидан ижро
харакатларини олиб борган ҳолда ушбу маблағни 13.09.2021 йил куни даъвогар
ҳисобидан жавобгарга такроран ундириб берилган. Жавобгар эса ортиқча
маблағарни қайтариб бермаган.
Ҳақиқатдан ҳам даъвогар ҳисобидан ортиқча такроран 100 259 639 сўм
маблағлар жавобгар ҳисобига ундирилганлиги тақдим этилган хужжатлар
билан ўз тасдиғини топди. Бундай ҳолатда суд, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 465-моддасига биноан, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга ––
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш мажбуриятини олади,
тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш, унинг ҳақини шартлашилган
муддатда муайян баҳода тўлаш мажбуриятини олади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда давлат божини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Қайд этилганларга қонун нормаларни инобатга олган ҳолда суд,
Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига
жавобгар ҳисобидан 2 004 712,78 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига
30 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236,
333, 465-моддаларини, Иқтисодий Процессуал Кодексининг 118, 170, 176-180,
186, 188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Мухаммадзохид фермер хўжалиги ҳисобидан Oltin mato-group масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 100 235 639 сўм асосий қарздорлик ва 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Республика
бюджети
ва
судлар
фаолиятини
ривожлантириш
жамғармасига 2 004 712,78 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан бошлаб
бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиши мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Асқаров