Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2301/1961 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Тухтаев Камалиддин Ибрагимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый “Samarqandmarmar” акционерлик жамияти
Source ID 1077341 Claim ID 3254259 PDF Hash f87503cffde40be8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 157-моддаси збекистон Республикаси ИПК 157 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2301/1961-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Самарқанд шаҳри 2023 йил 17 апрель Самарканд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Узоқовнинг котиблигида, аризачи Самарқанд вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар «Samarqandmarmar» АЖга нисбатан лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида, аризачи вакили Х.Кучкаров, Б.Ганиев (10.04.2023 йилдаги 19/10-32645-сонли ишончнома асосида), жавобгар «Samarqandmarmar» АЖ раҳбари Б.Шакаров иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Самарқанд шаҳар иқтисодий судига аризачи Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси томонидан жавобгар «Samarqandmarmar» АЖга нисбатан ариза билан мурожаат қилиниб, жавобгар «Samarqandmarmar» АЖга Иштихон тумани “Зарбанд (1978)” кони заҳира қисмидан блоклар учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0092 F5сонли, Ургут тумани “Омонқўтон” кони заҳира қисмидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0093 F5-сонли, Навоий вилояти Нурота тумани “Лангар III” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган NV № 0167 F5-сонли, Ургут тумани “Севасой (1968)” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0096 F5-сонли, “Кунгуртау (1959)” кони заҳира қисмдан гипс қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0095 F5-сонли лицензияларни бекор қилиш сўралган. Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 157-моддасига асосан ариза билан мурожаат қилиниб, даъво предмети ўзгартирилиб, жавобгар «Samarqandmarmar» АЖга Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Зарбанд (1978)” кони заҳира қисмидан блоклар учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0092 F5-сонли, Ургут тумани “Омонқўтон” кони заҳира қисмидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0093 F5сонли, Навоий вилояти Нурота тумани “Лангар III” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган NV № 0167 F5-сонли, Ургут тумани “Севасой (1968)” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0096 F5-сонли, “Кунгуртау (1959)” кони заҳира қисмдан гипс қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0095 F5-сонли лицензияларни 6 ой муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида аризачи вакили Х.Кучкаров, Б.Ганиев аризани қаноатлантиришни, жавобгарга берилган лицензияларни 6 ой муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар «Samarqandmarmar» АЖ раҳбари Б.Шакаров аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Samarqandmarmar» АЖга Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Зарбанд (1978)” кони заҳира қисмидан блоклар учун 16.05.2018 йилда SM № 0092 F5-сонли, Ургут тумани “Омонқўтон” кони заҳира қисмидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда SM № 0093 F5-сонли, Навоий вилояти Нурота тумани “Лангар III” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда NV № 0167 F5сонли, Ургут тумани “Севасой (1968)” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда SM № 0096 F5-сонли, “Кунгуртау (1959)” кони заҳира қисмдан гипс қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда SM № 0095 F5-сонли лицензиялар берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.2020 йилдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6121-сонли Фармонининг 3-банди еттинчи хатбошисида ер қаъридан фойдаланувчлар томонидан солиқ органларига фойдали қазилмалар заҳираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича йиллик солиқ ҳисоботини тақдим этиш билан бир вақтда, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон кўринишда тақдим этиш тартиби белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодесининг 453-454-моддаларига асосан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича йиллик солиқ ҳисоботини кейинги йилнинг 15 февраль кунига қадар тақдим этилиши белгиланган. Жамият томонидан 2021 йил якуни бўича 2022 йилнинг 15 феврал кунига қадар солиқ органларига фойдали қазилмалар заҳираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилиш мажбурияти бўлсада, бироқ жамият томонидан ҳисоботлар тақдим этилмаган. Аризада жамият 2021 йил якуни ва 2022 йил ҳисобот даври учун ер қаъридан фойдаланганлик солиқ тури бўйича тақдим қилинган солиқ ҳисоботларидан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда тўловларни давлат бюджетига тўаламаганлиги, натижада 2023 йил 16 март санасига ушбу солиқ туридан 89733,1 минг сўм асосий қарздорлик ҳамда 2842,9 минг сўм устама пеняси мавжудлиги қайд этилган. Жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Зарбанд (1978)” кони заҳира қисмидан блоклар учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0092 F5-сонли, Ургут тумани “Омонқўтон” кони заҳира қисмидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0093 F5-сонли, Навоий вилояти Нурота тумани “Лангар III” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган NV № 0167 F5-сонли, Ургут тумани “Севасой (1968)” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0096 F5-сонли, “Кунгуртау (1959)” кони заҳира қисмдан гипс қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0095 F5сонли лицензияларга асосан қазиб олинган, бироқ қазилмалар заҳираси ҳаракати ҳақидаги ҳисботлар тақдим қилинмаган, ер қаъридан фойдаланганлик учун пайдо бўлган солиқ қарздорлиги 2 йилдан буён тўланмасдан келинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.2020 йилдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6121-сонли Фармонининг 4-бандига асосан солиқ органларига ваколатли орган ва судларга ер қаъридан фойдаланувчи томонидан солиқ қонунчилиги мунтазам равишда бузилган ва (ёки) фойдали қазилмалар заҳираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилмаган тақдирда лицензияни чақириб олиш ёки тўхтатиб туриш масаласи бўйича ташаббус билан чиқиш ваколати берилган. Шунинг учун жавобгар «Samarqandmarmar» АЖга Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Зарбанд (1978)” кони заҳира қисмидан блоклар учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0092 F5-сонли, Ургут тумани “Омонқўтон” кони заҳира қисмидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0093 F5сонли, Навоий вилояти Нурота тумани “Лангар III” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган NV № 0167 F5-сонли, Ургут тумани “Севасой (1968)” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0096 F5-сонли, “Кунгуртау (1959)” кони заҳира қисмдан гипс қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0095 F5-сонли лицензияларни 6 ой муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд, даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризани қабул қилишни, аризада билдирилган талаблар тегишли далиллар билан тасдиқланганлигини, жамият раҳбарининг билдирган эътирозлари исботлаб берилмаганлигини инобатга олиб, жамият томонидан ҳуқуқбузарликни бартараф қилиш имкониятлари келиб чиққан ҳолда, арз қилинган талабни қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризани қабул қилишни, аризани қисман қаноатлантиришни, жавобгар «Samarqandmarmar» АЖга Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Зарбанд (1978)” кони заҳира қисмидан блоклар учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0092 F5-сонли, Ургут тумани “Омонқўтон” кони заҳира қисмидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0093 F5-сонли, Навоий вилояти Нурота тумани “Лангар III” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган NV № 0167 F5-сонли, Ургут тумани “Севасой (1968)” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0096 F5-сонли, “Кунгуртау (1959)” кони заҳира қисмдан гипс қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0095 F5-сонли лицензиялари (жамият томонидан қазилмалар заҳираси ҳаракати ҳақидаги ҳисботлар тақдим қилиниб, мавжуд солиқ қарздорлиги тўлаб берилгунига қадар) икки ой муддатга тўхтатиб туришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 30 000 сўм почта харажатини жавобгар «Samarqandmarmar» АЖ зиммасига юклашни лозим топади. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 157, 176-179, 186, 222-моддаларига асосланиб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги ариза қабул қилинсин. Ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Samarqandmarmar» АЖга Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Зарбанд (1978)” кони заҳира қисмидан блоклар учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0092 F5-сонли, Ургут тумани “Омонқўтон” кони заҳира қисмидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0093 F5-сонли, Навоий вилояти Нурота тумани “Лангар III” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган NV № 0167 F5-сонли, Ургут тумани “Севасой (1968)” кони заҳира қисмидан блоклар қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0096 F5-сонли, “Кунгуртау (1959)” кони заҳира қисмдан гипс қазиб олиш учун 16.05.2018 йилда берилган SM № 0095 F5-сонли лицензиялари (жамият томонидан қазилмалар заҳираси ҳаракати ҳақидаги ҳисботлар тақдим қилиниб, мавжуд солиқ қарздорлиги тўлаб берилгунига қадар) икки ой муддатга тўхтатилсин. Жавобгар «Samarqandmarmar» АЖдан аризачи Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Самарканд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) бериши мумкин. Судья К.И.Тухтаев