Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/140 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый TOJIMAHAL 999 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1076329 Claim ID 3135534 PDF Hash 772495104a7a6824... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онун 7-моддаси онун 7 law
онуннинг 86-моддаси онуннинг 86 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онун 5-моддаси онун 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
онун 51-моддаси онун 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2302/140-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 17 апрель 2023 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Арнасой туман Давлат солиқ инспекциясининг, қарздор “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили И.Шодиев (ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи Ф.Равшановларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 2023 йил 1 февралдаги ажрими билан аризачининг аризаси иш юритишга қабул қилиниб, иш қўзғатилган ва кузатув жорий этилган ҳамда 2023 йил 7 февралдаги ажрими билан Ф.Равшанов муваққат бошқарувчи этиб тайинлаган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси вакили И.Шодиев тушунтириш бериб, аризадаги асос ва важларни қувватлаб, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси Ф.Равшанов ҳисобот бериб, “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамиятига кузатув жорий этилганлиги тўғрисида “Биржа” газетасининг 2023 йил 21 февралдаги 13 (3000)-сонида эълон чоп этилганлигини, қарздорнинг номида автотранспорт воситалари, инфратузилма объектлари, қимматли қоғозлар мавжуд эмаслигини, жамият номида кадастр рақами 13:01:04:01:01:0128 бўлган нотурар жой мавжудлиги тўғрисида маълумот олинганлигини, лекин ушбу нотурар жой қишки маданият саройи биноси бўлиб, жамият томонидан ушбу бино инвестиция мажбуриятларини бажариш эвазига харид қилинганлигини, инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли бугуни кунда олдисотди шартномаси суд томонидан бекор қилинганлигини, кредиторларнинг биринчи йиғилиши ўтказилганлиги, бўлиб ўтган кредиторлар йиғилишида қарздорга нисбатан кредиторларнинг талаб қилиш реестрига кўра жами 56.413.070 сўмлик қарзи мавжудлиги, қарздорга нисбатан тугатиш доир иш юритиш таомили жорий этиш таклифини маъқуллаш, муваққат бошқарувчисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида ҳақ тўлаш, суд бошқарувчиси сифатида Ф.Равшанов номзодини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини билдирди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, қарздор суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари кўрсатмасини эшитиб ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонун 7-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамаси жараёнида аниқланган ҳолатлардан кўринишича, “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамияти 10.09.2020 йилда рўйхатга олинган бўлиб, 890586-сонли гувоҳнома берилган. Жамият раҳбари лавозимида Халилов Зиядулла Тураевич ишлаган. Арнсой туман Давлат солиқ инспекциясининг 16.05.2022 йилдаги 3821714-сонли қарори ва 13.06.2022 йилдаги 3894242-сонли қарорилари билан солиқ қарзи ундируви “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулкига қаратилган ва қарорлар Мажбурий ижро бюроси Арнасой туман бўлимига мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун тақдим қилинган. Қарздор “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамиятининг солиқлар ва йиғимлар бўйича жами 37.414.100 сўм мажбуриятлари мавжуд. Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилоят бошқармаси Арнасой туман филиалининг 09.03.2023 йилдаги 06/08-225-сонли маълумотномасида “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамияти номида кадастр рақами 13:01:04:01:01:0128 бўлган нотурар жой биноси (қишки маданият саройи) борлиги кўрсатилган. Қонуннинг 86-моддасига кўра қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш қарздорнинг мол-мулки суд харажатларининг, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун етарлилигини, шунингдек қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу жумладан қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифларни, тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини асослантирувчи маълумотларни тайёрлайди. Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида; агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг асослари мавжудлиги тўғрисида; агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида. Муваққат бошқарувчи зиммасига юклатилган вазифаларни бажариб, амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини судга тақдим қилган. Муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра кредиторларнинг талаблари реестри шакллантирилган, 2023 йил 31 март ҳолатига қарздорнинг жами кредиторлик қарздорлиги 56.413.070 сўмни ташкил қилган, кредиторлар олдидаги мавжуд қарзлар қопланмаган, Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мазкур қарздор жамиятда мавжуд. Шунингдек, 2023 йил 31 мартда қарздор кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан Дўстлик туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилишган. Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қарздорнинг қарзлари мавжудлиги белгиланган тартибда ва муддатда тўлаб берилмаганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топган ва қарздор тўлов қобилиятини тиклашга қодир эмас, унда Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд. Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Жорий йилнинг 31 мартда ўтказилган қарздор кредиторларининг биринчи йиғилишида кредиторлар қарздорни тугатиш бошқарувчилигига Ф.Равшановнинг номзодини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишган. Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қонуннинг 111-моддасига асосан ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Суд, қарздорнинг кредиторлар томонидан таклиф этилган номзод биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Ф.Равшановни тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни лозим топди. Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд Аризачи Арнасой туман Давлат солиқ инспекциясининг, қарздор “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш муддати олти ой қилиб белгилансин. “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси Ф.Равшановга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тайинлансин. “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамиятини тугатишни амалга ошириш учун 2-тоифали суд бошқарувчиси Ф.Равшанов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси Ф.Равшанов зиммасига: - “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларни тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни ҳар ойнинг учинчи санасига қадар судга тақдим қилиб бориш, 2023 йил 17 октябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органининг зиммасига уч иш куни ичида жамиятнинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “TOJIMAHAL 999” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 30.000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин ҳамда бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга (прокурор протест келтиришга) ҳақли. О.Эргашев