Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/909 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шохруххон Зоирович фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Сангзор Текстил масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082779 Claim ID 3260186 PDF Hash be33bc0aa7232893... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ариши ва у ИПКнинг 108-моддаси ариши ва у ИПК 108 law
ИПКнинг 109-моддаси ИПКнинг 109 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/909-сонли иш АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 17 апрель Дўстлик шаҳри раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “SHOXRUXXON ZOIROVICH” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг, жавобгар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 33.892.000 сўм асосий қарз ва 15.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар Кенгаш вакили Т.Токтамишев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “SHOXRUXXON ZOIROVICH” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SANGZOR TEKSTIL” фермер хўжалигидан 33.892.000 сўм асосий қарз ва 15.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили Т.Токтамишев раислик қилувчининг саволига кўра, тушунтириш бериб, даъво аризасидаги имзо ўзига тегишли эканлигини, Кенгаш раисининг имзоси қўйилмасдан қолиб кетганлигини, мазкур даъво аризаси Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши раҳбари томонидан имзоланмаганлигини билдирди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида даъвогар ва жавобгар ўзининг (вакили) иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ИПКнинг 170-моддасига кўра ишни ушбу шахслар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили Т.Токтамишевнинг берган тушунтириши ва ишдаги бошқа хужжатларга кўра, даъво аризасидаги имзо Т.Токтамишевга тегишли эканлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши раҳбари томонидан имзоланмаган. имзолашга ваколати борлигини, имзолаш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи ишончнома ёки далиллар иш хужжатларида мавжуд эмас. ИПКнинг 107-моддаси 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, даъво аризасни кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунингдек, ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда суд, суд ушбу иқтисодий иш бўйича даъво аризаси имзоланмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни, олдиндан ихтиёрий тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 3-банди ва 108-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар “SHOXRUXXON ZOIROVICH” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг, жавобгар “SANGZOR TEKSTIL” фермер хўжалигидан 33.892.000 сўм асосий қарз ва 15.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган ишни кўриш билан боғлиқ 30.000 сўм почта харажатлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья И.Қурбанов