← Назад
Решение #60337 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 248 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 248 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси | 248 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси | 270 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил июнь ойининг “24” куни жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон
туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья
Ш.Мирзакиров, Ф.Қосимовнинг котиблигида, тарафлардан Ўзбекистон туман
прокурори ёрдамчиси Д.Бурхонов ва судланувчи А.Бўриев ва унинг ҳимоячиси
“Хақиқат формуласи” адвокатлик бюроси адвокати Ж.Турғуновларнинг
иштирокида, Бўриев Акмалхон Азамовичга нисбатан 1-1504-2501/117-сонли
жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Бўриев Акмалхон Азамович (Bo’riyev Akmalxon
Azamovich) 1969 йил 23 февраль куни Ўзбекистон
туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 4
нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча
ишсиз, Ўзбекистон тумани, Яйпан гузар м.ф.й., Юқори
қўрғонча кўчаси, 78-уйда яшайди, эҳтиёт чораси
сифатида “гаров” қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини 2025 йил 1 майда олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 248-моддасининг 1-қисми, 270-моддасининг
1-қисми, 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни:
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи А.Бўриев 2025 йил 20 март куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари
томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон тумани Яйпан гузар
м.ф.й. Юқори Қўрғонча кўчаси 78-уйда жойлашган яшаш хонадонида бўлган
иссиқхонада 46 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини қонунга хилоф
равишда экиб, етиштириб келаётгани, бир литр ҳажмли шиша идишда соф
оғирлиги 41.06 грамм кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситалари ва
бир дона 20 калибрли “ТОЗ МЦ 20-01Ш” русумли ўқотар ов қуролини қонунга
хилоф равишда сақлаб келаётгани аниқланиб, холислар иштирокида текшириб
кўриш учун ашёвий далил тариқасида олинган.
Суд-кимёвий экспертизасининг 2025 йил 26 март кунги №107-сонли
хулосасига кўра, А.Бўриевнинг яшаш хонадонидан аниқланган яшил рангли,
ўткир хидли моддалар таркибида гиёҳванд алкалоидлар (морфин, кодеин,
тебаин) мавжуд бўлиб, бу ўсимлик “опийли кўкнор ўсимлиги” деб аталиши
кўрсатилган.
Суд-кимёвий экспертизасининг 2025 йил 25 март кунги №108-сонли
хулосасига кўра, А.Бўриевнинг яшаш хонадонидан аниқланган қуруқ ҳолдаги,
яшил рангли, ўткир хидли моддалар таркибида гиёҳванд тетрагидроканнабинол
моддаси мавжуд бўлиб, бу ўсимлик “марихуана” деб аталиши ва уни соф
оғирлиги 41,06 грамм экани кўрсатилган.
Суд-баллистик экспертизасининг 2025 йил 26 март кунги №244-сонли
хулосасига кўра, А.Бўриевнинг яшаш хонадонидан ашёвий далил тариқасида
олинган қурол Тула қурол заводида ишлаб-чиқарилган 20 калибрли “ТОЗ МЦ
20-01Ш” русумли ўқотар ов қуроллар турига кириши, тақдим этилган ов
қуроли тақдим этилган ҳолатда отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.
Суд-наркологик экспертизасининг 2025 йил 08 апрелдаги №173-сонли
ҳулосасига кўра, судланувчи А.Бўриев наша гиёҳвандлик воситасини хар-хар
замонда, эпизодик равишда истеъмол қилишлиги, гиёҳвандлик касаллиги билан
касалланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига
асосан тиббий йўсиндаги мажбурий даволаниш чорасига муҳтож эмаслиги
кўрсатилган.
Судланувчи А.Бўриев суд мажлисида, содир қилган айбига тўла иқрор
бўлиб, 2025 йил 20 март куни соат 14:00 ларда яшаш хонадонида бўлган
вақтида ИИБ ходимлари келиб, ўзларини таништириб, яшаш хонадонида
тинтув тергов ҳаракатини ўтказишларини айтиб, яшаш хонадонида ноқонуний
сақланаётган нарса буюмлар бўлса ўз ихтиёри билан тақдим қилишини
тушунтиришганда уларни иссиқхонага олиб кириб, у ерда дориликка ўзини
истеъмоли учун парвариш қилиб келаётган кўкнори ўсимликларини
кўрсатганини, кўкнори ўсимликларини дориликка фойдаланиш учун
иссиқхонада парвариш қилиб келаётганини айтганини, ИИБ ходимлари
кўкнори ўсимликларини 46 туп эканини аниқлаб, текшириб кўриш учун
улардан намуна олиб, қоғоз конвертга солиб, ИИБ муҳри билан
муҳрлашганини, қолган қисмини ёқиш йўли билан йўқ қилишганини, шундан
кейин 2025 йил 15 март куни хонадонини тозалаётган вақтида топиб олган
марҳум дадасига тегишли бўлган 20 калибрли ов қуролини ўз ихтиёри билан
тақдим қилганини, ИИБ ходимларини хонадонини подвал қисмига олиб тушиб,
у ерда ўзи истеъмол қилиб келадиган бир литр ҳажмли шиша идишда бўлган
наша гиёҳвандлик воситасини ҳам ўз ихтиёри билан тақдим қилганини, 2024
йил ноябрь ойи бошларида қишлоғидаги дала ер майдонида ўсиб ётган ёввойи
наша ўсимликларидан териб олиб келганини айтганини, дадаси 2005 йилда
вафот этганини, шундан кейин ушбу ов қуроли билан иши бўлмаганини, топиб
олганидан сўнг ИИБга олиб бориб топширмоқчи бўлганини, уй ишлари билан
бўлиб эсидан чиқиб қолганини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, ўзига
тегишли хулоса чиқариб олганини, қарамоғида 4 нафар фарзандлари
борлигини, енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.
Гарчанд, судланувчи А.Бўриев ўзига эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлик
билдирса-да, бундан ташқари, унинг юқорида кўрсатилган жиноятни содир
этганликдаги айби қуйидаги далил ва исботлар билан:
Гувоҳ А.Рахимқулов судда, 2025 йил 20 март куни соат 13:00 ларда ИИБ
ходимлари келиб А.Бўриевнинг хонадонида текшириш ўтказишларини айтиб,
холис сифатида иштирок этишга таклиф қилишганда уларни таклифига рози
бўлиб, ИИБ ходимлари билан А.Бўриевнинг уйига киришганини, ИИБ
ходимлари унга хонадонида тинтув ўтказишларини, агар хонадонида
тақиқланган гиёҳвандлик ўсимликлари ёки бошқа нарсалар бўлса ўз ихтиёри
билан тақдим қилишини тушунтиришганда А.Бўриев иссиқхонасига олиб
кириб, чеснок ўсимликлари орасига экиб, парваришлаб келаётган кўкнори
ўсимликларига ўхшаш ўсимликларни кўрсатганини, агроном мутахасис кўриб,
уларни парваришланганини ва 46 туп эканини айтганини, кейин уйининг
ётоқхонасидан бир дона ов қуролини олиб чиқиб, ИИБ ходимларига топшириб,
ушбу ов қуроли мархум дадасига тегишли эканини, яқинда уйидаги эски
буюмларни тозалаб туриб топиб олганини айтганини, яшаш уйи ертўласидан
бир литр хажмли шиша идишдан наша ўсимликларига ўхшаш ўсимликларни
ИИБ ходимларига тақдим қилганини, ИИБ ходимлари ушбу наша
ўсимликларига ўхшаш ўсимликларни салафан пакетга солиб, ИИБ мухри билан
мухрлашганини, иссиқхонада аниқланган кўкнори ўсимликларидан ҳам
конвертга намуна олиб, қолган қисмини ёқиб юборишганини, кейин ов
қуролини ҳам текшириш учун ИИБга далилий ашё тариқасида олишганини,
А.Бўриев ушбу кўкнори ўсимликларига ўхшаш ўсимликларни ўзи келгусида
истеъмол қилиш учун экиб, парваришлаб келаётганини, банкадаги наша
ўсимликларига ўхшаш ўсимликларни ўзи чекиш учун сақлаб келаётганини
маълум қилганини, кейин ИИБ ходимлари бу тўғрисида тегишли ҳужжатларни
расмийлаштиришганини билдириб кўрсатув берди.
Гувоҳ А.Ўринов судда, Яйпан гузар м.ф.й. раиси вазифасида ишлашини,
махалласидаги А.Бўриев ўзи яхши инсонлигини, маҳалла раиси сифатида унга
кафолат бериш учун келганини билдириб кўрсатув берди.
Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, судланувчи А.Бўриевнинг
кўрсатувларини хамда унинг химоячиси адвокат Ж.Турғуновни фикрини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, А.Бўриевнинг жиноят
содир этганликдаги айби, унинг иқрор бўлиб берган кўрсатуви, гувоҳнинг
кўрсатувлари, билдирги, тушунтириш хатлари, хонадонни кўздан кечириш,
ёнини кўздан кечириш ва ашёвий далилни олиш баённомаси, воқеа жойини
кўздан кечириш баённомаси ва унга илова фотожадвал, нарсани ашёвий далил
деб эътироф этиш қарори ва квитанция, ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа
далиллар билан исботланган деб топади.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Бўриевнинг
жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 248-моддасининг 1-қисми, 270моддасининг 1-қисми, 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди, чунки, у яшаш хонадонида 46 туп
кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини қонунга хилоф равишда экиб, бир литр
ҳажмли шиша идишда соф оғирлиги 41.06 грамм кўп миқдордаги “марихуана”
гиёҳвандлик воситалари ва бир дона 20 калибрли “ТОЗ МЦ 20-01Ш” русумли
ўқотар ов қуролини қонунга хилоф равишда сақлаб келган.
Суд, судланувчига жазо тури ва меъёрини тайинлашда, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги № 1-сонли
Қарорининг 3-бандида Жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра,
жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши,
жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг
шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга
мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида кўрсатиб ўтилганлигини, ЖКнинг 55,56моддаларида кўрсатилган ишдаги жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларни, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва
оқибатларини инобатга олиб, инсонпарварлик тамойилларига асосланган ҳолда;
- судланувчи А.Бўриевнинг шахсини, ёшини, оилавий шароитини,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, яшаш жойидан ижобий
тавсифланганлигини, унинг жиноят содир қилгунга қадар хулқ-атворини, айб
шаклини, содир қилинган жиноятнинг хусусиятини, ижтимоий хавфлилик
даражасини, содир қилиш шароити ва сабабларини, шахсини ҳисобга олган
ҳолда жазони енгиллаштирувчи бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, жиноятни
ғаразли ва паст ниятларда содир этганлигини, муқаддам судланганлигини
жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этиб, ишдаги бошқа жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, хулқини
жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаб бўлади деган хулосага келиб,
айбланаётган моддалар санкциясида белгиланган ахлоқ тузатиш ишлари ва
озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топади.
Суд, судланувчи А.Бўриевга эҳтиёт чораси тариқасида “гаров” сифатида
Фарғона вилоят ИИБнинг “Агро-банк” ИИБ депозит ҳисоб рақамига
топширилган 7.500.000 сўм пуллар гаровга қўювчи А.Бўриевга қайтаришни;
- суд, ашёвий далил масаласини муҳокама қилиб, ашёвий далил тариқасида
олинган ва ҳозирда Фарғона вилоят ДХХ далилий ашёларни сақлаш омборида
сақланаётган экспертиза текширувидан қолган 40,56 грамм марихуана
гиёҳвандлик воситасини ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг йўқ қилишни,
Фарғона вилояти ИИБ МТ ва ХХ қурол-аслахалар омборида сақланаётган “ТОЗ
МЦ 20-01Ш” ов қуроли давлат эгалигига ўтказишни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 463, 465-468, 471-473- моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М
Қ И Л А Д И:
Бўриев Акмалхон Азамович (Bo’riyev Akmalxon Azamovich) Ўзбекистон
Республикаси ЖК 248-моддасининг 1-қисми, 270-моддасининг 1-қисми, 276моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилсин.
А.Бўриевга Ўзбекистон Республикаси 248-моддасининг 1-қисми билан 2
йил муддатга ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача
бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари
қолган вақтда у ёки бу сабаб билан Ўзбекистон тумани Яйпан гузар м.ф.й.
Юқори қўрғонча кўчаси, 78-уйни тарк этишни тақиқлашдан иборат озодликни
чеклаш жазоси тайинлансин.
А.Бўриевга Ўзбекистон Республикаси 270-моддаси 1-қисми билан 1 йил
муддатга ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача
бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари
қолган вақтда у ёки бу сабаб билан Ўзбекистон тумани Яйпан гузар м.ф.й.
Юқори қўрғонча кўчаси, 78-уйни тарк этишни тақиқлашдан иборат озодликни
чеклаш жазоси тайинлансин.
А.Бўриевга Ўзбекистон Республикаси 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди
билан 3 йил муддатга ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш
жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан
ташқари қолган вақтда у ёки бу сабаб билан Ўзбекистон тумани Яйпан гузар
м.ф.й. Юқори қўрғонча кўчаси, 78-уйни тарк этишни тақиқлашдан иборат
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган
жазоларни қисман қўшиб узил-кесил ўташ учун 3 йил 1 ой йил муддатга ишлаш
ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига
қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда у ёки бу
сабаб билан Ўзбекистон тумани Яйпан гузар м.ф.й. Юқори қўрғонча кўчаси, 78уйни тарк этишни тақиқлашдан иборат озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
А.Бўриев иш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур
бўлган вақтдан ташқари қолган вақтида уй-жойидан чиқиш бутунлай
чеклансин.
Жазони ижро эттириш Ўзбекистон туман ИИО Пробация гуруҳи
томонидан амалга оширилсин.
Тайинланган жазо муддати Ўзбекистон туман ИИО Пробация гуруҳида
ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
А.Бўриев зиммасига Ўзбекистон туман ИИО Пробация гуруҳи розилигисиз
яшаш жойини ўзгартирмаслик, Фарғона вилояти ҳудудидан ташқарига
чиқмаслик, гиёҳвандлик воситаларини сақламаслик ҳамда истеъмол қилмаслик
тарзидаги қўшимча чеклашлар юклансин.
А.Бўриев жазони ўташда қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд
томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд
озодликни чеклаш жазосини ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо
билан алмаштириши мумкинлиги ҳақида тушунтирилсин.
Унга нисбатан қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний
кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
А.Бўриевга эҳтиёт чораси тариқасида “гаров” сифатида Фарғона вилоят
ИИБнинг “Агро-банк” ИИБ депозит ҳисоб рақамига топширилган 7.500.000 сўм
пуллар гаровга қўювчи А.Бўриевга қайтарилсин.
Ашёвий далил тариқасида олинган ва ҳозирда ДХХ Фарғона вилоят
бошқармаси хўжалик бўлимида сақланаётган 40,56 грамм марихуана
гиёхвандлик воситаси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг йўқ қилинсин.
Ашёвий далил тариқасида олинган ва ҳозирда Фарғона вилояти ИИБ МТ
ва ХТБ қурол-аслахалар омборида сақланаётган “ТОЗ МЦ 20-01Ш” ов қуроли
давлат эгалигига ўтказилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд
орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга
киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ёки протест келтиришга
ҳақлидирлар.
Раислик этувчи:
(имзо)
Ҳукм нусхаси аслига тўғри
Жиноят ишлари бўйича
Ўзбекистон туман судининг раиси
Ш.Мирзакиров
Ш.Мирзакиров