Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/936 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый NUR-SHOXJAHON STROY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1077304 Claim ID 3261410 PDF Hash 1dbb0e6881fa068a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
Мазкур Кодекснинг 111-моддаси Мазкур Кодекс 111 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2302/936-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 апрель Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: аризачи вакили А.Чиндалиев (ишончномага асосан)нинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2023 йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар 2023 йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва 04.04.2023 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш ҳужжатида мавжуд. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2023 йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи белгиланган муддатларда тақдим этилмаган. Шу сабабли, Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг 2023 йил 07 мартдаги қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Мазкур Кодекснинг 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Мазкур ҳолатда жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2023 йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини бугунги кунга қадар тақдим этилмаганлиги аризачи вакилининг судга тақдим этган маълумотномаси, кўрсатмаси ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божини ундирмасликни, олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачининг фойдасига ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 222-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111, 273-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 220-222-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақларининг чиқим қисми (фуқаролик қонунчилигига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан мустасно) бўйича операциялари жавобгар томонидан 2023 йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботи тақдим этгунига қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлигини инобатга олинсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья О.Эргашев