← Назад
Решение #603412 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| нинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 422 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2301/1635-сонли иш
Судья: Р.Г.Асқаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан тумани
2023 йил 17 апрель
Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судья Р.Г.Асқаровнинг раислигида,
Ф.Умаровни котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят
ҳудудий бошқармаси палата аъзоси - Пойтуғ пахта тозалаш акциядорлик
жамияти манфаатида, жавобгар - Сохиб Омад баракаси масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 871 746 330 сўм асосий қарздорлик, 188 297 207 сўм пеня ва
суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар жамият раҳбари Ж.Акбаров, жавобгар вакиллари
А.Сиддиқов ва О.Махмудов (ишончнома асосида)лар иштирокида, Избоскан
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
палата аъзоси Пойтуғ пахта тозалаш акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
“Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар - Сохиб Омад баракаси масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 871 746 330 сўм асосий
қарздорликни, 188 297 207 сўм пеняни ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар билан 15.11.2022 йилда 2сонли ишлаб чиқариш воситаларини сотиш ҳақида шартнома тузилганлигини,
шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2 005 016 559 сўмлик Пайтуғ
пахта тозалаш АЖ заводи, унга қарашли Тўрткўл ва Майғир пахта тайёрлаш
масканларига тегишли бўлган 133 номдаги асосий воситаларни бўлиб-бўлиб
тўлаш шарти билан сотилганлигини ва ушбу воситалар жавобгарга топширилганлигини, шартномага илова қилинган тўлов графигида жавобгар 31.12.2022
йилда 871 746 330 сўм, 31.12.2023 йилда 871 746 330 сўм тўловларни амалга
ошириш белгиланганлигини, жавобгар томонидан тўловлар қилинмаганлигини,
жавобгарга белгиланган тартибда судгача низони ҳал қилиш учун талабномалар
юборилганлигини, лекин тўлов амалга оширилмаганлигини, фақатгина 17 март
куни жами барча воситалари бўйича 550 000 000 сўм тўловларни амалга
оширганлигини билдириб, даъвони тўланмаган қисми бўйича қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этиб, ҳақиқатда шартнома
тузилганлигини ва объектлардаги асосий воситаларни сотиб олинганлигини ва
қабул қилиб олинганлигини, ушбу шартнома бўйича 26.11.2022 йилда қўшимча
келишув шартномаси тузилганлигини, тарафлар томонидан ушбу қўшимча
келишув шартномаси имзо ва мухр билан тасдиқланганлигини, қўшимча келишув
бўйича тузилган шартномада 2023 йил февраль ойи учун 250 000 000 сўм, март
ойи учун 300 000 000 сўм тўловларни амалга ошириш белгиланганлигини, мазкур
жадвалга асосан тўловларни 17.03.2023 йилда амалга оширганлигини, қўшимча
шартномага кўра қарздорлик мавжуд эмаслигини билдириб, даъвони рад
қилишни сўради.
вакиллари томонидан тақдим этилган қўшимча келишув шартномаси бўйича
тушунтириш бериб, судга мазкур типдаги ва ушбу санадаги яна битта қўшимча
шартномани тақдим этиб, даъвогарнинг қўлидаги қўшимча келишувдаги
шартномада тўлов жавдали ойига 778 994 299 сўмдан жавобгар тўлаш бориш
белгиланганлигини, қўшимча шартномани юқори турувчи жамиятга ўрганиб
чиқиш учун тақдим этганлигини, юқори турувчи жамият томонидан қонун
талабларига мувофиқ бўлмаган битим бўлганлиги сабабли розилик
бермаганлигини билдириб, ушбу қўшимча шартномаларни инобатга олмасликни
ва қўшимча шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан судга даъво
аризаси
билан
мурожаат қилганлигини
билдириб, даъвони
тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
суд мажлисини палата вакилининг иштирокисиз кўришни сўраган. Шу сабабли
суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, палата вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига биноан, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда ҳабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ва тақдим
этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан, даъво талабидаги
асосий қарздорликни қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Чунки, даъвогар билан жавобгар ўртасида 15.11.2022 йилда 2-сонли ишлаб
чиқариш воситаларини сотиш ҳақида шартнома тузилган, шартнома шартлари
бўйича бино-иншоатлар ва асосий воситалар қўшимча қиймат солиғи билан
2 005 016 559 сўмга баҳоланган, шартноманинг 2.2-бандига асосан “Сотиб олувчи”
шартнома имзоланган кундан 2 (икки) йил муддат ичида 2-иловага асосан тўлиқ
тўлаб бериш белгиланган.
Шартноманинг 2-иловасида шартноманинг умумий суммаси ҚҚС билан
2 005 016 559 сўмни ташкил этиб, 261 523 899 сўмлик ҚҚС суммаси топшириш
қабул қилиш далолатномасидан сўнг бир ой муддат ичида “Сотиб олувчи”
томонидан тўлаб берилиши, қолган 1 743 492 660 сўм қуйидагича яъни
31.12.2022 йилга 871 746 330 сўм ва 31.12.2023 йилга 871 746 330 сўм тўловни
амалга оширишга келишилган.
Жавобгар шартномавий мажбуриятларни лозим даражада бажармай
келгани ҳолда тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган, бунинг натижасида
31.12.2022 йил кунига 871 746 330 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар
жавобгарга 2022 йил декабрь, 2023 йил январь, февраль ойларида ушбу
қарздорликни бартараф этиш бўйича талабнома юборган, жавобгар талабномани
оқибатсиз қолдирган.
Жавобгар томонидан жами 550 000 000 сўм тўловларни 17.03.2023 йилда
даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган бўлсада, суд даъво суммасидан
келиб чиқиб, 250 000 000 сўм тўловни мазкур иш бўйича амалга оширилган деб
ҳисоблади ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 621 746 330 сўм асосий
қарздорликни ундиришни лозим топди.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакиллари томонидан 26.11.2022 йил санаси
билан тузилган барча шартномалар бўйича қўшимча келишув шартномасини
инобатга олган ҳолда даъвони рад қилиш тўғрисидаги жавобгарнинг важларига
қўшилмайди.
Сабаби, бир ҳил мазмунда, бир ҳил санада қўшимча келишув шартномалари
тузилган, тўлов жадвалидаги тўлов суммалар эса ҳар ҳил бўлиб, айнан қайси
шартнома бўйича қўшимча шартнома ёки қўшимча келишув тузилганлиги
ноаниқ, қўшимча келишув шартномасида ўзгартирилаётган шартномаларнинг
санаси, тартиб рақами ва ўзгартирилаётган бандлари кўрсатилмаган. Шунингдек,
кириш қисмида қўшимча шартнома деб кўрсатилган бўлсада, бироқ
шартноманинг биринчи бандида қўшимча келишув деб ёзилганлигини ва ушбу
келишувда барча шартномаларнинг тўлов суммалари қайд этилган график
асосида тўлаб борилиши белгиланганлиги маълум бўлди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда
тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам
шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бундай ҳолатда суд, даъвогар ва жавобгар томонидан тақдим этилган
26.11.2022 йил санаси билан тузилган қўшимча келишув шартномаси қонун
хужжатларига мувофиқ тарзда тузилмаганлиги сабабли даъво аризага илова
қилинган шартноманинг бандларига ўзгартириш киритилган деб ҳисобламайди
ва ушбу хужжатларни мақбул далил сифатида қабул қилмайди.
Зотан, ИПКнинг 74-моддасига биноан, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва ҳолис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб
аталади)нинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 386-моддаисга асосан, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 422-моддасига биноан, товарни насияга сотиш шартномасида
товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин, ҳақини бўлиб-бўлиб
тўлаш шарти билан товарни насияга сотиш шартномасида олди-сотди
шартномасининг бошқа муҳим шартлари билан бир қаторда товар баҳоси,
тўловларнинг тартиби, муддатлари ва миқдори кўрсатилган бўлса, бундай
шартнома тузилган ҳисобланади. Агар сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш
шарти билан сотилган ва ўзига топширилган товар учун навбатдаги тўловни
шартномада белгиланган муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани
бажаришдан бош тортишга ва гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган
тартибда ундирувни товарга қаратишга ҳақли.
Суд, даъво талабидаги пеняни ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар
томонидан жами 550 000 000 сўм тўловларни амалга оширган бўлсада, даъво
суммасидан келиб чиқиб, 250 000 000 сўм тўловни мазкур иш бўйича амалга
оширилган деб суд ҳисоблаганлиги сабабли сўралган пеняни 30 000 000 сўм
қисмини қанотлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Зеро, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандига асосан, сотиб
олувчи шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда сотувчига кечиктирилган ҳар бир куни учун 0,4 фоиз миқдорида, аммо
пенянинг миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг 50 фоизидан ошиб
кетмаслиги керак деб келишилган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойкатўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Аммо, ФКнинг 326-моддасига биноан, қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 2-бандига кўра, шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул
қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Суд, иқтисодий иш бўйича ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини
жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, бешинчи қисмига асосан,
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан
ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилади, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунига кўра,
“мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда”
давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга мувофиқ суд, жавобгар ҳисобидан Республика бюджети ва
судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига 21 200 870,74 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексининг 263,
326, 333, 422-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179,
186-моддаларини ва Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик судининг 163-сонли
Пленум Қарорини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Пойтуғ пахта тозалаш акциядорлик жамияти фойдасига 621 746 330 сўм
асосий қарз, 30 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Сохиб Омад баракаси масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Республика
бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига 21 200 870,74 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб Избоскан
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Р.Г.Асқаров