Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2301/1691 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Избасканский межрайонный экономический суд Судья Аскаров Равшанбек Гафурович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Марифжон Ривож Агро масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082921 Claim ID 3253179 PDF Hash 5f2ac6a7f23497d2... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2301/1691-сонли иш Судья:Р.Г.Асқаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан тумани 2023 йил 17 апрель Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судьяси Р.Г.Асқаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг, даъвогар – ТИФ Ўзмиллийбанк акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар – Маърифжон ривож агро масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 649 456 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 308 697 000 сўм ҳисобланган фоиз, 1 866 000 сўм пандемия даврида ҳисобланган фоиз қарздорлик ва 50 833 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Қодиров (ишончнома асосида), Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) ТИФ Ўзмиллийбанк акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Маърифжон ривож агро масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан кредит шартномаси юзасидан вужудга келган 649 456 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 308 697 000 сўм ҳисобланган фоиз, 1 866 000 сўм пандемия даврида ҳисобланган фоиз қарздорлик ва 50 833 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этишмади. Палата даъво аризасида иктисодий ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан банк ўртасида 2017 йил 6 апрель куни 62/57сонли “Аҳолига ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш мақсадида мевали кўчатлар сотиб олиш, боғдорчилик фаолиятини ривожлантириш, парранда сонини кўпайтириш” учун 60 ой муддатга, 24 ой имтиёзли даври, 9 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 000 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилганлиги, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузиб келинаётганлиги сабабли қарздорлик юзага келганлиги, юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга бир неча бор оғзаки ва ёзма огоҳлантиришлар берилганлиги, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво ариза киритилганидан кейин ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2017 йил 6 апрель куни “Аҳолига ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш мақсадида мевали кўчатлар сотиб олиш, боғдорчилик фаолиятини ривожлантириш, парранда сонини кўпайтириш мақсадида” 62/57-сонли шартнома тузилган, мазкур кредит шартнома бўйича, даъвогар томонидан жавобгарга 1 000 000 000 сўм миқдорида, 60 ой муддатга, 24 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти асосида кредит маблағлари ажратилган, жавобгар кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида 2020 йил февраль ойида кредит шартномасига қўшимча келишув тузилган бўлиб, тўлов муддатини якуни 06.04.2023 йил деб белгиланган. Кредит шартномага илова қилинган тўлов жадвалда кредит маблағлари ва фоизлари тўланиб борилиш муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, жавобгар ушбу тўлов муддатларини бузиб, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаган. Бунинг натижасида 06.03.2023 йил ҳолатига 649 456 000 сўм 28 ой муддати ўтган кредит қарздорлиги, 308 697 000 сўм ҳисобланган фоиз, 1 866 000 сўм пандемия даврида ҳисобланган фоиз қарздорлик ва 50 833 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги юзага келган. Яъни кредит танидан жавобгар 23 173 974,55 сўмдан тўлаб бориши керак бўлган, жавобгар кредит танидан тўловларни амалга оширмаган. Суд мажлиси якунига қадарли ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогар 2022-2023 йилларда жавобгарга муддати ўтган кредит тани ва фоизларидан бўлган қарздорликни тўлашни, акс ҳолда кредит қарздорлигини муддатидан олдин қайтариш ҳамда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилиш тўғрисида талабномалар юборилган. Лекин талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Зеро, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 3.4-бандига кўра, жавобгар шартноманинг ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали асосида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бандига асосан, даъвогарга қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаса, молиявий ҳолати анча ёмонлашса, кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларини мунтазам равишда кечиктириб тўласа, кредит қарздорликни муддатидан олдин ундириб олиш ва гаров мулкига қаратиш чораларини кўриш ҳуқуқи берилган. Даъво талабининг асослилиги даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўргазмаси, ишдаги мавжуд хужжатлар, тақдим этилган хужжатлари, кредит шартномаси ва тўлов жадвали билан ўз тасдиғини топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 736-моддасига биноан, агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олув қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Суд, иш бўйича ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги қонунида, мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб қайд этилган. Юқоридагиларга мувофиқ суд, Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига жавобгар ҳисобидан 20 217 040 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 734, 736, 744моддаларини, ИПК 118, 170, 176-179, 186-моддасини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Маърифжон ривож агро масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан; ТИФ Ўзмиллийбанк акциядорлик жамияти фойдасига 649 456 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 50 833 000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги, 308 697 000 сўм ҳисобланган фоиз, 1 866 000 сўм пандемия даврида ҳисобланган фоиз қарздорлиги ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. 4 Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига 20 217 040 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Избоскан туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Р.Г.Асқаров