Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1305-2201/52 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "IPOTEKA-BANK" ATIB давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый Goold Fish Agro Export масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1076667 Claim ID 3178484 PDF Hash 6908d342858ce073... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 744-моддаси нинг 744 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 361-моддаси ФКнинг 361 law
дирда ушбу кодекс 377-моддаси дирда ушбу кодекс 377 code_article
балки ФКнинг 377-моддаси балки ФК 377 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 305-1-моддаси ИПК 305-1 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
исмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси исмида суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1305-2201/52-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Д.Соатов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Фаязов Кассация инстанциясида маърузачи судья Т.Аннаева Кассация тартибида такроран кўришда маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 17 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, судьялар В.Сатторова, Р.Сагатов, Ш.Мирзахакимов ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонованинг прокурорлигида, “Ahmad ota fayz” хусусий корхонаси раҳбари А.Нарзиев, ушбу вакил айни пайтда “Gold fish agro export” масъулияти чекланган жамияти вакили сифатида (2023 йил 3 апрелдаги 2-сонли ишончнома асосида), “Ipoteka-bank” акциядорлик тижорат ипотека банки вакили А.Исмоилов (2022 йил 16 июндаги 251-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, 4-1305-2201/52-сонли иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протест асосида ишни Олий суд жойлашган бинода Жиззах вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ipoteka-bank” акциядорлик тижорат ипотека банки (банк, бундан буён матнда даъвогар, АТИБ деб юритилади)нинг Жиззах вилоят филиали ва “Gold fish agro export” масъулияти чекланган жамияти (қарздор, бундан буён матнда жавобгар, МЧЖ деб юритилади) ўртасида 2020 йил 15 январда 5 йил муддатга 15.960.000.000 сўм кредит ажратиш тўғрисида 10-сонли кредит шартномаси тузилган. Даъвогар томонидан жавобгарга кредит шартномасига асосан ёпиқ сув айланма тизими биноси, ем ишлаб чиқариш цехини қуришга, 300 тонна сиғимли музлатгич омборхона биноси, хитой усулида балиқ етиштириш учун 4 дона интенсив сув ҳавзалари қуриш учун қурилиш моллари ва балиқни қайта ишлаш учун асбоб-ускуналари ҳамда балиқчилик фаолияти учун махсус техникалар сотиб олиш учун 15.960.000.000 сўм кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ҳамда “Ahmad ota fayz” хусусий корхонаси (ипотекага қўювчи, бундан буён матнда қўшимча жавобгар, ХК деб юритилади) ўртасида 2020 йил 23 январда тузилган ипотека шартномасига асосан ипотекага қўювчига тегишли Жиззах вилояти, Фориш тумани, Хонбанди МФЙ ҳудудида жойлашган уч қаватли балиқни қайта ишлаш кластер, помидор маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш, меҳмонхона, даволаш маскани ва кўп тармоқли ишлаб чиқариш цехи биноси (бундан буён матнда гаров мол-мулки деб юритилади) гаровга қўйилган. Жавобгар томонидан шартнома бўйича тўловлар мунтазам равишда тўланмаганлиги натижасида 2022 йил 15 март ҳолатига 450.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 290.753.000 муддати ўтган кредит фоизи қарздорлиги келиб чиққан. Шу сабабли даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 450.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 290.753.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 14.307.000.000 сўм муддати ўтмаган кредит қарзи, жами 15.047.753.000 сўмни муддатидан олдин ундириш, ундирувни гаров мол-мулкка қаратишни ҳамда 42,8 гектар ер майдонида жойлашган барча бино ва иншоотлар, кредит ҳисобидан қуриладиган бино ва иншоотларни, кредит ҳисобидан сотиб олинаётган ускуна ва махсус техникалар (4 дона экскаватор, 5 дона “рыбовоз”)ни гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган. Фориш туман иқтисодий суднинг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 450.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 290.753.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 14 307 000 000 сўм муддатли кредит қарзи, жами 15.047.753.000 сўм ундирилган. Ундирув қўшимча жавобгарга тегишли гаров мол-мулкига қаратилган. Жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 300.955.060 сўм давлат божи, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 2.700.000 сўм давлат божи ундирилган. Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2022 йил 29 августдаги қарори билан Фориш туман иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг жавобгар “Gold fish agro export” МЧЖдан даъвогар “Ipoteka-bank” АТИБ фойдасига 290.753.000 сўм кредит фоизи ундириш қисми 212.654.224 сўмга ўзгартирилган. Жиззах вилоят прокуратурасининг апелляция протести қисман қаноатлантирилган. Даъвогардан республика бюджетига 151.827.530 сўм давлат божи ундирилган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 ноябрдаги қарори билан “Ipoteka-bank” АТИБнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. “Ipoteka-bank” АТИБнинг аризасига асосан ушбу қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган ва унда суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Бунга асос қилиб протестда, суднинг қарорлари қонун ҳужжатлари билан асослантирилмаганлиги, иш бўйича 2022 йил 28 июндаги суд мажлисидан олдин тарафлар ўртасида ушбу низо бўйича медиатив келишув имзоланиб, суд мажлисини кечиктириб туриш ҳақида банк вакили томонидан судга хабар қилинганлиги, медиатив келишув тузилганлиги тўғрисида суд тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд тарафларнинг медиатив келишувга эришган ёки эришмаганлигини бевосита суд мажлисида текширмасдан ишни мазмунан кўриб чиқиб, ноқонуний қарор қабул қилганлиги, биринчи инстанция суди даъво талабининг қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгардан ундирилиши белгиланган 15.047.753.000 сўмнинг 2 фоизи миқдорида 300.955.060 сўм давлат божи нотўғри ундирганлиги, апелляция инстанцияси суди апелляция протести даъвогар ва жавобгарнинг мурожаатлари асосида киритилган бўлса-да, апелляция инстанцияси учун ундирилиши лозим бўлган давлат божини даъвогар зиммасига юклаб хатоликка йўл қўйганлиги, давлат божини даъвогар ва жавобгар зиммасига юкланиши кераклиги, апелляция инстанцияси суди эса апелляция протести рад этилганлигини асос килиб, 300.955.060 сўмнинг 50 фоизи миқдорида 151.827.530 сўм давлат божини даъвогардан ундириб асоссиз хулосага келганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган прокурор протестда келтирилган важларни қувватлаб, ишни биринчи инстанция судида кўришда тарафларга медиация келишуви тузишга имкон берилмаганлиги, апелляция протести ҳар икки тарафнинг аризаси асосида судга киритилган бўлса-да, суднинг қарори билан фақатгина даъвогар ҳисобидан давлат божи ундирилганлиги, ишни кўришда судлар томондан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилганлиги ҳолатлари протестда кўрсатилганлигини билдириб, протестни қаноатлантириш, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили айни пайтда қўшимча жавобгар вакили сифатида ҳам тушунтириш бериб, протестни қувватлаб, иш биринчи инстанция судида кўрилиши давомида банк билан медиация келишуви тузганлиги ва бу ҳақда судга телефон қилиб айтганлиги, суд мажлисига 10-15 минут кечикиб келганлиги сабабли ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили протестни қувватлаб, даъво аризаси судга берилгандан сўнг жавобгар томонидан муддати ўтган қарздорлик тўланганлиги ва тарафлар медиатив келишув тузганлиги, суд ҳал қилув қарори қабул қилган куни фоиз қолдиқ қарзи 212.654.224 сўмни ташкил этганлиги сабабли суд қарори билан ҳал қилув қарори тўғри ўзгартирилганлиги, апелляция инстанцияси учун банк ҳиосбидан давлат божи нотўғри ундирилганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган палата вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ишни палата вакили ишитрокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги ҳужжатлар билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, протестни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 744-моддасининг учинчи қисмида кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилиши, 736-моддасининг иккинчи қисмида эса, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Кредит шартномасининг 6.1.6-бандига кўра, қарз олувчи кредит шартномасида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда, банк кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармай кредитнинг асосий ва фоиз қарздорлигига йўл қўйиб, 2022 йил15 март ҳолатига 450 000 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 290 753 000 муддати ўтган кредит фоизи қарздорлиги келиб чиққан. Шунга кўра даъво аризасида жавобгардан 450.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 290.753.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 14.307.000.000 сўм муддати ўтмаган кредит қарзи, жами 15.047.753.000 сўмни муддатидан олдин ундириш, ундирувни гаров мол-мулкка қаратишни ҳамда 42,8 гектар ер майдонида жойлашган барча бино ва иншоотлар, кредит ҳисобидан қуриладиган бино ва иншоотларни, кредит ҳисобидан сотиб олинаётган ускуна ва махсус техникалар (4 дона экскаватор, 5 дона “рыбовоз”)ни гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган. Иш судда кўрилишида жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилган бўлиб, даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномада жавобгарнинг ҳал қилув қарори қабул қилинган 2022 йил 28 августь ҳолатига муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги 212 654 224 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Жавобгарнинг банк олдида муддати ўтган ва муддатли кредит қарзорлиги миқдори маълумотнома, тарафларнинг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Биринчи инстанция суди кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида асосли тўхтамга келган бўлса-да, ишни кўришда ҳал қилув қарори қабул қилинган кун ҳолатида қолган кредит қарздорлиги суммасига аниқлик киритмасдан, жавобгардан даъвогар фойдасига 14.757.000.000 сўм кредит қарзи, 290.753.000 сўм кредит фоизи ундириш ҳақида нотўғри ҳулосага келган, шу сабабли апелляция инстанцияси суди томонидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 290.753.000 сўм кредит фоизи ундириш қисми 212.654.224 сўмга асосли ўзгартирилган. Ипотека шартномасининг 8-бандига кўра кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда гаровга олувчи ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш ҳуқуқига эга бўлади. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Шунга кўра биринчи инстанция суди ипотека шартномасига асосан ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш талабини қаноатлантириш ҳақида асосли қарор қабул қилган, ўз навбатида апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарорининг мазкур қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида 42,8 гектар ер майдонида жойлашган барча бино ва иншоотларни, кредит ҳисобидан қуриладиган бино ва иншоотларни, кредит ҳисобидан сотиб олинаётган ускуна ва махсус техникаларни (4 дона экскаватор, 5 дона рыбовоз) гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган. Кредит шартномасининг 5.2.3-бандида жавобгар кредит ҳисобига сотиб олинадиган 42,8 гектар ер майдонида жойлашган барча бино ва иншоотларни, кредит ҳисобидан қуриладиган бино ва иншоотларни, кредит ҳисобидан сотиб олинаётган ускуна ва махсус техникаларни (4 дона экскаватор, 5 дона рыбовоз) ва бино ва иншоотлар қуриб битказилгандан сўнг гаровга қўйиш мажбуриятини олган бўлса-да, жавобгар кредит ҳисобига сотиб олинадиган техникалар ва қуриладиган бино ва иншоотларни гаровга қўймаган. ФКнинг 361-моддасига кўра дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини олади. Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак. Дастлабки шартномани тузган тараф асосий шартномани тузишдан бош тортган тақдирда ушбу кодекс 377-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФК 377-моддасининг олтинчи қисмига кўра, агар ушбу кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Шунга кўра судлар даъвогар жавобгарга нисбатан мулкларни гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш талаби билан эмас, балки ФКнинг 377-моддаси талабига риоя қилган ҳолда жавобгарни гаров шартномаси тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилиш лозимлигидан келиб чиқиб, гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. ИПК 118-моддасининг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Бироқ апелляция инстанцияси суди Жиззах вилоят прокуратурасига протест келтириш тўғрисида даъвогар томонидан ариза берилганлигини асос қилиб, ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ давлат божини фақат даъвогардан ундириш тўғрисида нотўғри тўхтамга келган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси учун суд харажатларини тақсимланиши қонунийлигига баҳо бериб, “Ипотекабанк” АТБ Жиззах вилоят филиалининг Жиззах вилоят прокуратурасига мурожаатида ҳал қилув қарорини бекор қилиш бўйича протест киритиш сўралганлиги, “Gold fish agro export” МЧЖнинг мурожаатида эса ҳал қилув қарорини қонунийлигига бахо бериш сўралганлигини кўрсатиб, апелляция инстанцияси томонидан фақатгина банк ҳисобидан давлат божи ундириш тўғрисида асосли тўхтамга келинган деб топган. Ишдаги ҳужжатларга кўра иш бўйича апелляция протести ҳар икки тарафнинг Жиззах вилоят прокуратурасига йўллаган мурожаати асосида киритилган. Жумладан, банкнинг мурожаатида биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг 42,8 гектар ер майдонида жойлашган барча бино ва иншоотлар, кредит ҳисобидан қуриладиган бино ва иншоотларни, кредит ҳисобидан сотиб олинаётган ускуна ва махсус техникаларни гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш талабини қаноатлантириш рад этилганлигидан норози бўлиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш қисми бўйича протест келтириш сўралган. Жавобгарнинг мурожаатида эса тарафлар иш судда кўрилишида медиатив келишув тузганлиги, суд эса ушбу келишувни инобатга олмай, жавобгар судга келмаганлиги важи билан қарор қабул қилинганлиги, натижада жавобгардан 300.955.060 сўм давлат божи ундирилганлиги важи билан ҳал қилув қарорининг қонунийлигига баҳо бериш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сон қарори 20-бандининг 2-хатбошисига кўра, агар апелляция, кассация ва назорат шикояти берилганда суд ҳужжатининг фақат ундириш ёки ундиришни рад этиш қисми шикоят қилинаётган бўлса, давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиқиб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда ҳар икки тарафларнинг юқоридаги мурожаатлари асосида киритилган апелляция протестида ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган. Иш апелляция инстанция судида кўрилишида тарафлар вакиллари ўз тушунтиришларида биринчи инстанция суди ишни кўришда процессуал ва моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйганлигини билдириб, апелляция протестини қувватлаб тушунтириш беришган. Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан суд харажатларини фақатгина банк ҳисобидан ундириш тўғрисида барвақт тўхтамга келган деб ҳисоблаб, апелляция протести ҳар икки тарафнинг аризаси асосида киритилганлиги ва тарафлар томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилганлиги важи билан ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида тушунтиришлар берилганлигидан келиб чиқиб, тарафлар ўртасида суд харажатларини тенг тақсимлаш лозим деб топди. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан киритилган кассация протестини суд харажатларини тақсимлаш қисми бўйича қисман асосли деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати протестдаги суднинг қарорлари қонун ҳужжатлари ва иш ҳолатлари билан асослантирилмаганлиги, иш бўйича 2022 йил 28 июндаги суд мажлисидан олдин тарафлар ўртасида ушбу низо бўйича медиатив келишув имзоланиб, суд мажлисини кечиктириб туриш ҳақида банк вакили томонидан судга хабар қилинганлиги, медиатив келишув тузилганлиги тўғрисида суд тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд тарафларнинг медиатив келишувга эришган ёки эришмаганлигини бевосита суд мажлисида текширмасдан ишни мазмунан кўриб чиқиб, ноқонуний қарор қабул қилганлиги тўғрисидаги важлар билан келишмайди. Иш ҳужжатларида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадар тарафлар медиатив келишувга эришиш чорасини кўраётганлиги ёки медиатив келишув тузганлиги тўғрисида ёзма маълумотлар тақдим этмаган, тарафлар медиатив келишув тузиш чорасини кўраётганлиги юзасидан тегишли тартибда судга маълум қилганлиги ҳақида суд мажлиси баённомаларида қайдлар мавжуд эмас. Суд мажлисида иштирок этиш учун келмаган ҳолда судья ёрдамчисига тарафлар томонидан оғзаки мурожаат қилинганлиги ҳолати судни тарафлар медиатив келишув тузилганлиги ҳақида тегишли тартибда хабардор эканлигини англатмайди. Шу сабабли биринчи инстанция суди томонидан мазмунан ҳал қилув қарори қабул қилинишида процессуал ҳуқуқ нормаси бузилган деб ҳисоблашга етарли асос мавжуд эмас. Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация протестини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПК 305-1-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида"ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Мазкур ҳолатда суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун юқорида қайд этилган асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати протестни қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2021 йил27 ноябрдаги 36-сонли қарори 35-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарори ёки қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилади. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди учун ундирилиши лозим бўлган давлат божини даъвогар ва жавобгар ўртасида тақсимлаб, республика бюджетига даъвогардан 75 913 765 сўм ҳамда жавобгардан 75 913 765 сўм давлат божи ундиришни, шунингдек протест суд қарорларининг давлат бож ундириш қисмига оид бўлганлиги сабабли ишни кассация тартибида такроран кўриш учун давлат божи ундирмасликни, ишни кассация инстанцияси судида такроран кўришдаги видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатни жавобгардан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303 ва 305-1-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 августдаги қарори ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протест қисман қаноатлантирилсин. Апелляция инстанцияси учун суд харажатлари қайта тақсимлансин. “Ipoteka-bank” АТИБдан республика бюджетига 75 913 765 сўм давлат божи ундирилсин. “Gold fish agro export” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 75 913 765 сўм давлат божи ундирилсин. Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 августдаги қарори асосида даъвогар “Ipoteka-bank” АТИБдан 10 республика бюджетига 151.827.530 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин. “Gold fish agro export” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Мазкур қарор асосида ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари В.Сатторова Р.Сагатов Б.Исрайлов