← Назад
Решение #603433 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ариши ва у ИПК | 108 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2302/883-сонли иш
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Дўстлик шаҳри
17 апрель 2023 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида,
А.Розматовнинг
котиблигида,
даъвогар
“MUZAFFAR
NURILLAYEV” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг, жавобгар
“SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан 129.060.000 сўм
асосий қарз ва 60.000.000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши вакили Т.Токтамишев
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SANGZOR
TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади)дан 129.060.000 сўм асосий қарз ва 60.000.000 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Кенгаш вакили Т.Токтамишев
даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, ушбу даъво аризасини ўзи
имзолаганлигини, Кенгаш раисини имзоси қўйилмасдан қолиб кетганлигини
маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Суд муҳокамасида даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни
ўрганиш давомида даъво аризасини Кенгаш раисининг номидан унинг
ҳуқуқшуноси имзоланганлиги аниқланди.
ИПКнинг 107-моддаси 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса
ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи
ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан
имзоланган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланиши, даъво аризасни кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига
мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунингдек, ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф
этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда
янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда суд, суд ушбу иқтисодий иш бўйича даъво аризаси
имзоланмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига
асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб,
даъвогардан давлат божи ундирмасликни, олдиндан ихтиёрий тўланган почта
харажатларини Кенгаш зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси 3-банди ва 108-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Мирзачўл туман кенгашининг даъвогар “MUZAFFAR NURILLAYEV” фермер
хўжалиги манфаатида жавобгар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган
жамиятидан 129.060.000 сўм асосий қарз ва 60.000.000 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ихтиёрий тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажатлари Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши
зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши)
бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев