← Назад
Решение #603435 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | 1 | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 17 апрель 4-1805-2302/994-сонли иш
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Игамов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Қудратов котиблигида, даъвогар вакили З.Алиев
(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Қишлоққурилишбанк” АТБ
манфаатини кўзлаб, жавобгар “OBODON” хусусий корхонасига нисбатан
муддатидан олдин 312 089 494 сўм кредит қарз, 14 650 254 сўм кредит
фоиз қарзини ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
“Қишлоққурилишбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “OBODON” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан муддатидан олдин 312 089 494 сўм кредит қарз,
14 650 254 сўм кредит фоиз қарзини ундириш ҳамда ундирувни гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома
тақдим этиб, унга кўра 17.04.2023 йил ҳолатида жавобгарнинг
233 819 855.73 сўм асосий кредит қарз, 3 987 940.08 сўм кредит фоиз
қарздорлиги қолганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қисман
қаноатлантириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда вакили иштирокини
таъминламади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан
жавобгар ўртасида 2022 йил 18 июль куни 92-сонли кредит шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга қурилиш-таъмирлаш
ишларини бажариш учун қурилиш материалларини сотиб олишга айланма
маблағ тўлдириш мақсадида 12 ой муддатга, 2022 йил 18 июлдан 2023 йил
17 июлгача, 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 400 000 000 миқдорида
кредит ажратиши, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоиз
қарздорликларни қайтариш мажбурятини олган.
Банк жавобгарга кредит маблағини ажратиб берган. Лекин, жавобгар
кредитга ҳисобланган фоизларни қайтариш режасини мунтазам бузиб
бузиб, кредит фоизларини тўламасдан келган.
Жавобгар томонидан кредитни таъминоти сифатида жавобгарга
тегишли бўлган Касби тумани, Дўстлик МФЙ, Дўстлик кўчаси 1-уйда
жойлашган юридик акт бўйича майдони 834.9 кв.м., умумий фойдали
майдони 615,22 кв.м, қурилиш майдони 658.58 кв.м. бўлган “Савдо дўкони”
биноси А, Б литерларини ерга эгалик қилиш ҳуқуқи асосида гаровга
қўйилган ва бу ҳақда тарафлар ўртасида 2022 йил 19 июлда ипотека
шартномаси тузилган. Тарафлар томонидан гаровга қўйилган мол-мулк
500.000.000 сўмга баҳоланган.
Жавобгар томонидан шартнома бўйича асосий қарздорлик ва фоиз
тўловларини ўз вақтида тўламасдан кечиктириб келинган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата Банк манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Қонунчиликка мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат
ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган
ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат
ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан
қўлланади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб
чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1параграфининг қоидалари қўлланади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Кредит шартномасининг 4.3-банди, “g” кичик бандига кўра қарздор
томонидан кредит асосий қарзи ёки фиоз тўловларининг мунтазам
кечиктириб тўланиши, кредитни қайтариш тўловлар жадвали асосида
тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиш ҳолларида, қарз олувчи
кредитор томонидан тақдим қилинган талабномада кўрсатилган
талабларни белгиланган муддат, ўттиз кун ичида, лозим даражада
бажарилмаганида банк кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиб, кредит қарздорлигини муддатидан олдин қайтарилишини талаб
қилиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкин.
Шунингдек, “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг
26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки
лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22
декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг
4-банди, 3-хатбошисида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин
ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, судга даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага
кўра, 17.04.2023 йил ҳолатида жавобгарнинг 233 819 855.73 сўм асосий
кредит қарз, 3 987 940.08 сўм кредит фоиз қарздорлиги қолганлиги
аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасининг 1-қисмида суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирлган даъво талаблари миқдорида мутоносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу кодекснинг 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар божи тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорида
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига
ундирилади.
Баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
233 819 855.73 сўм асосий кредит қарз, 3 987 940.08 сўм кредит фоиз
қарздорлиги ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўмлик почта харажати,
республика бюджетига 6 534 794.96 сўм давлат божи ундиришни ҳамда
ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни радэтишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 112, 114, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186-
моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
236, 735, 744-моддаларига асосланиб, суд
Жавобгар
“OBODON”
хусусий
корхонаси
ҳисобидан
даъвогар “Қишлоққурилишбанк” АТБ
фойдасига муддатидан
233 819 855.73 сўм асосий кредит қарз, 3 987 940.08 сўм кредит фоиз
қарздорлиги ҳамда тўланган 30 000 сўмлик почта харажати ундирилсин.
Ундирув жавобгар “OBODON” хусусий корхонасига тегишли бўлган
Касби тумани, Дўстлик МФЙ, Дўстлик кўчаси 1-уйда жойлашган юридик
акт бўйича майдони 834.9 кв.м., умумий фойдали майдони 615,22 кв.м,
қурилиш майдони 658.58 кв.м. бўлган “Савдо дўкони” биноси А, Б
литерларига қаратилсин.
Жавобгар “OBODON” хусусий корхонаси ҳисобидан республика
бюджетига 6 534 794.96 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Касби
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция
тартибида шикоят келтириш мумкин.
Судья
Ғ.Игамов