← Назад
Решение #603438 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2301/832-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 17 апрель
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов, даъвогар
“DUSTLIK AGROXIM” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “SHUNQOR YO’LI” фермер хўжалигига нисбатан 3.000.000 сўм
асосий қарз ва 1.320.000 сўм пеня, жами 4.320.000 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
соддалаштирилган тартибда, суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “DUSTLIK AGROXIM” масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейинги матнларда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SHUNQOR YO’LI” фермер
хўжалиги ҳисобидан 3.000.000 сўм асосий қарз ва 1.320.000 сўм пеня, жами
4.320.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032 -моддаси биринчи қисмига асосан
даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг нусхаси жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган бўлсада, ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
Мазкур кодекс 2034 -моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд ишда мавжуд бўлган
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
30 сенятбрда маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Шартнома шартларига кўра “Маҳсулот берувчи” “Хўжалик”га минерал
ўғитлар ва бошқа кимёвий воситалар (кейинги матнларда маҳсулот деб
юритилади)ни етказиб бериш, “Хўжалик” маҳсулот учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра жавобгар етказиб бериладиган
маҳсулотлар учун 100 фоиз миқдоридаги тўловни олдиндан тўлаб бериши,
3.1-бандига кўра даъвогар эса олдиндан тўлов ўтказилганидан сўнг 10 (ўн) банк
иш куни мобайнида маҳсулотни етказиб бериш бериш мажбуриятини олган.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий
мажбуриятини лозим даражада бажариб, шартномага кўра иловада кўрсатилган
маҳсулотларини жавобгарга етказиб берган ва ушбу маҳсулотлар тегишли
ҳисоб-фактураларга асосан белгиланган тартибда жавобгар томонидан қабул
қилиб олинган.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳаққи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Маҳсулот ҳақини тўлиқ тўлаб беришни талаб қилиб даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар жавобгарнинг
ишончли вакили томонидан тегишли электрон ҳисоб варақ-фактура асосида
қабул қилиб олинган бўлса-да, жавобгар ўзининг шартномавий
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, қабул қилиб олинган
маҳсулотлар ҳақи бўйича тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 3.000.000 сўмни ташкил этган.
Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Қайд этилган ҳолатлар иш ҳужжатлари ва электрон ҳисоб варақфактуралар ҳамда тарафлар ўртасида даъво аризасида кўрсатилган асосий
қарздорлик мавжудлигини тасдиқловчи икки томонлама расмийлаштирилган
ўзаро таққослаш далолатномаси билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис суд, даъвонинг 3.000.000 сўм асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан 1.320.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 5.3-бандига кўра,
топширилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ёки кечиктирилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўловнинг 0,4 фоиз миқдорида, лекин 50 фоизидан
ошмаган миқдорда пеня тўлаши лозимлиги назарда тутилган.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги яъни, етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаб
берилмаганлиги тараф вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан
тўлиқ тасдиқланади.
Даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланган.
Бироқ, ФК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар тўланиши
лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, қарздорнинг мулкий аҳволини ҳамда
тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб
қилинган пеня миқдорини 150.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, уларга
тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини, яъни олдиндан тўланган
30.000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, давлат
божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176,179, 180 ва186-моддаларини қўллаб, суд
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “SHUNQOR YO’LI фермер хўжалигига нисбатан
3.000.000 сўм асосий қарз ва 1.320.000 сўм пеня, жами 4.320.000 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар SHUNQOR YO’LI фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
DUSTLIK AGROXIM масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3.000.000 сўм
асосий қарз, 150.000 сўм пеня ва олдиндан ихитёрий тўланган 30.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “SHUNQOR YO’LI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят
(протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов