Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/830 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг АЖ Ответчик / Подсудимый MELISOV MUZAFFAR фермер хўжалиги
Source ID 1082782 Claim ID 3258291 PDF Hash 16143153c54a9592... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/830-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “MELISOV MUZAFFAR” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “ARNASOY OLTIN ZAMIN” фермер хўжалигидан 23.547.577 сўм асосий қарзни солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти вакили М.Маматқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “MELISOV MUZAFFAR” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “ARNASOY OLTIN ZAMIN” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “қўшимча жавобгар” деб юритилади)дан солидар тартибда 23.547.577 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам мавжуд қарздорлик юзасидан жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини, бугунги кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 23.547.577 сўмни ташкил этишини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг (вакили) иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар ва қўшимча жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата, жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти ва “MELISOV MUZAFFAR” фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил 21 октябрда 19/04-04-304 УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган. ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгар лизинг шартномаси асосида даъвогардан 2019 йил 30 ноябрдаги 19/329-сонли топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида лизинг объектини қабул қилиб олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига кўра жавобгар лизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган “тўлов графигига” асосан лизинг тўловлари суммасини лизинг шартномасида белгиланган муддат ва миқдорларда тўлаш мажбуриятини олган. ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 23.547.577 сўмни ташкил этган. Демак, мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 23.547.577 сўмни ташкил этади. Қайд этилган ҳолатлар тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотнома ҳамда ишдаги мавжуд далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис даъвонинг асосий қарз ундириш талаби 23.547.577 сўмга қаноатлантирилиши лозим. Шу билан бирга даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган лизинг шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида кафиллик шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, жавобгар лизинг шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил қарздор билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Ушбу шартномага кўра, жавобгар лизинг шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганда, қўшимча жавобгар бажарилмаган мажбуриятлар (асосий қарз, пеня ва бошқа харажатлар) бўйича даъвогар олдида кафиллик суммаси 667.224.000 сўм юзасидан жавобгар бўлиши белгиланган. ФКнинг 293-моддасига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 30-бандида ҳам тушунтириш берилган. Шунга кўра даъвонинг асосий қарздорлик суммасини жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш қисми ҳам асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд, қ a р o р қ и л а д и: Даъвогар “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “MELISOV MUZAFFAR” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “ARNASOY OLTIN ZAMIN” фермер хўжалигидан 23.547.577 сўм асосий қарзни солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “MELISOV MUZAFFAR” фермер хўжалиги, қўшимча жавобгар “ARNASOY OLTIN ZAMIN” фермер хўжалигидан солидар тартибда даъвогар “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 23.547.577 сўм асосий қарз ундирилсин. Жавобгар “MELISOV MUZAFFAR” фермер хўжалигидан даъвогар “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “MELISOV MUZAFFAR” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 470.952 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. И.Қурбанов