← Назад
Решение #603478 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 238 | — | code_article | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 17 апрель
4-1501-2304/3430-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьси Х.Жамолиддинов раислигида,
Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Толипов (ишончномага асосан)
иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти
бошқармасининг жавобгар «Қува пахта тозалаш» акциядорлик жамиятидан 55 759 392 сўмни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти
бошқармаси (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, «Қува пахта тозалаш» акциядорлик жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 55 759 392 сўм қарздорликни регресс тартибда ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан ишни
суд мажлисида кўриш кунига қадарли тўловлар амалга оширилмаганлигини ҳисобга олиб,
даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги
боис, суд ИПК 128, 170-моддаларини қўллаб, суд мажлисини жавобгар вакиллари иштирокисиз
ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, фуқаролар А.Тураев, А.Бобоев, С.Бердалиев ва
С.Низамовларга жавобгар корхонада ишлаган даври учун даъвогар томонидан Ўзбекистон
Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг
12-моддасига асосан имтиѐзли пенсия тайинланган ва ҳар ойда пенсия пули тўлаб келинган.
Мазкур пенсия пули ҳар ойнинг 10 санасига қадар жавобгар томонидан ўтказиб берилиши лозим
бўлсада, фуқаро А.Тўраев учун 2022 йил 1 февралдан 2023 йил 30 январга қадар ҳисобланган
26 061 000 сўм тўланган пенсия тўловлари, фуқаро А.Бобоев учун 2022 йил 1 февралдан
2023 йил 30 январга қадар ҳисобланган 7 602 000 сўм, фуқаро С.Бердалиев учун 2022 йил
1 февралдан 2023 йил 30 январга қадар ҳисобланган 13 945 392 сўм, фуқаро С.Низамов учун
2022 йил 1 февралдан 2023 йил 30 январга қадар ҳисобланган 8 151 000 сўм сўм жами 55 759 392
сўм тўланган пенсия тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб бериш ҳақида талабнома
юборилган бўлсада, жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357-сонли Қарори
билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 3.-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги
оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга
харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади.
Ушбу Низомнинг 6.-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия
жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни
тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган
тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан
ундирилишини таъминлайдилар.
Низомнинг 13-банди иккинчи хатбошисига кўра, пенсия жамғармасининг ташкилот солиқ
ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари қонун
ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган маблағларни, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича
ташкилотлардан ундириб олиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
Қонуни 66-моддаси 2, 3-қисмларига мувофиқ, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва
ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ѐки касб касаллиги оқибатидаги
ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим ушбу Қонуннинг
7-моддасида назарда тутилган пенсия ѐшига тўлгунга қадар ушбу Қонун 12-моддасининг “б”-“ж”
бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган
маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказадилар.
Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ѐшга тўлгунига қадар ушбу
Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган
Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга
оширилади деб белгиланган.
Мазкур Низом талабларига кўра даъвогар жавобгарга фуқароларга тўланган нафақа
тўловларини коплаб бериш ҳақида талабнома билан мурожаат қилган. Лекин жавобгар
талабномани оқибатсиз қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Фуқаролик Кодексининг 238-моддасида “Мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул
усулда бажарилиши шарт” деб белгиланган.
Бундай ҳолда суд даъвони қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан регресс
тартибда 55 759 392 сўм тўланган пенсия пулларини ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни
лозим деб топади.
Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан жавобгар «Қува пахта тозалаш» акциядорлик
жамияти ҳисобидан 1 115 187,84 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 129,170,176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси фойдасига жавобгар «Қува пахта тозалаш»
акциядорлик жамияти ҳисобидан регресс тартибда 55 759 392 сўм қарздорлик ҳамда
30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Қува пахта тозалаш» акциядорлик жамияти ҳисобидан 1 115 187,84 сўм давлат
божи Республика бюджетига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов