← Назад
Решение #603505 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 17 апрель
4-1104-2302/1114-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "Хххх" давлат муассасасининг
жавобгар жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 1 456 231 000 сўм асосий
қарз, 27 304 290 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари
Ф.Ибодов ва М.Балтаев (2023 йил 29 мартдаги 01/12-557-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили Ш.Эшбаев (2023 йил 6 январдаги 2-сонли ишончнома асосида),
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар "Хххх" давлат муассасаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига
мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан 1 456 231 000 сўм
асосий қарз, 27 304 290 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасидаги
важларни такрорлаб, жавобгар томонидан 2020 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит
юзасидан 55-ХЛ шаклида юритилган ҳисоб-далолатномага асосан 1 456 231.000 сўм
устама маблағлари ҳисобланганлигини, баѐн қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни
сўрашди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб,
ҳисобланган фоиз суммасини камайтиришни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва кўрсатмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабиларини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК)
8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Тошкент вилояти "Агросаноат мажмуида
хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК ва "Хххх" ДМ Тошкент вилояти бошқармаси
туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда "ХХХХ" унитар корхонаси томонидан 2021
йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит 55-ХЛ ҳисоботи тасдиқланган ҳолда "Хххх"ДМ
тақдим этилган.
Даъвогар томонидан 55-ХЛ ҳисоб-далолатномасига асосан "ХХХХ" унитар
корхонаси томонидан 2022 йилда реализация қилинган уруғликлар учун институт нав
оргинаторларига авторлик ҳуқуқига 873 739 000 сўм, "Хххх" давлат муассасасига
уруғчиликда иштирок этганлиги учун 582 492 000 сўм жами 1 456 231 000 сўм устама
ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика ҳудудларида
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига берилган
майдонларда уруғлик пахта хом ашѐсини етиштиришни молиялаштириш тартиби
тўғрисида‖ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 2019 йил 2 январдаги 2-сон Қарори билан
тасдиқланган "Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва
кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашѐси етиштиришни
молиялаштириш тартиби тўғрисида"ги Низом 16-бандига кўра, устамалар
етиштирилган уруғлик пахта хом ашѐси миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда
икки босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилади:
а) пахта-тўқимачилик кластерларида:
биринчи босқичда — уруғлик пахта хом ашѐси етказиб берувчи томонидан
етиштирилган уруғлик пахта хом ашѐси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи пахтатўқимачилик кластерлари ихтиѐрида қолдирилади;
иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин
устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахтатўқимачилик кластерлари ихтиѐрида қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Хххх» давлат унитар
корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:
«Хххх» давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига
ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз;
нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок
этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ―Пахтачилик
сохасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги
қарори 2-бандига асосан пахта хом ашѐси етиштирувчиларни сифатли уруғлик билан
таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими (шу
жумладан, уруғлик пахта учун амалдаги устама тўлаш тартиби) сақлаб қолинади
ҳамда босқичма-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Хххх таркибидаги
уруғчилик кластерлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари зиммасига юклатилиши
қайд этилган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан 2022 йил 11 ноябрдаги 45/01-101231-сонли огоҳлантириш хати ва 2023 йил 11 январдаги 45/01-10-101-сонли
талабномаси хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда
– ИПК)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 1 456 231 000 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан 27 304 290 сўм фоиз
ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 327-моддасига кўра бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни
бошқача тарзда кечиктириш ѐхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ѐки жамғариш
натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши,
фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса,
унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ѐки унинг тегишли қисми бажарилган кунда
мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланиши, қарз суд
тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги
ѐки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши
мумкинлиги белгиланган.
Суд даъвонинг фоиз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118,
176-180, 186, 187- моддаларига асосан, суд
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХХ" унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар "Хххх" давлат
муассасаси фойдасига 1 456 231 000 сўм асосий қарз, 27 304 290 сўм фоиз, 29 670 706
сўм давлат божи, 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш учун олдиндан тўлаб чиқилган
75 000 сўм харажатни даъвогарга қайтариш бўйича маълумотнома берилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан тегишли тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов