Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1325 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ZANGIOTA OBODON масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT SUV TA`MINOTI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1084044 Claim ID 3232869 PDF Hash c1736ec2d95448f2... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
зР ФКнинг 703-моддаси зР ФК 703 law
Мазкур Кодекснинг 705-моддаси Мазкур Кодекс 705 code_article
нинг 26-моддаси нинг 26 law
зР ФКнинг 236-моддаси зР ФК 236 law
Мазкур Кодекснинг 333-моддаси Мазкур Кодекс 333 code_article
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
Мазкур Кодекснинг 75-моддаси Мазкур Кодекс 75 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1325-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Зангиота Ободон” МЧЖ манфаатида жавобгар - “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ҳисобидан 3.036.494,01 сўм асосий қарз, 1.093.137 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили С.Рахимов (2023 йил 13 мартдаги 37-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Миразимов (2023 йил 5 январдаги 01/26-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Зангиота Ободон” МЧЖ (кейинги матнда - “Ижрочи”, манфаатдор) манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ (кейинги матнда “Истеъмолчи”, жавобгар) тарафлар ўртасида 2021 йил 14 апрелда “Қаттиқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни олиб кетиш тўғрисида” тузилган 1/654-сонли шартнома бўйича олган мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги, кўрсатилган хизматлар ҳақини тўламаганлиги оқибатида манфаатдор олдида 3.036.494,01 сўм қарздорликка йўл қўйганлигини, шунингдек юборилган талабнома ва огоҳлантириш хатларини оқибатсиз қолдирганлигини баён қилиб, жавобгар - “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ҳисобидан манфаатдор корхона фойдасига 3.036.494,01 сўм асосий қарз, тўлов кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 1.093.137 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини ундириб беришни ҳамда ишни палата вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган манфаатдор корхона вакили даъво аризасида баён этилган важларни қувватлаб, судга тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ва хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб, жамиятнинг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня талабини камайтириб беришни сўради. 1 Суд, тарафлар вакилларининг даъво аризаси юзасидан важларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнда ЎзР ФК)нинг 234-моддаси иккинчи бандига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ЎзР ФКнинг 703-моддасига мувофиқ ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур Кодекснинг 705-моддасига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 апрелда “Қаттиқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни олиб кетиш тўғрисида” 1/654-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан манфаатдор жавобгарга шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган хизматни кўрсатиш, жавобгар эса уни қабул қилиш ва шартномаларда белгиланган тартибда ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Манфаатдор томонидан ушбу шартномаларга асосан олинган мажбурият бажарилган, аммо жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаган, шунингдек юборилган талабнома ва огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда - ЎзР ИПК)нинг 26-моддаси биринчи қисми 5-бандига кўра, мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолардир. ЎзР ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур Кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5580сонли Фармонининг 2-банди в-кичик бандида 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўлов истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномаларга мувофиқ 2 бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 100 фоиз олдиндан тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 06 февралдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сонли қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш Қоидалари”нинг 42-бандига кўра, истеъмолчи маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўлашга мажбур. Суд жараёнида жавобгарнинг кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлиқ тўламаганлиги оқибатида манфаатдор корхона олдида 3.036.494,01 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги, ушбу қарз суммасини тўлаш тўғрисида юборилган талабнома ва огоҳлантириш хатларини оқибатсиз қолдирганлиги ишдаги мавжуд далиллар ва тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Мазкур Кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар ёзма далиллар ҳисобланади. Қайд этилганларга кўра, даъвонинг 3.036.494,01 сўм асосий қарз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. 3 Даъвогар шартноманинг 4.4-банди ҳамда юқорида қайд этилган қонун талабидан келиб чиқиб, жавобгардан 1.093.137 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 1.093.137 сўм пеня миқдорини 250.000 сўмга камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Бинобарин, ЎзР ИПКнинг 118, 176, 180, 186-моддалари ҳамда ЎзР ФКнинг 236, 333, 703, 705-моддаларини қўллаб, ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ҳисобидан “Зангиота Ободон” МЧЖ фойдасига 3.036.494,01 сўм асосий қарз, 250.000 сўм пеня, 30.000 сўм почта харажати, жами 3.316.494 сўм; - “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. - Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. - Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья А.О.Хаитбоев 4