Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/930 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "GAYBULLA XOJAMBERDIYEV" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "LITAI TEXTILE OVERSEAS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082809 Claim ID 3229189 PDF Hash dd436f5457b0906c... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
нинг 68-моддаси нинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 17 апрель 4-1805-2302/930-сонлииш Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Игамов раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар "ҒАЙБУЛЛА ХЎЖАМБЕРДИЕВ" фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан 56 503 129 сўм асосий қарз, 16 272 864 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, жавобгар вакиллари А.Абдирахмонов, А.Сатторовлар (ишончномага асосан) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар "ҒАЙБУЛЛА ХЎЖАМБЕРДИЕВ" фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” МЧЖ хорижий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 56 503 129 сўм асосий қарз, 16 272 864 сўм пеня ундиришни сўраган. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогарнинг даъвоси бўйича тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида тасдиқланган 03.04.2023 йилдаги солиштирма далолатномага асосан асосий қарз мавжуд эмаслиги инобатга олиб, даъвони рад этишни сўрашди. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари кўрсатмаларини ва ишдаги ҳужжатларни текшириб, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар фермер хўжалиги манфаатида киритган даъвосини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 27.01.2022 йилда “пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” 89-сонли контрактация шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Хўжалик” - "ҒАЙБУЛЛА ХЎЖАМБЕРДИЕВ" фермер хўжалиги 2022 йилнинг бизнес-режасига асосан 10 гектар ер майдонидан 25 тонна пахта хом-ашёсини “Харидор” “LITAI TEXILE OVERSEAS” МЧЖ хорижий корхонасига етказиб бериш, “Харидор” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган электрон ҳисоб-фактуралар асосида 26.329 тонна, қиймати 259 539 044 сўмлик пахта маҳсулотларини етказиб берган. Шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа ҳаражатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб берилиши кўрсатилган. Даъвогар етказиб берилган пахта хом-ашёси учун маблағларни тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборган, лекин юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирганлиги сабабли Кенгаш даъвогар манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 56 503 129 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 16 272 864 сўм пеня жами 72 775 993 сўм ундиришни сўраган. Суд даъво талабларини қисман асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда - ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбуриятфуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация (фьючерс) шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Лекин, тарафлар ўртасида 2023 йил 03 апрель кунида тасдиқланган солиштирма далолатномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи тўлиқ тўланганлиги аниқланди. Шу сабабли суд, даъво талабининг асосий қарзи тўлиқ тўлангалигини инобатга олиб, уни рад этишни лозим топади. талабларидан келиб чиққан ҳолда, 16 272 864 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.4-бандида шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак(аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини белгиланган муддатда тўламаганлиги учун “Харидор” “Хўжалик”ка ўзи тўлаши керак бўлган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жаримадан ташқари “Харидор” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган. Суд, 16 272 864 (56 503 129 * 0.4 % * 72 = 16 272 864) сўм пеня ундириш талабини асосли ҳисоблайди. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 16 272 864 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 455 519.86 сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар "ҒАЙБУЛЛА ХЎЖАМБЕРДИЕВ" фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб киритган даъвоси аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар "ҒАЙБУЛЛА ХЎЖАМБЕРДИЕВ" фермер хўжалиги фойдасига 16 272 864 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1 455 519.86 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга ҳақли. Ғ.Р.Игамов