Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/3222 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "AMIRXON AZIZXON TEMURBEK KELAJAGI" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Фейҳан текс масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082975 Claim ID 3234804 PDF Hash ea2dd30452b874e3... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244 65 03, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2023 йил 17 апрель 4-1501-2302/3222-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг мажлиси котиблигида, Фурқат тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили К.А. Содиқов (2023 йил 27 март кунги 55-сонли ишончномага асосан), даъвогар вакили Р. Нурматов (2023 йил 17 март кунги ишончномага асосан), жавобгар вакили А.Н. Ёқубов (2023 йил 25 март кунги 25-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Фурқат тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар “НОМИ” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб судга киритган жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан жами 302 520 286 сўм асосий қарз, 71 394 073 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд жавобгарга тегишли суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Фурқат тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар “НОМИ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда Фермер хўжалиги деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) жами 302 520 286 сўм асосий қарз, 71 394 073 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида Кенгаш ва даъвогар эришилганини тушунтириб ўтишди. вакиллари иш бўйича медиацияга Жавобгар вакили медиация битими тузилгани учун даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиация келишуви даъвогар ва жавобгар ўртасида нопрофессионал медиатор Кенгаш иштирокида тузилган. Медиатив келишуви тарафлар раҳбарлари ва медиатор томонидан имзоланган. ИПК 107-моддасининг 5-3-бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса даъво кўрмасдан қолдирилади. 2 Суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув қонун ҳужжатларга зид эмаслигини, унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор эмаслигини инобатга олиб даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17моддасининг олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно”, деб белгиланган. Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилгани учун давлат ундирилмайди, почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 131, 133, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ божи ҚИЛДИ : Даъвогар “НОМИ” фермер хўжалиги ва жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамияти и ўртасида 2023 йил 17 апрель куни медиация келишуви тузилгани учун даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тараф ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи Д.С. Акрамова