Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/828 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жиззах вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ответчик / Подсудимый Agro Elegant Klaster масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082780 Claim ID 3258639 PDF Hash e2d87c2affded7a5... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/828-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ 2023 йил 17 апрель Дўстлик шаҳри раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар Жиззах вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 24.000.000 сўм асосий қарз ва 9.600.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили У.Парманов ва Ш.Олтмишев (ишончнома асосида)лар ва жавобгар вакили О.Деҳқонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Жиззах вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) 24.000.000 сўм асосий қарз ва 9.600.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарга тегишли хизматлар кўрсатилганлигини, яъни 80000 м2 ҳудудни зарарсизлантириш хизматлари кўрсатилганлигини, бироқ жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини бажармасдан, бажарилган ишлар ҳақини бугунги кунга қадар тўламаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатан ҳам даъвогар томонидан даъво аризасида қайд этилган хизматлар кўрсатилганлигини, жамиятнинг моддий аҳволи бироз ёмон бўлганлиги сабабли қарздорлик тўланмасдан келганлигини, тез кунда қарздорлик тўлаб берилишини, суддан моддий аҳволини инобатга олиб, пеняни камайтиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 30 августда 44-сонли хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра “бажарувчи” (даъвогар) “буюртмачи” (жавобгар)нинг топшириғига асосан чет мамлакатларга экспортга ва республикамиз вилоятларига жўнатилаётган карантин остидаги материалларни, чет мамлакатлардан келтирилган импорт юкларни карантин текширувидан ўтказиб, фитосанитар сертификатини бериш, раскредитовка бериш, лозим бўлганда (мактоксин, канкфос, фосфинмаг фумиганти билан ҳамда кимёвий усулда ишлов бериш йўли билан) зарарсизлантириш (фумигация) хизматларини бажариши ва бошқа хизматлар кўрсатиши, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиб, унинг ҳақини шартномада кўрсатилган муддат ва нархларда тўлаб бериш мажбуриятини олган. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан 80000 м2 карантин остидаги ер майдонини зарарсизлантириб, жами 24.000.000 сўмлик хизматларни кўрсатиш орқали ишларни бажарган. ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Шартноманинг 4.2-бандига кўра даъвогар томонидан бажариладиган ишлар учун жавобгар унга бажариладиган ишлар қийматининг 15 фоизини олдиндан аванс сифатида тўлаб бериши, қолган тўлов ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи хужжат имзолангандан сўнг 10 кун давомида амалга оширилиши лозим бўлган. Бажарилган ишлар жавобгар томонидан тегишли хизматлар кўрсатилганлигини қабул қилиш тўғрисидаги 22040000542-сонли зарарсизлантириш далолатномасига асосан қабул қилиб олинган бўлса-да, улар бўйича тўлов белгиланган муддатларда амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 24.000.000 сўмни ташкил этган. Шартнома шартларидан келиб чиққан қарздорлик юзасидан даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаш ҳақида 13.02.2023 йилда 01-29/01-сонли талабнома юборилган. Лекин, мазкур талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилганлиги натижасида даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг ушбу талаби асосли ҳисобланади. Ушбу ҳолат даъвогар вакилининг кўрсатмалари, иш ҳужжатларидаги ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи зарарсизлантириш далолатномаси, тарафлар ўртасида имзоланган мавжуд қарздорликни тасдиқловчи 01.02.2023 йилда расмийлаштирилган ўзаро солиштирма далолатнома билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис, суд даъвонинг 24.000.000 сўм асосий қарз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб, кўрсатилган хизматлар ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун жавобгардан 9.600.000 сўм пеня ундиришни сўраган. мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шартноманинг 5.1-бандига кўра бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгар даъвогарга ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 1.100.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, тарафлар вакилдарининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд, қ a р o р қ и л а д и: Даъвогар Жиззах вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 24.000.000 сўм асосий қарз ва 9.600.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Жиззах вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси фойдасига 24.000.000 сўм асосий қарз, 1.100.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 672.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. И.Қурбанов