Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/1239 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "AGRO BUSINESS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "MUXAMMADAZIZ-MADINA TOMORQA XIZMATI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082984 Claim ID 3255732 PDF Hash d3f6d7009d0b327b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
аролик кодекси 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 апрель 4-1104-2301/1239-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Ф.Мустонов (судга тақдим этган 2023 йил 15 мартдаги ишончномаси, 479сонли ордери ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) иштирокида, даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар –“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 39 620 000 сўм асосий қарз, 5 903 380 сўм пеня, 2 000 000 сўм зарар ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар –“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 39 620 000 сўм асосий қарз, 5 903 380 сўм пеня, 2 000 000 сўм зарар ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд муҳокамасида қатнашиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар топширилганлигини, жавобгар томонидан шартномадаги мажбуриятларини тўлиқ равишда бажармаганлиги натижасида, иш ҳужжатларига тақдим этилган электрон ҳисоб-фактуралар ва ўзаро ҳисобкитобларни солиштириш далолатномасига асосан 39 620 000 сўм асосий қарз, 5 903 380 сўм пеня юзага ҳамда 2 000 000 сўм зарар келганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгардан ундирилиши сўралган асосий қарзни ва зарани тўлиқ ҳамда пеняни эса амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ундириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. 1 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгар шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида тарафларнинг вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 14 февралда №6/22-сонли шартнома тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти – “Етказиб берувчи” ўзига тегишли маҳсулотларни (минерал уғитлар, маккажўхори уруғлиги ва бошқалар) “Сотиб олувчига” – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига етказиб бериш, “Сотиб олувчи” эса ушбу товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 39 620 000 сўмни ташкил этган. Шартноманинг 2.1., 3.3-бандларига кўра, “Етказиб берувчи” шартнома тузилгандан бошлаб ўн календарь кунида шартлашилган маҳсулотни “Сотиб олувчига” етказиб бериш, “Сотиб олувчи” эса етказиб берилган 2 маҳсулотларни 120 кун ичида тўловни амалга оширишига томонлар ўзаро келишишган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти – “Етказиб берувчи” ўзига тегишли маҳсулотларни “Сотиб олувчи” – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 21 апрелда электрон кўринишда икки томонлама тузилиб тасдиқланган №43-сонли ҳисобварақ фактурага кўра, жами 39 620 сўмлик маҳсулотлар топширилган. Аммо, жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти шартномадаги тўлов мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида, “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг олдида 39 620 000 сўмлик асосий қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Ушбу ҳолат, тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган 43-сонли ҳисобварқ-фактурада, 2023 йил 27 февраль ҳолатига бир томонлама тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасида ҳам ўз аксини топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарни ёзма ва оғзаки равишда юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича талабномаси ҳамда огоҳлантирилишига қармасдан қарздорлик бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар –“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 39 620 000 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, даъвогар ўз даъво аризасида ва даъвогар вакили суд муҳокамасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-банди талабларига Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар 3 фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг талабларига кўра, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун, даъвогар жавобгар ҳисобидан 5 903 380 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартномаларнинг шартларига кўра, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни 3 500 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. 4 Шу билан бирга, даъвогар ўз даъво аризасида ва даъвогар вакили суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 14моддасига кўра, жавобгар ҳисобидан 2 000 000 сўм зарар ундириб беришни сўраган. “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “Legal Fero” адвокатлик бюроси билан 2023 йил 1 февралда 16-сонли “Юридик хизмат кўрсатиш бўйича келишув”тузилган, мазкур келишувга асосан, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан мазкур низо бўйича кўрсатиладиган юридик хизматлар учун “Legal Fero” адвокатлик бюросининг ҳисоб рақамига 2023 йил 10 февралдаги 25-сонли тўлов топшириқномасига кўра, 2 500 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар –“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 000 000 сўм зарарни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14, 236, 333, 437-моддаларини, “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 14-17-банди талабларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд 5 ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар –“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 39 620 000 сўм асосий қарз, 3 500 000 сўм пеня, 2 000 000 сўм зарар, 475 234 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Х.Н.Равшанов 6