← Назад
Решение #603594 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 50 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 17 апрель
4-1104-2302/1212-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "ХХХХ" МЧЖ манфаатида Ххххнинг
жавобгар Хххх давлат унитар корхонаси ҳисобидан 910 277 388 сўм асосий қарз,
455 138 694 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили
Д.Юсупов (раҳбар), жавобгар вакили О.Хайтбаев (2023 йил 9 январдаги 11/15-сонли
ишончнома асосида), иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъвогар "ХХХХ" МЧЖ манфаатида Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судига мурожаат қилиб, жавобгар Хххх давлат унитар корхонаси ҳисобидан 910 277
388 сўм асосий қарз, 455 138 694 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилоят Ғазначилик бошқармаси ва
"Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали жалб қилинган.
Суднинг ажрими билан ишда жавобгар ҳисобланган Хххх давлат унитар
корхонаси "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиалига
алмаштирилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган "Хххх" давлат
унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали ва Тошкент вилоят Ғазначилик
бошқармаси вакиллари бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд уларнинг суд
мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали
ҳисобидан 910 277 388 сўм асосий қарз ва 455 138 694 сўм пеня ундириш юзасидан
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилинганлигини, бироқ суднинг
2023 йил 14 мартдаги ажримига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 9 сентябрдаги “Республикада Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати
фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-378-сонли Қарорига
асосан "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали тугатилганлигини
асос қилиб, иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилганлигини, ишда жавобгар
ўзгарганлиги сабабли даъво талабларини "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент
вилояти филиалига нисбатан қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги “Республикада Капитал қурилиш соҳасида
буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-378-сонли Қарорига асосан тугатилаѐтганлиги ва инжиниринг компаниялари
тугатилаѐтган буюртмачи хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий
вориси ҳисобланиши қайд этилган бўлса-да, корхонада тугатиш ишлари давом
этаѐтганлигини, Хххх давлат унитар корхонаси ва "Хххх" давлат унитар корхонаси
Тошкент
вилояти
филиали
ўртасида
тегишли
ҳужжатлар
расмийлаштирилмаганлигини, корхона давлат реестридан чиқарилмаганлигини,
шартномалар "ХХХХ" МЧЖ ва "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти
филиали ўртасида тузилганлиги, "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти
филиали тугатилмаганлиги сабабли ишда жавобгар ҳисобланган Хххх давлат унитар
корхонасини "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиалидан
ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этаѐтган "ХХХХ" МЧЖ вакили жавобгарнинг
алмаштирилиши юзасидан эътироз билдирмади.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК)
8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда
тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "ХХХХ" МЧЖ ва "Хххх" давлат унитар
корхонаси Тошкент вилояти филиали ўртасида 2021 йил 18 октябрь куни 1 565 605 992
сўмлик 366-сонли пудрат шартномаси (кейинчалик матнда Шартнома) тузилган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, Пудратчи Тошкент вилояти, Янгийўл тумани,
"Навбаҳор" МФЙ Самарқанд кўчаси 1,21,37 ва "Ахил" МФЙ Самарқанд кўчаси 7,9А
"Боғ" кўчаси 10 кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлаш объекти бўйича ишларни
бажариш мажбуриятини, Буюртмачи эса Пудратчига қурилиш ишларини бажариш
учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва бажарилган ишлар учун
тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
ФКнинг 666-моддаси биринчи қисмига кўра қурилиш пудрати шартномаси
бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан
муайян объектни қуриш ѐки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади,
бюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шарт-шароит яратиб бериш, ишни
қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 673-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг
бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ѐки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан бажарилган ишлар қабул-қилиш
топшириш далолатномаларига асосан жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ва
қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги давлат
қабул хайъати далолатномасигага кўра объект фойдаланишга қабул қилинган..
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Шу билан бирга, даъвогар "ХХХХ" МЧЖ манфаатида Ххххнинг жавобгар Хххх
давлат унитар корхонаси ҳисобидан 910 277 388 сўм асосий қарз, 455 138 694 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Бироқ, ФКнинг 50-моддасига кўра, юридик шахслар қўшиб юборилганида
улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан
вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган
юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади.
Юридик шахс бўлинган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш
балансига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсларга ўтади.
Юридик шахс таркибидан бир ѐки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанида
қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига
мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади.
Бундай ҳолатда, "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали ва
унинг ҳуқуқий вориси ўртасида юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчларини топшириш
ҳужжати, жумладан тақсимлаш баланси расмийлаштирилмаганлиги, "Хххх" давлат
унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали тугатилмаганлигини ва давлат
реестридан чиқарилмаганлиги аниқланган.
Шунга кўра, жавобгар ҳисобланган Хххх давлат унитар корхонаси "Хххх" давлат
унитар корхонаси Тошкент вилояти филиалига алмаштирилган.
Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг 910 277 388 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талабини "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти
филиалига нисбатан қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 14.2-бандига асосан жавобгардан
455 138 694 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги
сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ,
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини
инобатга олиб, талаб қилинган 455 138 694 сўм пеня миқдорини 64 000 000 сўмгача
камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини эса жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали ҳисобидан
даъвогар "ХХХХ" МЧЖ фойдасига 910 277 388 сўм асосий қарз, 64 000 000 сўм пеня ва
30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "Хххх" давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали ҳисобидан
Республика бюджетига 27 308 321,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалар берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Т.Салимов