← Назад
Решение #603614 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 17 апрель
4-1501-2304/3437-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов,
Даъвогар «MAYAK AGROTEXSERVIS» масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар – «Водий Биллур» фермер хўжалиги ҳисобидан 1 750 000 сўм асосий қарз,
875 000 пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
«MAYAK AGROTEXSERVIS» масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар «Водий
Биллур» фермер хўжалиги ҳисобидан 1 750 000 сўм асосий қарз, 875 000 пеня ва суд
харажатини ундиришни сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган базавий
ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000 сўмдан
ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида юритилган. Даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва ишни 2023 йил
17 апрель куни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарнинг давлат рўйхатига олинган ҳамда
даъвогар билан тузилган шартномада кўрсатилган юридик манзилига юборилгани учун
жавобгар иш бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли
тартибда огоҳлантирилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг
саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқилади. Шу сабабли мазкур иқтисодий иш суд мажлиси
ўтказилмасдан кўриб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига кўра,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар, суд томонидан юридик шахснинг
судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи
бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги
сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи
қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар «MAYAK AGROTEXSERVIS» масъулияти
чекланган жамияти (Бажарувчи) ва жавобгар «Водий Биллур»
фермер хўжалиги
(Буюртмачи) ўртасида 2019 йил 7 июль куни “Қишлоқ хўжалик корхоналарига механизация
ѐрдамида бажариладиган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича” шартнома тузилган
бўлиб, ушбу шартномага асосан Бажарувчи Буюртмачининг топшириғига асосан қишлоқ
хўжалиги ишларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалик экинларига агротехник муддатларда
ишлов бериши, Буюртмачи эса шартномага асосан кўрсатилган хизматлар учун тўловларни
ўз вақтида амалга оширишга келишилган.
Мазкур шартноманинг 3.3-бандига асосан Бажарувчи томонидан кўрсатилган
хизматлар учун Буюртмачи олдиндан 30-50 фоиз миқдорида аванс тўловларини тўлаши,
қолган тўловларни 60 кун мобайнида амалга ошириши лозим бўлган.
Шартномага асосан жавобгарга кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тўлиқ амалга
оширилмаган. Жавобгарнинг даъво аризаси судга тақдим қилинган кун ҳолатига даъвогар
олдида 1 750 000 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги
огохлантириш хати ва оғзаки мурожаатлари жавобгар томонидан ижро қилинмаган.
Даъвогар «MAYAK AGROTEXSERVIS» масъулияти чекланган жамияти судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Водий Биллур»
фермер хўжалигидан
1 750 000 сўм қарздорлик суммаси, 875 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Суд, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига кўра, «MAYAK AGROTEXSERVIS» масъулияти чекланган
жамияти (Бажарувчи) ва жавобгар «Водий Биллур» фермер хўжалиги (Буюртмачи)
ўртасида 2019 йил 7 июль куни “Қишлоқ хўжалик корхоналарига механизация ѐрдамида
бажариладиган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича” шартнома тузилган бўлиб, ушбу
шартномага асосан Бажарувчи Буюртмачининг топшириғига асосан қишлоқ хўжалиги
ишларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалик экинларига агротехник муддатларда ишлов
бериши, Буюртмачи эса шартномага асосан кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз
вақтида амалга оширишга келишилган бўлсада, даъвогар томонидан жавобгарнинг 5 гектар
ғалла майдонини хар бир гектари учун 350 000 сўмдан ўриш учун жами 1 750 000 сўм
бажарган ишлар учун хизматлар тўланмаган.
Даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
счѐт-фактура, солиштирма далолатнома ва ишдаги бошқа далиллар билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият –
фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ѐки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади” деб белгиланган.
ФКнинг 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
Даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш талаби тарафлар ўртасида
тузилган шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа далиллар, шунингдек даъвогар
вакилининг берган кўрсатмалари билан тасдиқланганлиги боис, суд даъвогарнинг асосий
қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 875 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-бандида бажарувчи томонидан
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги учун Буюртмачи хар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0.4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортмаган миқдорда пеня
тўлашлиги кўрсатилган.
ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 12-бандида “Судлар шунга эътибор
беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ѐки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни
кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади” деб тушунтириш берилган.
Судга ишдаги ҳужжатлар, тарафларнинг шартнома мажбуриятларини қай даражада
бажарганлиги ҳолатларини инобатга олиб, жавобгардан 875 000 сўм пеня ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни иловасидаги давлат
божи ставкаларининг миқдорларининг 2-бандига асосан иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, агар
кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланса белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи тўланиши белгиланган. Даъвогар даъво тақдим қилишда кичик тадбиркорлик
субъектига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб, 2023 йил 17 март кунги
тўлов топшириқномаси билан 150 000 сўм давлат божи тўлаган.
Баѐн қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қаноатлантириб,
жавобгар «Водий Биллур» фермер хўжалигидан даъвогар «MAYAK AGROTEXSERVIS»
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 750 000 сўм асосий қарз, 875 000 сўм пеня,
150 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Даъвогар «MAYAK AGROTEXSERVIS» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар «Водий Биллур» фермер хўжалиги ҳисобидан 1 750 000 сўм асосий қарз, 875 000
сўм пеня, 150 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
ҚИЛАДИ:
Х.Жамолиддинов