← Назад
Решение #603631 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| Апелляция шикоятида биринчи инстанция суди МК | 205 | — | law | |
| онуни | 3 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 281 | — | law | |
| олатлар мавжуд эмас ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1103-2201/2396-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда маърузачи судья – М.Якубов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- Н. Юсупов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 17 апрель
судья Н.Юсупов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Арипов ва
И.Юсуповдан иборат таркибда, А.Мингбоев котиблигида, "ААА"
масъулияти чекланган жамиятидан вакил - ССС (ишончнома
асосида)лар иштирокида Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 17 январдаги хусусий ажрими устидан "ААА" масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида
ишни вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси даъвогар - "ВВВ" масъулияти чекланган жамияти
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- "ААА"
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 135.226.000 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво
талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 135.226.000 сўм асосий қарз ва 24. 000 сўм почта харажати,
республика бюджетига эса 2 704 520 сўм давлат божи ундирилиши
кўрсатилган.
Шу билан бирга суд, моддий жавобгарликка тортиш тўғрисида
хусусий ажрим чиқариб, унда "ААА" МЧЖ масъул мансабдор шахслари,
низо келиб чиққан шартнома бўйича ўз мажбуриятларини ўз вақтида
бажармасдан, тўлов интизомига риоя қилмаганлиги натижасида жамият
ҳисобидан республика бюджетига 2. 704. 520 сўм давлат божи, даъвогар
фойдасига 24. 000 сўм почта харажати ортиқча ундирилиши оқибатида
жамиятга зарар етказилишига сабабчи бўлганлиги, уларга нисбатан
жамиятга етказилган зарар учун ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида
моддий жавобгарликка тортиш ва зарар суммасини жамиятга ундириш
мажбурияти юкланган.
Ушбу хусусий ажримдан норози бўлган жавобгар апелляция
шикоятида ажрим мантиқсиз чиқарилганлиги, мансабдор шахсни
моддий жавобгарликка тортиш асослари келтирилмаганлиги, суд
холислик тамойилидан четга чиққанлиги, Ўзбекистон Республикаси
қарздорлик авваламбор охирги уч йил мобайнида табиий ўзгаришлар,
пандемия, иқтисодий ва молиявий инқирозлар сабаб бўлганлиги, ҳар
қандай тадбиркор фаолиятини таваккалчиликка асосланган ҳолда
амалга оширилишига эътиборини қаратмаганлиги, “Хусусий мулкни
ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг қонунида ҳуқуқи бузилган шахсга
етказилган зарар бошқача тарзда жавобгар бўлиши назарда
тутилганлиги,бироқ хусусий ажримда жамиятнинг мансабдор шахслари
ҳуқуқбузарлик содир этилганликда гумон қилинаётганлиги, зарар
қайси мансабдор шахс, кимга зарар етказганлиги кўрсатилмаганлиги
сабабли хусусий ажримни бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция
шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи
инстанция суди хусусий ажримни бекор қилишни сўради.
Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили
шартномада белгиланган маблағ жавобгар томонидан тўлаб
берилмаганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини рад этишни,
биринчи инстанция судининг хусусий ажримини судлов ҳайъатига
ҳавола қилишини билдирган.
Даъвогар ва палата вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар ишда мавжуд. Бироқ даъвогар судга илтимоснома билан
мурожаат қилиб, суд мажлисини унинг иштироксиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати даъвогарнинг илтимосномасини
қаноатлантириб, ишни уларни вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятларда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция
судининг хусусий ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "ВВВ" МЧЖ ҳамда "ААА" МЧЖ
ўртасида 2019 йил 03 апрелда 408-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.5-бандларига мувофиқ,
"Сотувчи" "Ҳаридор"га талабнома асосида зараркунандаларга ва
касалликларга қарши ўсимликларни ҳимоя қилиш препаратларини
"Сотувчи" омборхонасидан етказиб бериш, "Ҳаридор" эса олдиндан
100 фоиз тўловларни "Сотувчи"га ўтказиб бериш, "Сотувчи" пул
маблағлари тўлиқ ўтказиб берилгандан сўнг белгиланган сифат асосида
маҳсулот етказиб бериш, пул маблағлари ўтказилганидан сўнг қайта
ҳисоб-китоб қилинмаслиги юзасидан ўзаро келишган.
"Сотувчи" "ВВВ" МЧЖ томонидан тарафлар ўртасида 2019 йил 03
апрелда тузилган 408-сонли шартномага мувофиқ:
2019 йил 04 апрелдаги 21-сонли ишончнома, йўл варақа ва
426-сонли ҳисоб-фактурага асосан 31.500.000 сўмлик;
2019 йил 20 апрелдаги 39-сонли ишончнома, йўл варақа ва
814-сонли ҳисоб-фактурага асосан 28.800.000 сўмлик;
2019 йил 16 июндаги 109-сонли ишончнома, йўл варақа ва
1631-сонли ҳисоб-фактурага асосан 160.600.000 сўмлик;
2019 йил 02 июлдаги 121-сонли ишончнома, йўл варақа ва
1693-сонли ҳисоб-фактурага асосан 198.000.000 сўмлик;
2019 йил 08 августдаги 152-сонли ишончнома, йўл варақа ва
1873-сонли ҳисоб-фактурага асосан 9.000.000 сўмлик;
2019 йил 28 августдаги 165-сонли ишончнома, йўл варақа ва
1963-сонли ҳисоб-фактурага кўра 45.000.000 сўмлик;
2019 йил 07 сентябрдаги 172-сонли ишончнома шу кундаги йўл
варақа ва 1981-сонли ҳисоб-фактурага мувофиқ 90.000.000 сўмлик;
2019 йил 25 сентябрдаги 184-сонли ишончнома шу кундаги йўл
варақа ҳамда 2020-сонли ҳисоб-фактурага асосан 180.000.000 сўмлик,
жами 742.800.000 сўмлик буғдой ва пахта экинлари зараркунандаларга
ва касалликларга қарши ўсимликларни ҳимоя қилиш препаратлари
"Ҳаридор" "ААА" МЧЖга етказиб берган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 15 октябрь ҳолатига ўзаро тузилган
таққослаш далолатномасига асосан жавобгар даъвогар олдидаги
маҳсулот ҳақидан бўлган 180.000.000 сўм қарзни тан олган бўлиб,
"Ҳаридор"
"ААА"
МЧЖ
олинган
маҳсулотлар
учун
135.226.000 сўм қарз бўлиб қолган.
Шундан сўнг, даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот ҳақидан
бўлган қарздорликни тўлаб бериш юзасидан 2020 йил 15 октябрда 81сонли, 2021 йил 08 апрелда 3-сонли, 2022 йил 25 октябрда 57-сонли
огоҳлантириш хатлари билан мурожаат қилган бўлса-да, мазкур
огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган.
Ишдаги мавжуд далилларга кўра, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорида суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилган.
Биринчи инстанция суди, жамиятдан ундирилган 2. 728. 520 сўм
суд харажатларини жамиятга етказилган зарар сифатида баҳолаб,
айбдор шахсдан зарар суммасини жамиятга ундириш бўйича моддий
жавобгарликка тортиш юзасидан хусусий ажрим чиқарган.
Биринчи инстанция суди, тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 1.3.-бандига асосан жавобгар ўз вақтида тўловлар амалга
оширган тақдирда ёки даъвогар томонидан судгача низони ҳал этиш
чораси
сифатида
юборган
талабномаларини
эътиборсиз
қолдирилганлиги
натижасида,
ундирилиши
кўрсатилган
суд
харажатларини жавобгарга 2. 728.520 сўм миқдорида зарар
етказилганлиги хусусий ажримда кўрсатиб ўтилган.
Апелляция шикоятида биринчи инстанция суди МКнинг
205-моддасига асосланиб ноқонуний равишда ажрим чиқарилганлиги
важ қилинган.
Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан
қуйидаги асосларга кўра келиша олмайди.
Чунки, МК 205-моддасининг биринчи қисмида агар ушбу кодексда
бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, ходим етказилган зарар учун
ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори доирасида моддий жавобгар
бўлади.
Биринчи босқич суди томонидан хусусий ажрим чиқаришда
МКнинг 202, 205 ва 208-моддаларида белгиланган моддий
жавобгарликка тортишга асос бўлувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги
сабабли, МК 201-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган қоида
қўлланилган.
Қолаверса, жавобгарнинг ташкилий ҳуқуқий шакли МЧЖ
ҳисобланиб,
унинг
маблағлари
таъсисчиларнинг
улушидан
молиялаштирилади.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддасига кўра,
бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав
капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда
улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият
деб ҳисобланади.
Бундан ташқари, шикоят жамият томонидан берилганлиги,
шикоятда
жамиятнинг
қандай
ҳуқуқлари
бузилганлиги
кўрсатилмаганлиги, балки у манфаатдор шахс ҳисобланиши, шунингдек
жамият, хусусий ажримда кўрсатилган моддий зарар ундириш юзасидан
масъул шахсни аниқлаб, фармойиш қабул қилинганлигини тасдиқловчи
далилларни ҳам судлов ҳайъатига тақдим этмади.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасида белгиланганидек, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Аммо, жавобгар томонидан ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб
келтирилаётган ҳолатлар исботлаб берилмади.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган
деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПКнинг 281-моддасига мувофиқ биринчи инстанция судининг
ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу
Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти
(протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган
апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган
тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш
натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли:
1) қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга;
2) қарорни, ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга;
3) даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини
қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни
тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор
қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб
чиқиш учун юборишга.
Бироқ, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг хусусий
ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар
мавжуд эмас
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини)
кўриш натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция
суди томонидан хусусий ажримни қабул қилишда моддий ёки
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги,
ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида тўғри хулосага
келинганлиги хусусий ажримини ўзгартириш учун асослар мавжуд
эмаслиги сабабли, жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган
важлари билан келиша олмайди ва суд ҳужжатини ўзгаришсиз
қолдиришни, олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар
зиммасида юклашни лозим топди.,
Бинобарин, ИПКнинг 279-281-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Қуйичирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
17 январдаги хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
"ААА"
масъулияти
чекланган
жамиятининг
апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация
шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи:
Н.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
А.Арипов