← Назад
Решение #603671 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 273 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| СКнинг | 82 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 833 символов
4-1604-2302/662-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2023 йил 17 апрель
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Тўхтабоев
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг котиблигида, аризачи ААнинг
жавобгар ББнинг банклардаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш ҳақидаги аризасини Янгиқўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси биносида,
очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи - АА (бндан буён матнда аризачи деб юритилади) Янгиқўрғон
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – ББ
(матнда жавобгар деб юритилади)нинг банклардаги ҳисоб-варақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, жавобгар томонидан аризада
кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, ариза
талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган тараф
вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра ариза
талабларини қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
(бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 273-моддасига асосан солиқ
тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ
давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан белгиланган тартибда
солиқ ҳисоботини солиқ органига тақдим этмаган.
СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп
бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига
асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий
ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан
солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган
далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ
органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
СКнинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган
жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу
Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар
билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ
ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим
этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
Суд жавобгар томонидан 2023 йил юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича
солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этилмаганлиги
сабабли аризачининг ариза талабини асосли деб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси
учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги
арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар
қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи
тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг 9-моддаси 12-бандига асосан аризачи ва
жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини
тўлашдан озод қилинган.
Қайд
этилганларга
асосан
суд
аризачининг
ариза
талабини
қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 128, 170, 176-179, 215-222-
моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111 ва 273моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
ББнинг банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операциялари (бюджетга
тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса
оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун тўлаб бериладиган
маблағлар бундан мустасно) чиқиш қисми мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи
тақдим этилгунга қадар ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйилсин.
ББга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисобварақлар бўйича операцияларни
ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолат тўлиқ бартараф
этилгандан сўнг АА томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма(қарор)га асосан
ҳисоб-варақлар бўйича операцияларни тикласин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят қилиши (прокурор
протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев