Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2301/1947 Дата решения 17.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Тухтаев Камалиддин Ибрагимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро вилоят божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый "SAM EKSPRES SAVDO PLUS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082979 Claim ID 3251652 PDF Hash 73a19bc0757448e7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
божхона режимига расмийлаштирилганда Божхона кодекси 56-моддаси божхона режимига расмийлаштирилганда Божхона кодекси 56 code_article
Божхона кодексининг 322-моддаси Божхона кодекси 322 code_article
Божхона кодексининг 302-моддаси Божхона кодекси 302 code_article
збекистон Республикаси ИПК 157-моддаси збекистон Республикаси ИПК 157 law
збекистон Республикаси ИПК 63-моддаси збекистон Республикаси ИПК 63 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2301/1947-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Самарқанд шаҳри 2023 йил 17 апрель Самарканд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Узоқовнинг котиблигида, даъвогар Бухоро вилоят божхона бошқармасининг жавобгар «Sam Ekspres Savdo Plus» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида, даъвогар вакили О.Очилов (06.04.2023 йилдаги 20/04-23-0038-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Самарканд шаҳар иқтисодий судига даъвогар Бухоро вилоят божхона бошқармаси даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Sam Ekspres Savdo Plus» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Бухоро вилоят божхона бошқармаси фойдасига 68 839 691,42 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили О.Очилов даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризани тақдим этиб, аризани қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар «Sam Ekspres Savdo Plus» масъулияти чекланган жамияти вакили иштирок этмади. Суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъводан воз кечишни қабул қилишни рад этишни, даьвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, жавобгар «Sam Ekspres Savdo Plus» масъулияти чекланган жамияти томонидан Эрон Ислом Республикасидан 2023 йилнинг январь-февраль ойида олиб келинган қиймати 34260,95 АҚШ доллари бўлган 68521,9 кг бўлган “Финики сушеные” товарлари Бухоро вилояти божхона бошқармасига тегишли ТИФ божхона постларида 06006/06.02.2023/0001066, 06006/10.02.2023/0001231-сонли божхона юк деклорацияси билан эркин муомалага чиқариш божхона (ИМ-40) режимига расмийлаштирилган. Товарлар “эркин муомалага чиқариш” (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилганда Божхона кодекси 56-моддасига мувофиқ божхона тўловлари тўланган. Божхона кодексининг 322-моддасига кўра товарнинг божхона қийматини ҳисоблаб чиқариш учун товарнинг божхона қиймати ва унинг миқдори асос бўлади. Жамият томонидан 06006/06.02.2023/0001066, 06006/10.02.2023/0001231-сонли божхона юк декларацияси билан ИМ-40 божхона режимига расмийлаштирилган “Финики сушеные” товарлари учун божхона қиймати захира усул (6.3) асосида 1 кг учун 1 АҚШ долларидан белгиланиб, жами 267 277 283,98 сўм божхона тўловлари тўланган. Декларант ёки божхона броккери томонидан товарнинг божхона қийматини аниқлаш усули тўғри танланганлиги устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади. Жамият томонидан ИМ-40 божхона режимига расмийлаштирилган “Финики сушеные” товарларининг божхона қиймати тўғри белгиланганлиги Бухоо вилоят божхона бошқармаси томонидан қайта текширувдан ўтказилганда мазкур товарларнинг божхона қийматини аниқлашда усуллар кетма-кетлигига риоя қилинмаганлиги, божхона қийматини аниқлашнинг “Захира усули”ни қўллашдан олдин “ўхшаш товарга доир битимнинг қийматига оид усул” бўйича аниқланиши, “Финики сушеные” товарларининг божхона қиймати 1 кг учун 1,75 АҚШ долларидан белгиланиши лозимлиги аниқланган. “Божхона қиймати мониторинги” дастури орқали Эрон Ислом Республикасидан импорт қилинган “Финики сушеные” товарларининг божхона қиймати текширилганда жамият томонидан 06006/06.02.2023/0001066, 06006/10.02.2023/0001231-сонли божхона юк декларацияси расмийлаштирилганидан 90 кун олдин 1 кг учун 1,75 АҚШ долларидан 2,20 АҚШ долларигача белгиланиб божхона расмийлаштирилуви амалга оширилганлиги маълум бўлган. Божхона кодексининг 302-моддаси талаблари бузилиши натижасида жамиятганисбатан божхона органи томонидан қўшимча 68 839 691,42 сўмлик божхона тўловлари қўшимча ҳисобланган, божхона тўловларини тўлаш юзасида талабнома билан огоҳлантирилган. Божхона тўловлари жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. Шунинг учун даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгар «Sam Ekspres Savdo Plus» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Бухоро вилоят божхона бошқармаси фойдасига 68 839 691,42 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ИПК 157-моддасининг мазмунига кўра даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд мажлисида Бухоро вилоят божхона бошқармаси вакили О.Очилов жавобгар «Sam Ekspres Savdo Plus» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Бухоро вилоят божхона бошқармаси фойдасига 68 839 691,42 сўм божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъводан воз кечиш тўғрисида ариза тақдим этиб, даъводан тўлиқ воз кечилганлиги маълум қилинди. Ўзбекистон Республикаси ИПК 63-моддасининг мазмунига кўра даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ваколатлари ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши шарт. Даъвогар вакили О.Очиловга берилган ишончнома ўрганилганда унга даъводан воз кечиш ваколати берилмаганлиги аниқланди. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона органларининг даъводан воз кечиши ҳақиқий эмас ҳисобланади. Шунинг учун суд, даъводан воз кечишни қабул қилишни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлардан жавобгар томонидан Республика ҳудудига олиб кирилган товарларга ўхшаш бўлган товарлар 2023 йилнинг январьфевраль ойларида 1,2 АҚШ долларидан расмийлаштирилганлиги маълум бўлганлиги, жавобгар номига келган товарлар божхона органи томонидан текширилган вақтда декларация тўлиқ бўлмаган мақомда расмийлаштирилганлиги учун қўшимча божхона тўловларини ҳисоблаб чиқаришга асос сифатида олинмаганлиги, эндиликда декларация тўлиқ расмийлаштирилганлиги боис товарларга нисбатан 1 усулда 1,2-2,2 АҚШ долларида расмийлаштирилганлиги, 18 647 252,37 сўм божхона тўловлари қўшимча ҳисобланганлиги, жавобгар томонидан қўшимча ҳисобланган 18 647 252,37 сўм божхона тўловлари тўлаб берилганлиги аниқланди. Суд, жавобгар томонидан даъвонинг асосида кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ бартараф қилинганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, даъводан воз кечишни қабул қилишни рад этишни, даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 1 376 793,83 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати, 75 000 сўм видеоконференцалоқа режими харажатини жавобгар «Sam Ekspres Savdo Plus» масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим топади. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 63, 157, 118, 176-179, 180-186-моддаларига асосланиб, суд-, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъводан воз кечишни қабул қилиш рад этилсин. Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Sam Ekspres Savdo Plus» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 1 376 793,83 сўм давлат божи, даъвогар Бухоро вилоят божхона бошқармаси фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Sam Ekspres Savdo Plus» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа режими харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарканд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) бериши мумкин. К.И.Тухтаев