← Назад
Решение #603773 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 апрель
4-1501-2304/2884-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
В.Малаганиева (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари И.Атабаева ва Ғ.Абдиламидов
(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар "Ҳудудгазтаъминот" акционерлик
жамиятининг жавобгар – "Қувасой таъмирқурилишғишт" масъулияти чекланган
жамиятидан 1 200 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар "Ҳудудгазтаъминот" акционерлик жамияти судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар – "Қувасой таъмирқурилишғишт" масъулияти чекланган
жамиятидан 1 200 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2023 йил 1 март кунги 40-01-19/305сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иш бўйича тушунтириш бериб, жавобгар билан
табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлиги, жавобгар шартномада
олган мажбуриятларини бажармаганлиги, жавобгар умумий фойдаланишдаги газ
тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ғишт пишириш печидаги газ ёндиргичлар орқали
пишиқ ғишт ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги, газ корхонасига
етказилган 2 406 888 000 сўм тўловлар қопланган бўлсада, жавобгар газдан ноқонуний
фойдаланиб келганлиги боис шартномага асосан пеня тўлаши кераклигини маълум
қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари судга ариза ва ишга оид ҳужжатлар тақдим
қилиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабига эътироз билдириб, газдан ноқонуний
фойдаланганлик учун жавобгарликка тортилганлиги, жиноят иши кўрилиши мобайнида
етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод
қилинганлиги, корхонанинг иқтисодий аҳволи яхши эмаслиги, газ корхонасига
етказилган зарар миқдорини ҳам қарз шартномасига асосан учинчи шахслардан ёрдам
олиб, зарарни қоплаганлиги, даъвогар келиб чиққан қарздорликни тўлови учун ҳисоб
фактурани 2022 йил 31 август куни тақдим қилганлиги, буларни инобатга олиб,
даъвогарнинг пеня ундириш талабини қаноатлантирмасликни, иш бўйича ҳисобланган
давлат божини ўз зиммасига олишини сўради.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 386-моддасига кўра Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи)
товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб
олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
ФК 470-моддаси биринчи қисмида “Энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда
энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул
қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади” деб қайд
этилган.
ФК 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса
етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
ФК 478-моддаси иккинчи қисмига кўра эса, агар қонун ҳужжатларида, шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса,
туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар
билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Иш ҳужжатларига қараганда, “Ўзтрансгаз” АЖ Фарғона вилояти бўйича газ
таъминоти ҳудудий филиали (Сотувчи) ва "Қувасой таъмирқурилишғишт" масъулияти
чекланган жамияти (Сотиб олувчи) ўртасида 2019 йил 4 январь куни 03/36-сонли табиий
газ етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Ушбу шартномага асосан Сотувчи
шартноманинг спецификацияси ва нарх протоколига асосан суюлтирилган газ
маҳсулотларини етказиб бериш, Сотиб олувчи эса етказиб берилган табиий газ учун ўз
вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан “Ўзтрансгаз” АЖ Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти
ҳудудий филиали жавобгар "Қувасой таъмирқурилишғишт" масъулияти чекланган
жамиятига 2019 йилда 3 500 000 куб.м. табиий газ етказиб беришга келишилган.
Шартноманинг 4.3-бандида Сотиб олувчи томонидан суюлтирилган газ маҳсулотлари
қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан тўлаши назарда тутилган.
Шартноманинг 11.3-бандида тарафлар ўртасида тузилган шартнома 2019 йил
31 декабргача бўлган муддатга тузилганлиги, шартноманинг муддати тугаганидан кейин,
агар томонлардан бири шартномани бекор қилиш тўғрисида талаб билан мурожаат
қилмаган бўлса, шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланиши кўрсатилган.
Жавобгар шартномада олган мажбуриятини бажармасдан, табиий газдан
ноқонуний фойдаланиб келган.
2022 йил 12 август куни “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “ҲудудгазМетрология”
филиали, “ҲудудгазМетрология” филиали Фарғона бўлими, “ҲудудгахФарғона” ГТФ ва
Қувасой шахар газ бўлими ҳодимлари томонидан Қувасой шахрида жойлашган "Қувасой
таъмирқурилишғишт" масъулияти чекланган жамиятига қарашли ғишт ишлаб чиқариш
цехини табиий газдан оқилона фойдаланиш ҳолати назорат қилинганда 1 дона тунелб
ғишт пишириш печи (20 дона стандарт газ ёндиргич) мавжудлиги аниқланган ва бу ҳақда
далолатнома расмийлаштирилган. Текшириш якуни бўйича жамиятга қарашли ғишт
ишлаб чиқариш корхонаси табиий газга ноқонуний уланганлиги сабабли, расман 702 кун
ҳисобида олиниб, жами 2 406 888 м3 ёки 2 406 888 000 сўм зарар газ хажми ҳисобланган.
Мазкур ҳолат бўйича жавобгар жамият раҳбари Ш.Қаландаровга нисбатан Жиноят
кодексининг 185²-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари
бўйича Қувасой шаҳар судининг 2022 йил 14-ноябрь кунги ажрими билан "Қувасой
таъмирқурилишғишт" масъулияти чекланган жамияти томонидан газ корхонасига
етказилган зарар суммаси тўлиқ қопланганлиги сабабли жамият раҳбари жавобгарликдан
озод қилинган ва жиноят иши тугатилган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.11-бандига асосан
жавобгардан 1 200 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб китоби судга
тақдим қилинган.
Шартноманинг 4.11-бандида шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб
берилган газ қиймати ўз вақтида тўланмаганда, истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун
учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар газ истеъмолидан бўлган
қарздорликни ундириш бўйича жавобгар жамият корхонасида ўтказилган текшириш
якуни бўйича 2022 йил 31 август кунги жавобгарга 202208013-986645-сонли ҳисобварақфактура юборган.
ФК 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки
талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони
талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади.
Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг
моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан
бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 12-бандида “Судлар шунга эътибор
беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади” деб тушунтириш берилган.
Жавобгар жамият томонидан текшириш якунида аниқланган 2 406 588 000 сўм
зарар суммасининг 1 200 000 000 сўм қисми 2022 йил 12 октябрь куни, 1 206 588 000 сўм
қисми 2022 йил 25 октябрь куни тўлиқ бартараф қилинган.
Суд даъвогар корхонанинг текширишда аниқланган қарздорликни тўлови учун
ҳисобварақ-фактурани 2022 йил 31 август куни шакллантирганлиги, жавобгарнинг ушбу
қарздорликни 2022 йил 25 октябрь кунига тўлиқ бартараф қилганлигини инобатга олиб,
тўловлар 55 кунга кечиктирилган деб, 1 кун учун 9 627 552 сўмдан жами 529 515 360 сўм
пеня ҳисобланишини асосли деб топади.
Бу ҳолатда суд, тарафларнинг шартнома шартларини қай даражада бажарганлиги,
жавобгарнинг газ корхонасига етказилган зарар суммаси тўлиқ қопланганлиги,
жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, ҳисобланган пеня суммасини
105 903 072 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
Юқоридаги ҳуқуқ нормалари ва ишдаги мавжуд далиллардан келиб чиқиб, суд
даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акционерлик жамияти
фойдасига жавобгар "Қувасой таъмирқурилишғишт" масъулияти чекланган жамиятидан
105 903 072 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, суд ИПКнинг 118-моддаси 8-қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу
келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилиши кўрсатилган. Мазкур иш бўйича
жавобгарнинг ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган давлат божини зиммасига
юклашни сўраганлиги боис, суд ишни кўриш билан боғлиқ 24 000 000 сўм давлат божини
жавобгардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «Ҳудудгазтаъминот» акционерлик жамияти фойдасига жавобгар
"Қувасой таъмирқурилишғишт" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 105 903 072
сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар "Қувасой таъмирқурилишғишт" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 24 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти(протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов