← Назад
Решение #603774 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 278 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1105-2202/287-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Ғ.Машкуров
Апелляция инстанция судида
маърузачи судья – А.Ибрагимова
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида судья И.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари, судьялар Ж.Суяров ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси Ш.Нуралиеванинг котиблигида, даъвогар вакили
_________________ (2022 йил 16 февралдаги 01-08/0159-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакиллари: собиқ раҳбар _________________, ишончли
вакиллар _________________, _________________ (2022 йил 5 декабрдаги ишончнома
асосида)
иштирокида,
Ўзбекистон
Республикаси
Савдо-саноат
палатасининг
даъвогар
“_________________”
акциядорлик
жамияти
“_________________” унитар корхонаси манфаатида жавобгар “_________________”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган
2021 йил 22 февралдаги 22/02/2021-сонли пудрат шартномасини бекор
қилиш ва жавобгар ҳисобидан 4 833 217 826 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан
қабул қилинган Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
23 январдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “_________________”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси томонидан
берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга, Тошкент
вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси “_________________”
акциядорлик жамияти “_________________” унитар корхонаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида “_________________” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, унда тарафлар ўртасида 2021 йил
22 февралда 22/02/2021-сонли пудрат шартномаси тузилганлигини,
мазкур шартномага асосан жавобгар Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур
туманида кўп қаватли турар жой объектини қуриш мажбуриятини,
даъвогар эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олганлигини, шартноманинг 4-бандида бажарилиши
лозим бўлган ишларнинг умумий қиймати 37 885 997 951 сўм этиб
белгиланганлигини, пудрат шартномасининг 12-бандига асосан даъвогар
жавобгарга шартнома суммасининг 13 079 527 553 сўм қисмини тўлаб
1
битказиш муддати шартнома имзоланган кундан бошлаб 350 кун этиб
белгиланганлиги, бироқ жавобгар шартноманинг 1-банди талабларини
бузиб,
ишларни
бажариш
муддатларини
мунтазам
равишда
кечиктирганлигини, тарафлар ўртасида 2021 йил 24 ноябрда тузилган
ўзаро солиштирма далолатномада жавобгар томонидан жами бажарилган
ишлар 8 246 309 727 сўмни ташкил этиши ва жавобгарнинг даъвогар
олдида 4 833 217826 сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилганлигини
баён қилиб, суддан тарафлар ўртасида 2021 йил 22 февралда тузилган
22/02/2021-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 833 217 826 сўм ундиришни сўраган.
Даъво ариза суднинг 2022 йил 4 апрелдаги ажрими билан иш
юритишга қабул қилиниб, 4-1105-2202/287-сонли иқтисодий иш
қўзғатилган.
Суднинг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво
талаблари қисман қаноатлантирилган. Даъвонинг тарафлар ўртасида
2021 йил 22 февралда тузилган 22/02/2021-сонли пудрат шартномасини
бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдирилган. Жавобгардан даъвогар
фойдасига 3 798 682 077 сўм асосий қарз ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар апелляция
шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи
инстанция судига юборишни сўраган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори
билан жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан
биринчи инстанция судида кўриш учун Юқоричирчиқ туманлараро
иқтисодий судига юборилган.
Суднинг 2022 йил 16 декабрдаги ажрими билан мазкур иш янгидан
кўриб чиқиш учун иш юритишга қабул қилинган ва “_________________” МЧЖ
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Суднинг 2022 йил 27 декабрдаги ажрими билан “_________________”
МЧЖ, “_________________” МЧЖлар низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб
қилинган.
Шунингдек, 2023 йил 16 январдаги суд ажрими билан
“_________________” МЧЖ ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 798 682 077 сўм асосий қарз, 21 600 сўм
почта харажати, республика бюджетига 78 673 641,54 сўм давлат божи
ундириш белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил
22 февралдаги 22/02/2021-сонли пудрат шартномаси бекор қилинган ва
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилиниб, даъвогар
ҳисобидан республика бюджетига 20 690 714,98 сўм давлат божи ундириш
2
белгиланган. Шунингдек, даъвогар томонидан 23 390 714 сўм давлат божи
тўланганлиги инобатга олиниб, ортиқча тўланган 2 700 000 сўм давлат
божини республика бюджетидан даъвогарга қайтариш белгиланган.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан жавобгар “_________________”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси томонидан
апелляция шикояти берилган бўлиб, унда биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган “_________________” масъулияти
чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси вакиллари судлов ҳайъатига
тақдим этилган ёзма фикрномаларида баён этилган важларини такрорлаб,
ИПКнинг 107-моддасига асосан жавобгарга нисбатан банкротлик
туғрисида иш қўзғатилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдириши лозимлигини билдириб, бу ҳақда суд ажримини тақдим этиб,
ишни кўрмасдан колдиришни сўради.
Даъвогар вакили жавобгар вакилларининг важларига эътироз
билдириб, даъво аризаси банкротлик ишига қадар берилганлигини,
банкротлик ишини ҳам бу низоли ишни ҳам битта судья кўрганлигини,
яъни судья барча ҳолатлардан хабардор бўлиб хулоса қилганлигини,
қолаверса мазкур иқтисодий иш апелляция инстанцияда олдин ҳам
кўрилганлиги ва кўрмасдан қолдирилмаганлигини, жавобгар вакили
айтган изоҳ хатини ҳам инобатга олмасликни, чунки буни далил сифатида
қабул қилиб бўлмаслигини, у лойиҳа бўлган бўлиши мумкинлигини, иш
ҳужжатларида эса эксперт томонидан имзоланган экспертиза хулосаси
мавжудлигини, агар даъво кўрмасдан қолдирилса сумма янада ошиб
кетишини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
этилган қўшимча жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади. Уларнинг суд мажлиси тўғрисида тегишли
тарзда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар иш жилдида
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни қўшимча жавобгар ва учинчи шахслар
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан тарафларнинг
важларини тинглаб, иш ҳужжатлари ҳамда апелляция шикоятида
келтирилган важларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция
шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим топади.
3
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда “ИПК” деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисмининг
9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик туғрисида иш
қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга
кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 12-моддасига биноан тўловга қобилиятсизлик тартибтаомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан
кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш
мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Юқоричирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 13 октябрдаги 4-1105-2202/1289-сонли
иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан аризачи
“_________________”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
қарздор
“_________________”
масъулияти
чекланган
жамиятини
тўловга
қобилиятсиз(банкрот) деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб,
“_________________”
масъулияти
чекланган
жамияти
тўловга
қобилиятсиз(банкрот) деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш
бошланган.
Бироқ, биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормалари
талабларига зид равишда даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2021 йил
22 февралда тузилган 22/02/2021-сонли пудрат шартномасини бекор
қилиш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 833 217 826 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини мазмунан кўриб чиқиб, 2023 йил
23 январда даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув
қарори қабул қилган.
Шу боис, жавобгар жамият тугатиш бошқарувчиси апелляция
шикояти билан мурожаат қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, иш юритишни тугатишни сўраган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори билан келишмайди ва суд ишни мазмунан кўриб чиқиб,
даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган
деб ҳисоблайди.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган
деб
ҳисоблаган,
иш
учун
аҳамиятли
бўлган
ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур Кодекс 278-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан
4
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга
ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятида
келтирилган важлар асосли деб ҳисоблаб, шикоятни қисман
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, иш юзасидан янги қарор қабул қилишни, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни, 2022 йил 11 октябрдаги 13586447-сонли инкассо
топшириқномаси орқали даъвогар ҳисобидан 23 390 714 сўм давлат божи
ечиб олинганлигини инобатга олган ҳолда ишни биринчи инстанция ва
апелляция инстанциясида кўриб чиқилиши билан боғлиқ суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга ҳамда ИПКнинг 68, 107, 118, 274, 278,
279, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
Жавобгар “_________________” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси томонидан берилган апелляция шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
23 январдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“_________________” акциядорлик жамияти “_________________” унитар
корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 149 046 534,78 сўм
(99 364 356,52 сўм(1 инс.) + 49 682 178,26 сўм (апел.) = 149 046 534,78 сўм)
давлат божи, Олий суд депозит ҳисоб рақамига 30 000 сўм почта
харажатлари ундирилсин. Даъвогар томонидан 23 390 714 сўм давлат
божи қопланганлиги инобатга олинсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят беришга
ҳақли.
Раислик қилувчи:
(имзо)
И.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
(имзо)
Ж.Суяров
(имзо)
А. Ибрагимова
Қарорнинг кўчирма
нусхаси аслига тўғри ______________ судья А.Ибрагимова
5