← Назад
Решение #603780 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 62 | — | law | |
| онуннинг | 68 | — | law | |
| онуннинг | 78 | — | law | |
| онуннинг | 761 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2201/1354-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Хаитбоев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ж.Суяров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 14 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар Р.Сагатов ва
В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари А.Оразбаев,
С.Муротов (2023 йил 6 апрелдаги 31/2-04571-сонли ишончнома асосида),
“Oʻzbekgidroenergoqurilish” акциядорлик жамияти вакиллари ҳуқуқшунос
З.Мирзақулов (2023 йил 10 январдаги 01-06/0125-сонли ишончнома асосида),
“1-Temir beton mahsulotlari zavodi” акциядорлик жамияти вакиллари Ф.Ходжаев
(2023 йил 23 мартдаги 93-сонли ишончнома асосида), Х.Мирзатуллаев
(2023 йил 23 мартдаги 94-сонли ишончнома асосида), адвокат С.Хасанов
(2023 йил 23 мартдаги 95-сонли ишончнома асосида), Х.Машарипов
(директор)ларнинг иштирокида, даъвогарлар Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ва “Oʻzbekgidroenergoqurilish” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“1-Temir beton mahsulotlari zavodi” акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг
2022 йил 15 февралдаги баённомаси, 2022 йил 11 мартдаги ва 2022 йил
14 майдаги жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш
қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш, ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш
тўғрисидаги даъво аризалари бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 августдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 18 октябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда биринчи
даъвогар деб юритилади) ва “Oʻzbekgidroenergoqurilish” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда иккинчи даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “1-Temir
beton mahsulotlari zavodi” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)нинг 2022 йил 11 мартдаги умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Даъво аризаси суднинг 2022 йил 20 июндаги ажрими билан иш юритишга
қабул қилиниб, 4-1102-2202/1088-сонли иқтисодий иш қўзғатилган, шунингдек,
суднинг 2022 йил 5 июлдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво асосини
ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Иккинчи даъвогар Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар кузатув кенгашининг 2022 йил 15 февралдаги
баённомасини, 2022 йил 11 мартдаги ҳамда 2022 йил 14 майдаги жамият
акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорларини ҳақиқий
эмас деб топишни, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллашни, шунингдек,
Ф.Ходжаев ва Х.Машариповларга нисбатан хусусий ажрим чиқаришни сўраган.
Иккинчи даъвогарнинг даъво аризаси суднинг 2022 йил 1 июлдаги
ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, 4-1102-2202/1354-сонли
иқтисодий иш қўзғатилган ва суднинг 2022 йил 15 июлдаги ажрими билан ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат
корхонаси ва жавобгарнинг барча акциядорлари жалб қилинган.
Суднинг 2022 йил 26 июлдаги ажрими билан Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг иш юритувида бўлган 4-1102-2202/1088-сонли ва
4-1102-2201/1354-сонли
иқтисодий
ишлари
битта
иш
юритишга
бирлаштирилиб, бирлаштирилган ишларга 4-1102-2201/1354-сонли иш рақами
берилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 2 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарларнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
кузатув кенгашининг 2022 йил 15 февралдаги баённомаси, 2022 йил
11 мартдаги ҳамда 2022 йил 14 майдаги жамият акциядорларининг навбатдан
ташқари умумий йиғилиш қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган, шунингдек
иккинчи даъвогарнинг жавобгар раҳбари Х.Машарипов ва кузатув кенгаши
раиси Ф.Ходжаевга нисбатан хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, жавобгар ҳисобидан иккинчи
даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати, 6 000 000 сўм давлат божи
ҳамда республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундирилган. Даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 18 октябрдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан, биринчи инстанция судининг 2022 йил 2 августдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти
билан мурожаат қилган ва унда Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 2 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 октябрдаги қарорини бекор
қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар
томонидан жавобгар кузатув кенгашининг 2022 йил 15 февралдаги
баённомасини ҳақиқий эмас деб топишда моддий ҳуқуқ нормалари, яъни
Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) ва “Акциядорлик
жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)
нормалари нотўғри қўлланилганлиги, кузатув кенгашининг йиғилиши, жамият
акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишлари қонун
нормаларига асосан ўтказилганлиги, биринчи ва апелляция инстанция судлари
даъвогарларнинг тақдим этган ҳужжатларига асосан ишни бир тарафлама кўриб
чиққанлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, судлар томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлигини билдириб, иш бўйича қабул
қилинган суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Биринчи ва иккинчи даъвогар вакиллари кассация шикоятида
келтирилган важлар асоссиз эканлигини билдириб, суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикоятини рад этишни сўради.
Жавобгарнинг акциядорлари ва учинчи шахс суд муҳокамаси вақти ва
жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг акциядорлари ва
учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг даъво
аризасини қисман қаноатлантириш учун келтирган хулосалари билан қуйидаги
асосларга асосан келишмайди, шу сабабли суд қарорларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг
1996 йил 28 майдаги 915-0-сонли қарорига биноан, Давлат корхонасидан
акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил қилинган.
Қибрай туман ҳокимининг 1997 йил 23 июндаги 261-сонли фармойиши,
шунингдек, ҳокимликнинг 2005 йил 21 июлдаги 107-П-сонли реестр рақами
билан Давлат рўйхатига олинган.
Қибрай туман ҳокимлигининг рўйхатга олиш инпекцияси томонидан
2014 йил 26 августда 107-П-сонли реестр рақами билан Давлат рўйхатидан
қайта ўтказилган.
Уставга кўра, жавобгарнинг устав фонди жамият мол-мулкининг жамият
кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кам миқдорини белгилайди
ва 1 280 769 000 сўмни ташкил қиладиган номинал қиймати 1 491 сўмлик,
859 000 дона эгасининг номи ёзилган оддий жойлаштирилган акциялардан
иборат.
Иккинчи даъвогар жавобгарнинг акциядори бўлиб, жамиятнинг 21 фоиз,
180 992 дона акциясига эгалик қилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар акциядори, кузатув кенгаши
раиси Ф.Ходжаев 2022 йил 14 февраль куни кузатув кенгашига талабнома
киритиб, унда акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказишни
сўраган.
Кузатув кенгашининг 2022 йил 15 февралдаги баённомаси билан
акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш 2022 йилнинг
11 март кунига белгиланиб, унинг кун тартибига жамият кузатув кенгаши
аъзолари Е.Бараева ва И.Юнусовларнинг ваколатини муддатидан илгари
тугатиш, кузатув кенгаши таркибига сайловлар ўтказиш, жамият акциядори
иккинчи даъвогарнинг жавобгарга нисбатан киритган даъво аризасини ва
даъвода кўрсатилган талабларни кўриб чиқиш масаласи киритилган.
Жавобгар акциядорларининг 2022 йил 11 мартдаги навбатдан ташқари
умумий йиғилишида кузатув кенгаши аъзолари Е.Бараева ва И.Юнусовлар
кенгаш
мажлисларида
иштирок
этмаётганлиги
оқибатида
кворум
таъминланмаётганлиги, баённомаларга имзо қўйишдан бош тортаётганликлари
сабабли ваколатлари тугатилиб, уларнинг ўрнига С.Арифджанов, Б.Искандаров
сайланиб, иккинчи даъвогарнинг жавобгарга нисбатан киритган даъво аризаси
талаби қабул қилинмаслиги, жавобгар акциядорларининг 2021 йил
24 декабрдаги умумий йиғилиш кун тартибидаги 6-7 масалалар бўйича қабул
қилган қарорлари қайта кўриб чиқилмаслиги ва ўз кучида қолдирилиши
тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бундан ташқари, жавобгар акциядорларининг 2022 йил 14 майдаги
навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиб, унинг кун тартибига жами ўн
иккита масала киритилган.
Мазкур 2022 йил 14 майдаги йиғилиш қарори билан акциядорларнинг
умумий йиғилиш регламенти тасдиқланиб, саноқ комиссияси аъзолари этиб
С.Шеина, Х.Мирзатуллаев, Н.Севастьяновалар тасдиқланган, Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 мартдаги ҳал қилув қарори
маълумот ўрнида қабул қилиниб, жамият акциядорларининг 2021 йил
24 декабрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги
6-7 масалалар бўйича қабул қилинган қарорлари бекор қилиниб, жамият устав
капитали қўшимча акцияларни муомалага чиқариш ва жойлаштириш йўли
билан номинал қиймати 1 491 сўм бўлган 500 000 дона умумий қиймати
745 500 000 сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий қўшимча акцияларни
чиқариш ва жойлаштириш йўли билан 1 280 769 000 сўмдан
2 026 269 000 сўмга кўпайтирилган, қўшимча акцияларни жойлаштириш
тартиби ва муомалага киритиш шартлари тасдиқланиб, қўшимча акциялар
чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласи 1 ва 2-иловаларга мувофиқ
тасдиқланган, жамият кузатув кенгаши сон таркиби 3 кишидан иборат этиб
белгиланган, жамият тафтиш комиссияси фаолияти бекор қилинган ва унинг
аъзолари В.Казанцев, А.Ходжаева, И.Глазунованинг ваколати тугатилган,
жамият тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низом бекор қилиниб, жамият
уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали янги таҳрирда 3-иловага
мувофиқ тасдиқланган, “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги,
“Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи тўғрисида”ги ички
низомларига ўзгартириш киритилиб янги таҳрирда қабул қилинган, жамият
кузатув кенгаши аъзолари Ж.Умурзоқов, М.Розиқовнинг ваколатлари
муддатидан илгари тугатилган.
Даъвогарлар судга даъво аризаси киритишга асос сифатида
жавобгар томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини
ўтказишда қонун талаблари бузилганлиги, умумий йиғилишни ўтказиш
юзасидан жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида
эълон берилмаганлиги, акциядорларнинг электрон почталарига хабар
юборилмаганлиги, йиғилишда миноритар акциядорлар иштирок этиш
хуқуқидан маҳрум қилинганлиги, жамият уставида кузатув кенгаши
мажлисларини чақириш тартиби белгиланмаганлиги, жавобгарнинг 2022 йил
15 февралдаги ва 11 мартдаги жамият акциядорларининг навбатдан ташқари
умумий йиғилишида иккинчи даъвогар вакили кузатув кенгаши аъзоси
Е.Бараева иштирок этмаганлиги келтирилган.
Биринчи инстанция суди жавобгар кузатув кенгашининг 2022 йил
15 февралдаги, 2022 йил 11 мартдаги ҳамда 2022 йил 14 майдаги жамият
акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши амалдаги қонунчилик
талаблари, жумладан ФК 114, 116-моддалари, Қонуннинг 68, 78-моддаларига
зид равишда ўтказилганлигини асос қилиб, моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри
қўллаб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш, апелляция
инстанция суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, ҳатоликка йўл
кўйган.
Судлов ҳайъати суд қарорлари билан қуйидаги асосларга кўра
келишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 14.1-бандида
акциядорлар умумий йиғилишининг қарори у қонунчиликка зид бўлган ва (ёки)
умумий йиғилиш қонунчилик ва жамият уставида белгиланган тартибни бузган
ҳолда ўтказилган ҳоллардагина, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги,
14.2-бандида жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори битим
ҳисобланмаслиги сабабли умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
билан боғлиқ ишларни кўришда ФКнинг битимларга оид нормаларни қўллашга
йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанцияси суди қарор қабул қилишда акциядорлик жамияти
кузатув кенгашининг баённомаси, акциядорлик жамияти иштирокчиларининг
умумий йиғилиш қарори битим ҳисобланмаслиги, ушбу ҳолатда ФКнинг
битимларга оид нормалари қўлланилмаслигини инобатга олмасдан, ФКнинг
битимларга оид нормаларини қўллаган ҳолда қарор қабул қилган. Ушбу ҳолат
апелляция инстанцияси судининг ҳам эътиборидан четда қолган.
Қонуннинг 62-моддасига кўра, акциядорларнинг умумий йиғилишини
ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган
санадан камида йигирма бир кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун
олдин Корпоратив ахборотнинг ягона порталида, жамиятнинг расмий вебсайтида ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек
акциядорларга электрон почта орқали юборилади, 65-моддасига кўра,
акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув
кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш
комиссиясининг (тафтишчининг) ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим
этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик
қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади,
68-моддасига кўра, агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш
учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз
берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган
акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг
умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади, 76-моддасига кўра, жамият
кузатув кенгашининг аъзолари ушбу Қонунда ва жамият уставида назарда
тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан уч йил
муддатга сайланади, 78-моддасига кўра, жамият кузатув кенгаши аъзоларининг
сони жамият уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам
бўлган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун
акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт.
Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан
ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга,
шунингдек жамият ижроия органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан
илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини
тайинлашга ҳақлидир.
Қўйи инстанция судлари Кузатув кенгашининг 2022 йил 15 февралдаги
мажлисида кворум бўлмаганлигини асослаш учун Қонуннинг 68-моддасига,
яъни акциядорларнинг умумий йиғилишда кворумга эга бўлиш тартибини
белгиловчи нормага асосланган.
Бундан кўринадики, судлар низо юзасидан қарор қабул қилишда моддий
ҳуқуқ нормасини нотўғри қўлланган, бу эса суд қарорларини бекор қилиш учун
асос бўлади.
Аниқланишича, жамият томонидан Вазирликка тақдим этилган
ҳужжатлар ўрганилганида, Қонун талабларига зид равишда Жамият кузатув
кенгашининг Низомида ҳам Молия вазирлигининг Корпоратив ахборот ягона
портали (openinfo.uz)да жойлаштирилган жамият уставида жамият кузатув
кенгаши мажлисларини чақириш тартиби белгиланмаган.
Қонуннинг 78-моддаси учинчи қисмида жамият кузатув кенгаши
аъзоларининг сони жамият уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш
фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини
сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини
чақириши шартлиги, Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг
бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор
қабул қилишга, шунингдек жамият ижроия органи раҳбарининг ваколатлари
муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча
бажарувчини тайинлашга ҳақлилиги белгиланган.
Ишни кўриш даъвомида иккинчи даъвогар томонидан судга тақдим
этилган 2022 йил 8 февралдаги 20-сонли буйруққа кўра, акциядорлар билан
корпоратив алоқалар бўйича бош мутахассис Е.Бараева 2022 йилнинг
8 февралидан 18 февралига қадар масофавий ишлашга ўтказилганлиги,
Е.Бараеванинг суд мажлисида берган кўрсатмасидан 2022 йил 15 февралдаги
кузатув кенгаши йиғилишининг кун тартибидаги масаласига кенгашнинг
таркибига сайлаш учун Жамият акциядорлари умумий йиғилишига Е.Бараева
киритилганлигини, лекин қарор умуман унинг ваколатини муддатидан илгари
тугатилиши ҳақида чиқарилганлиги, унинг номзоди даъвогар раҳбарияти
томонидан қўйилганлиги, у ўзбек тилини билмаганлиги учун унинг ваколати
муддатидан илгари чиқарилаётганлигини билмаганлиги, у жавобгарнинг
2022 йил 11 мартдаги жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий
йиғилишида иштирок этмаганлиги маълум бўлди.
2022 йил 11 мартдаги акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий
йиғилишида кузатув кенгашининг беш нафар аъзосидан икки нафарининг
ваколатини муддатидан олдин тугатиш, жамият кенгаши аъзоларни умумий
миқдорига нисбатан етмиш беш фоизидан кам бўлишига олиб келган.
Бироқ, жамият Қонуннинг 78-моддасига зид равишда умумий йиғилишда
Жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш масаласини кўриб
чиқмасдан, фақат иккита аъзоси ўрнига номзодлар С.Арифжанов ва
Б.Исканадаровларни мазкур йиғилиш қарори билан сайлаган.
Қонуннинг 761-моддасига кўра, акциялари фонд биржасининг биржа
котировкаси варағига киритилган жамиятнинг, шунингдек устав фондида
(устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган жамиятнинг кузатув
кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритилиши керак. Бунда
кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар, агар жамият уставида
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши
томонидан, қоида тариқасида, акциядорлар умумий йиғилиши кўриб чиқиши
учун танлов асосида кўрсатилади.
Лекин, жамият акциялари “Тошкент” Республика фонд биржасининг
биржа котировкаси варағига 2021 йил 9 ноябрь куни киритилганига
қарамасдан, ушбу санадан кейин ўтказилган жамият кузатув кенгаши ҳамда
акциядорларнинг умумий йиғилиши мажлисларида кузатув кенгаши таркибига
мустақил аъзони киритиш масаласи умуман кўрилмаган ва бу билан Қонун
талаблари бузилган.
Шунингдек, Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги эълон Корпоратив
ахбороти ягона порталининг “АУЙ ўтказилиши” рукнида эмас, балки, “Бошқа
эълонлар” рукнида жойлаштирилган, электрон почта манзили бўлмаган
акциядорларга хабар юборилмаган.
Бу билан жавобгар миноритар акциядорларни йиғилишда иштирок этиш
ва овоз бериш хуқуқидан маҳрум қилган.
Демак, 2022 йил 11 мартдаги акциядорларнинг навбатдан ташқари
умумий йиғилиши Қонунга зид равишда ўтказилганлиги сабабли қолган 2022
йил 14 майда ўтказилган йиғилиш ҳам Қонунга зид эканлиги келиб чиқади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб,
даъвонинг жавобгар кузатув кенгашининг 2022 йил 15 февралдаги баённомаси,
жавобгар акциядорларининг 2022 йил 11 мартдаги, 2022 йил 14 майдаги
навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида йиғилиш ҳақиқий эмаслигининг оқибатини
қўллаш ҳақида талаб қўйилган. Лекин даъвогар томонидан оқибат нимадан
иборатлиги кўрсатиб берилмаган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати йиғилиш
қарорининг ҳақиқий эмаслигининг оқибати қўлланилмаслиги, уни талаб
сифатида баҳолаб бўлмаслигини, шунингдек хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги
талабни илтимоснома сифатида баҳолашни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Шунга кўра, биринчи инстанция учун жавобгардан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 6 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати,
республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундирилиши, апелляция ва
кассация инстанцияси учун тўланган суд харажатлари жавобгар зиммасида
қолдирилиши, мазкур иш юзасидан берилган ижро варақалари бўйича ундирув
бекор қилиниши лозим.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 301-303 ва 343-моддаларига
асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 августдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 18 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъво қаноатлантирилсин.
9
“1-Temir beton mahsulotlari zavodi” акциядорлик жамияти кузатув
кенгашининг 2022 йил 15 февралдаги баённомаси, 2022 йил 11 мартдаги ва
2022 йил 14 майдаги жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий
йиғилиш қарорлари ҳақиқий эмас деб топилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Жавобгар “1-Temir beton mahsulotlari zavodi” акциядорлик жамияти
ҳисобидан:
- “Oʻzbekgidroenergoqurilish” акциядорлик жамияти фойдасига 6 000 000
сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур иш юзасидан биринчи инстанцияси суди томонидан берилган
ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
Р.Сагатов
В.Сатторова