Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/754 Дата решения 14.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдуғофур бобо фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Сангзор текстил масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082167 Claim ID 3245784 PDF Hash 158523483443a729... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
тисодий процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий процессуал кодекси 131 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
амда 18-моддаси амда 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/754-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматов котиблигида, даъвогар “ABDUGOFUR BOBO” фермер хўжалигининг манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг жавобгар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан 110.763.000 сўм асосий қарз ва 55.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: Кенгаш вакили Т.Токтамишев(ишончномага асосан), даъвогар вакили С.Абдугоффоров (ишончномага асосан) ва жавобгар вакили Ф.Атабоев (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “ABDUGOFUR BOBO” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “даъвогар”)нинг манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар”)дан 110.763.000 сўм асосий қарз ва 55.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили тарафлар ўзаро медиатив келишувга эришганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2023 йил 14 апрелда тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган 2023 йил 14 апрелдаги медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозим. Бироқ, суд мазкур иқтисодий иш суд томонидан давлат божи тўловисиз иш юритувига қабул қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни, шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувига кўра олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар “ABDUGOFUR BOBO” фермер хўжалигининг манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг жавобгар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан 110.763.000 сўм асосий қарз ва 55.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 2-банди ҳамда 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, мазкур иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин. Олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажати даъвогар “ABDUGOFUR BOBO” фермер хўжалиги зиммасида қолдирисин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Қурбанов