← Назад
Решение #603794 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2302/642-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
14 апрель 2023 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “GARANT BANK”
акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “AZIZBEK PROPAN” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров
мулкига қаратиш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида даъвогар “GARANT BANK” акциядорлик жамияти вакили
Э.Назаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки
Дўстлик филиали (кейинчалик Банк) ва “AZIZBEK PROPAN” масъулияти
чекланган жамияти (Қарз олувчи) ўртасида 2022 йил 12 апрель куни
03/238-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га 18 ой муддатга
йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан сиқилган пропан гази сотишда
айланма маблағларни тўлдириш учун 150.000.000 сўм миқдорида кредит
ажратиш, “Қарз олувчи” эса тўловлар графигига биноан ҳар ойлик тўловларни
амалга ошириш йўли билан кредитни қайтариш ва кредитдан фойдаланганлик
учун ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини олган.
Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки
Дўстлик филиали (Гаровга олувчи) ва “AZIZBEK PROPAN” масъулияти
чекланган жамияти (Гаровга қўювчи) ўртасида 2022 йил 14 апрель куни
кредит шартномаси талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида ипотека
шартномаси тузилган.
Ипотека шартномасига кўра, “Гаровга қўювчи” ўзига Дўстлик туман
ҳокими томонидан 10.01.2014 йилда чиқарилган фойдаланишга қабул қилиш
тўғрисидаги 14-сонли қарори (Дўстлик туман “Ермулккадастр” хизмати ДУК
томонидан 20.02.2014 йилда Н-03-4-рақамли реестр китобида 536-сон билан
давлат рўйхатидан ўтган)га асосан тегишли бўлган, бинонинг кадастр рақами
13:05:09:04:01:0342, умумий майдони 270,5 кв.м, фойдали майдони 204,64 кв.м
бўлган Жиззах вилояти Дўстлик тумани, Саноатчилар (собиқ Холхўжаев) МФЙ
Саноат кўчаси ҳудудида жойлашган аҳолини пропан билан таъминлаш
шахобчаси биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан кредит таъминоти
сифатида гаровга қўйган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” “Қарз олувчи”га 150.000.000
сўм кредит маблағлари ажратилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз
вақтида бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш графигига
амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 44.344.207 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 15.001.833 сўм муддати ўтган кредит фоизлари тўланмасдан
шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган.
Натижада даъвогар “GARANT BANK” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “AZIZBEK PROPAN” масъулияти
чекланган жамиятидан 44.344.207 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 15.001.833
сўм кредит фоизи ва 90.000.000 сўм муддатли қарз, жами 149.346.040 сўмни
ундиришни, ундирувни гаров таъминоти хисобланган Дўстлик туман ер тузиш
ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан Дўстлик тумани
Саноатчилар МФЙ Саноат кўчасида жойлашган ер участкасининг кадастр
рақами 13:05:09:04:01:0342 умумий майдони - 270.5 кв.м, яшаш майдони 0.0,
фойдали майдони - 204.64 кв.м, инвентар қиймати 13.781.939 сўм бўлган ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйган “AZIZBEK PROPAN” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли аҳолини пропан газ билан таъминлаш
шахобчасининг барча бино иншоотлари ва барча ускуналарига қаратишни
сўраган.
Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки
акциядорларининг 2022 йил 17 июндаги умумий йиғилишида банк номини
ўзгартириш ва банк уставига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул
қилинган ва “GARANT BANK” акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг
2022 йил 18 июлдаги қарори билан чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар”
акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиалининг номи “GARANT BANK”
акциядорлик жамияти Дўстлик филиали деб ўзгартирилган.
Шунга кўра, чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик
тижорат банки бугунги кундаги номи “GARANT BANK” акциядорлик жамияти
ҳисобланади.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “GARANT BANK”
акциядорлик жамияти вакили Э.Назаров тушунтириш бериб, даъво аризасидаги
асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари
лозим даражада бажарилмаганлигини, кредит қарздорлиги белгиланган
муддатларда тўланмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси
киритилганлигини, жавобгар томонидан муддати ўтган кредит фоизи қисман
тўланган бўлсада, муддати ўтган асосий қарздорлик тўлаб берилмаганлиги
сабабли низони келишув йўли билан ҳал этиш имкони бўлмаганлигини маълум
қилиб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар “AZIZBEK PROPAN” масъулияти
чекланган жамияти вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши, учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгарлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
“Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган
тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан,
агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун
белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Шу боис даъво талабининг жавобгардан банк фойдасига 44.344.207 сўм
муддати ўтган кредит қарзи, 15.001.833 сўм кредит фоизи ва 90.000.000 сўм
муддатли қарз, жами 149.346.040 сўмни ундириш қисмини асосли ҳисобланади.
Даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотномадан
кўринишича, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар жами 11.774.996
сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик тўлаб берилган.
Бундан ҳолатда суд жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар
қарздорлик қисман бартараф этилганлигини инобатга олиб, даъво талабининг
жавобгардан даъвогар фойдасига қарз ундириш талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 44.344.207 сўм муддати
ўтган кредит қарзи, 3.226.837 сўм кредит фоизи ва 90.000.000 сўм муддатли
қарз, жами 137.571.044 сўмни ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши
мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома
тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан
гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Шу сабабли даъво талабининг кредит қарзи ундирувини кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар “AZIZBEK PROPAN”
масъулияти чекланган жамиятига Дўстлик туман ҳокими томонидан 10.01.2014
йилда чиқарилган фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги 14-сонли қарори
(Дўстлик туман “Ермулккадастр” хизмати ДУК томонидан 20.02.2014 йилда Н03-4-рақамли реестр китобида 536-сон билан давлат рўйхатидан ўтган)га асосан
тегишли бўлган, бинонинг кадастр рақами 13:05:09:04:01:0342, умумий
майдони 270,5 кв.м, фойдали майдони 204,64 кв.м бўлган Жиззах вилояти
Дўстлик тумани, Саноатчилар (собиқ Холхўжаев) МФЙ Саноат кўчаси
ҳудудида жойлашган аҳолини пропан билан таъминлаш шахобчаси биносига
қаратиш қисми асосли ҳисобланади ва қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар “AZIZBEK PROPAN” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “GARANT BANK” акциядорлик жамияти фойдасига
44.344.207 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 3.226.837 сўм кредит фоизи ва
90.000.000 сўм муддатли қарз, жами 137.571.044 сўмни ундиришни, ундирувни
кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар “AZIZBEK PROPAN”
масъулияти чекланган жамиятига Дўстлик туман ҳокими томонидан 10.01.2014
йилда чиқарилган фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги 14-сонли қарори
(Дўстлик туман “Ермулккадастр” хизмати ДУК томонидан 20.02.2014 йилда
Н-03-4-рақамли реестр китобида 536-сон билан давлат рўйхатидан ўтган)га
асосан тегишли бўлган, бинонинг кадастр рақами 13:05:09:04:01:0342, умумий
майдони 270,5 кв.м, фойдали майдони 204,64 кв.м бўлган Жиззах вилояти
Дўстлик тумани, Саноатчилар (собиқ Холхўжаев) МФЙ Саноат кўчаси
ҳудудида жойлашган аҳолини пропан билан таъминлаш шахобчаси биносига
қаратишни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
ундирилиши лозим бўлган 30.000 сўм почта харажати ҳамда 2.986.921 сўм
давлат божини жавобгар “AZIZBEK PROPAN” масъулияти чекланган жамияти
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар “GARANT BANK” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“AZIZBEK PROPAN” масъулияти чекланган жамиятидан 44.344.207 сўм
муддати ўтган кредит қарзи, 3.226.837 сўм кредит фоизи ва 90.000.000 сўм
муддатли қарз, жами 137.571.044 сўм ҳамда 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар
“AZIZBEK PROPAN” масъулияти чекланган жамиятига Дўстлик туман ҳокими
томонидан 10.01.2014 йилда чиқарилган фойдаланишга қабул қилиш
тўғрисидаги 14-сонли қарори (Дўстлик туман “Ермулккадастр” хизмати ДУК
томонидан 20.02.2014 йилда Н-03-4-рақамли реестр китобида 536-сон билан
давлат рўйхатидан ўтган)га асосан тегишли бўлган, бинонинг кадастр рақами
13:05:09:04:01:0342, умумий майдони 270,5 кв.м, фойдали майдони 204,64 кв.м
бўлган Жиззах вилояти Дўстлик тумани, Саноатчилар (собиқ Холхўжаев) МФЙ
Саноат кўчаси ҳудудида жойлашган аҳолини пропан билан таъминлаш
шахобчаси биносига қаратилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “AZIZBEK PROPAN” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 2.986.921 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев