Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/873 Дата решения 14.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORHONASI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Чирчиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлими
Source ID 1219514 Claim ID 3188176 PDF Hash 49af9938366a9628... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 478-моддасининг 2-қисми ФКнинг 478 2 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
аролик кодексининг 477-моддаси аролик кодекси 477 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/873-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - Чирчиқ шаҳар прокуратураси “Худудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида жавобгар - “Чирчиқ шахар мактабгача таълим бўлими” ҳисобидан 403.217.071,28 сўм асосий қарз, 105.331.021,83 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида Чирчиқ шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Тўраев, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вакили Н.Мирзамхмедова (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Д.Турсоатова, Н.Елибаева (ишончномасиз) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari” АЖ ва “Чирчиқ шахар мактабгача таълим бўлими” ўртасида 2021 йил 4 январда 30-0285-сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага кўра, корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериши истеъмолчи-истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар Чирчиқ шаҳар прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Чирчиқ шахар мактабгача таълим бўлими”дан 403.217.071,28 сўм асосий қарз, 105.331.021,83 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, судга 2023 йил 14 апрелдаги маълумотномани тақдим қилиб, жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф қилинганлигини билдириб, даъвони 98.740.771 сўм асосий қарз, 105.331.021 сўм пеня талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвонинг асосий қарз қисмига нисбатан эътироз билдириб, ҳозирда қарздорлик қисман бартараф қилинганлигини билдириб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб беришни сўрадилар. Суд, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, прокурор ёрдамчисининг даъвони қаноатлантириш ҳақидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво 1 талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 478-моддасининг 2-қисмига асосан, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ЎзР ФКнинг 6-параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида электр энергия истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбур. ФКнинг 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 4 январда 30-0285-сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага мувофиқ корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериши истеъмолчи-истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига асосан электр энергия истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбур. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг 84-банига кўра, уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган истеъмолчилар электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилади (бюджет ташкилотлари, сув таъминоти ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва 2 сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно). Қоиданинг 85-бандига мувофиқ истеъмолчининг цехлари ёки объектлари алоҳида жойлашган бўлса ва тақсимловчи умумий электр тармоққа эга бўлмаса, бу цехлар ёки бошқа алоҳида объектлар бўйича ҳисоб-китоблар истеъмолчининг ўзи билан ҳисоб-китоб қилишда қўлланадитган тарифдан қатъий назар, тегишли истеъмолчилар гуруҳлари учун белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади. Ушбу Қоиданинг 86-бандига кўра, табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилмайдиган барча бошқа истеъмолчилар электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қилади. Даъвогар шартномага асосан олган мажбуриятини бажарган, жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда электр энергияси етказиб берган. Жавобгар шартномага асосан олган мажбуриятини бажармаслиги оқибатида ушбу низо келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Бироқ, ишни кўриш давомида жавобгар томонидан 304.476.300 сўм миқдорида тўлов амалга оширилганлиги даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотномаси ҳамда иш ҳужжатларида мавжуд бўлган далиллар билан ўз исботини топди. Шу боис, суд даъвонинг асосий қарздорликни ундириш талабини (403.217.071 – 304.476.300=) 98.740.771 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида асосий қарздорликни ундириб беришдан ташқари жавобгардан 105.331.021,83 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.12-бандига кўра, етказиб берилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўланмаса, Истеъмолчи Корхонага муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлашлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли “Электр энергияси истеъмолчилари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига кўра, истеъмолчилар томонидан олинган электр энергияси қиймати учун ўз вақтида ҳақ тўланмаган тақдирда, энергия билан таъминловчи ташкилот амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, махсус тартибга кўра электр энергияси билан бериладиган корхоналар учун 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблайди. Жавобгарнинг шартномавий мажбуриятни бажармаганлиги сабабли, суд даъвонинг 105.331.021,83 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. 3 Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 105.331.021,83 сўм пеня миқдорини 15.800.000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 326, 468-478-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Чирчиқ шахар мактабгача таълим бўлими” ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳисобига 98.740.771 сўм асосий қарз, 15.800.000 сўм пеня, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Чирчиқ шахар мактабгача таълим бўлими” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 10.170.961 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 4