← Назад
Решение #603945 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 478 | 2 | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/885-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Чирчиқ шаҳар прокуратураси “Худудгазтаъминот” АЖ манфаатида жавобгар “Master Asfalt” МЧЖ ҳисобидан 112.428.681 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида
ўз биносида Чирчиқ шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Тўраев, даъвогар
вакили А.Абдуғаффаров (2023 йил 10 мартдаги 38-01-08-150/1220-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Сафаров (2023 йил 10 мартдаги
10-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Чирчиқ шаҳар прокуратураси “Худудгазтаъминот” АЖ
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Master Asfalt” МЧЖ ҳисобидан 112.428.681 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини
такрорлаб, судга фикрнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан қарздорлик
бартараф этилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига нисбатан
эътироз билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд,
тарафлар
вакилларининг
кўрсатмаларини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасининг
биринчи қисмида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бериши
белгиланган.
Мазкур кодекснинг 478-моддасининг 2-қисмига асосан, агар қонун
ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у
мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ,
1
нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 6 июлда
12-02/153-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва
қабул қилиш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар
“Истеъмолчи”нинг буюртмасига мувофиқ унга тармоқ орқали табиий газ
етказиб бериш, жавобгар эса белгиланган табиий газ ҳажмини қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
2022 йил 24 октябрь куни “Худудгазтаъминот” АЖ ходимлари томонидан
Чирчиқ шаҳри, Темирйўлчилар кўчасида жойлашган “Master Asfalt” МЧЖ
табиий газ тармоғидан (0441696-сонли тамға орқали) ўчирилган.
Бироқ, 2022 йилнинг 18 декабр куни “Худудгазтаъминот” АЖ ва
“Чирчиқшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан “Master Asfalt”
МЧЖнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолати хатловдан ўтказилганда газ
тармоғидан ўчириш учун ўрнатилган тамға узилганлиги аниқланган ва бу ҳақда
тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, мавжуд камчиликни бартараф этиш
бўйича кўрсатма берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш
тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг
11-бобида табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганда ҳисоб-китоб қилиш
тартиби белгиланган.
Мазкур қоидаларнинг 121-бандида табиий газдан узиб қўйилганидан сўнг
яна ўзбошимчалик билан уланган ҳолда истеъмол қилинган табиий газ
ҳажмлари, унинг қиймати, газ тармоғидан узиб қўйилган вақтдан бошлаб газдан
фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши
ҳисобидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Шунингдек, қоидаларнинг 123-бандига кўра, истеъмолчи томонидан
қуйида кўрсатилган қоида бузилишлари содир этилган тақдирда, ундан
истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари нархи (амалдаги тарифлар бўйича)
Бюро ёки газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими сўнгги кўрикдан
ўтказиш вақтидан бошлаб, газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг
24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда
ундирилади.
Шу боис, қоидаларнинг 121, 123-бандига асосан қуйидагича
103,4 м³/соат * 24 соат=2.481,6 м³ * 54кун =134.006,4 м³* 1000 сўм =134.006.400
сўм ҳисоб-китоб қилинган.
Бунда, 134.006.400 сўм етказилган зарар миқдоридан истеъмолчининг хос
рақамида бўлган тўлов олиб ташланганда, 112.428.681 сўмни ташкил этган.
Даъвогар “Худудгазтаъминот” АЖ 2023 йил 17 февралда жавобгар
“Master Asfalt” МЧЖга 55-01/18-44/сонли талабнома юборган. Бироқ, жавобгар
талабномани оқибатсиз қолдирган.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
2
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгарнинг даъвогар олдидаги
112.428.681 сўм қарздорлик бўйича тўловларни амалга оширмаганлиги ўз
тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
263, 333, 468, 474, 478-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 72, 75, 118, 157, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар
“Master
Asfalt”
МЧЖ
ҳисобидан
даъвогар
-“Худудгазтаъминот” АЖ ҳисобига 112.428.681 сўм асосий қарз, 30.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - “Master Asfalt” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
2.248.573 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон Тошкент вилоят судига
апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга
ҳақли.
Судья
А.О.Хаитбоев
3