Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/882 Дата решения 14.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDGAZTA`MINOT акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "DORBAT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1085050 Claim ID 3188029 PDF Hash dc615d96845b1b31... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Мазкур кодекснинг 478-моддасининг 2-қисми Мазкур кодекс 478 2 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 апрель Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/882-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - Чирчиқ шахар прокуратураси “Худудгазтаъминот” АЖ манфаатида жавобгар “Dorbat” МЧЖ ҳисобидан 80.816.200 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили А.Абдуғаффаров (2023 йил 10 мартдаги 38-01-08-150/1220сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Б.Гаспарян иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Чирчиқ шахар прокуратураси “Худудгазтаъминот” АЖ манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Dorbat” МЧЖ ҳисобидан 80.816.200 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини такрорлаб, судга 2023 йил 14 апрелдаги 38-03-08-206/1678-сонли маълумотномани тақдим қилиб, жавобгар судга даъво аризаси киритилгандан кейин қарздорликни тўлиқ бартараф қилганлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвони тан олиб, бугунга кун ҳолатига қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлигини маълум қилди. Суд, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасининг биринчи қисмида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бериши белгиланган. 1 Мазкур кодекснинг 478-моддасининг 2-қисмига асосан, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 22 сентябрда 12-02/835-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан етказиб берувчи (“Худудгазтаъминот” АЖ “Худудгаз Тошкент” филиали) газ тармоқлари орқали исътемолчи “Dorbat” МЧЖга келишилган буюртма бўйича табиий газ етказиб бериши, исътемолчи эса шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олиб тўловларни белгиланган нарҳ бўйича ўз муддатида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.3-бандига кўра, исътемолчи ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб берувчи ҳисоб рақамига шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан тўлаши, шартноманинг 4.6-бандида эса исътемолчи ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда исътемол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга ошириши зарурлиги белгиланган. Даъвогар томонидан шартномага кўра, белгиланган табиий газ ҳажмини ўз вақтида тўлиқ хажмда жавобгарга етказиб берган. Шартномада истеъмолчи етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шартлиги назарда тутилган бўлса-да, жавобгар фойдаланилган табиий газ ҳақини тўламаган. Натижада жавобгарнинг 2023 йилнинг 1 февраль ҳолатига қарздорлиги 80.816.200 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Бироқ, даъвогар судга даъво аризаси киритгандан кейин жавобгар қарздорликни тўлиқ бартараф қилганлиги тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмаси ҳамда судга тақдим қилинган 2023 йил 14 апрелдаги 38-03-08-206/1678-сонли маълумотнома билан ўз исботини топди. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни кўриш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган почта харажати ва давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 263, 333, 468-478-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 75, 118, 176-179,180-моддаларини қўллаб, суд 2 Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар - “Dorbat” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “Худудгазтаъминот” АЖ ҳисобига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Dorbat” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.616.324 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. А.О.Хаитбоев 3