← Назад
Решение #604026 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 273 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
7 205 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳар
2023 йил 14 апрель
4-1504-2301/1324-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров раислигида, судья
ёрдамчиси Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили О.Атаджанов
(ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, аризачи Марғилон
шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар "MARG`ILON AVTO LYUKS
SERVIS" MCHJнинг банкдаги ҳисобрақамлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини суд ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси(бундан буён матнда –
аризачи деб юритилади) Марғилон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб,
жавобгар "MARG`ILON AVTO LYUKS SERVIS" MCHJ(бундан буён матнда – аризачи
деб юритилади)нинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, судга ариза
билан мурожаат қилингандан сўнг жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этган ҳолда
аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этганлигини маълум қилиб, аризани рад
қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрим жавобгарнинг шахсий
кабинетига электрон тарзда юборилган бўлсада, бироқ жавобгар бугунги суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб
топади.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган тараф
вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра ариза талабларини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
(бундан буён матнда - Солиқ кодекси деб юритилади)нинг 273-моддасига асосан солиқ
тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ
давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан тегишли тартибда солиқ
ҳисоботи тақдим этилмаган.
Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган
муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар
тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда
юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан
солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини
кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик
қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг
ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан
расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ кодексининг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу
Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан
бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова
қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик
шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон
ҳужжат тарзида тақдим этади.
Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш
ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши
тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда 2023 йил 21 февраль
куни хабарнома юборилган.
Аммо шундай бўлса-да, солиқ органига жавобгар томонидан ўзининг манзили
бўйича маълумот тақдим этилмаган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун
асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Иш ҳужжатларига кўра, судга жавобгар томонидан судгача солиққа оид
ҳуқуқбузарлик тўлиқ бартараф қилганлиги ҳақида аризачи томонидан маълумотнома
тақдим этилган.
Мазкур ҳолатда суд, ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги
ЎРҚ-600-сонли Қонунининг 9-моддаси 12-бандига асосан аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан
озод қилинган.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 72, 118, 128, 170, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
Аризачи Марғилон шахар Давлат солиқ инспекциясининг аризасини
қаноатлантирииш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят қилиш
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Акбаров